Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров

Қодиров Майк Помпеога қарши Чеченистоннинг барча санкцияларини қўллади

622
(Янгиланган 15:53 24.07.2020)
Рамзан Қодиров АҚШ Давлат котиби Майк Помпеога қарши Чеченистонда мавжуд бўлган барча санкцияларни киритди.

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Рамзан Қодиров АҚШ Давлат котиби Майк Помпеога қарши Чеченистонда мавжуд бўлган барча санкцияларни киритди.

Қодиров Помпеога Чеченистонга ташриф буюриш ҳақидаги таклифномасини бекор қилди.

“Республикада мавжуд бўлган барча, банк ҳисоб рақамларини блоклашгача бўлган санкцияларни жорий этилишини эълон қиламан. Улар менга қарши худди шундай қилишди”, - деди Чеченистон раҳбари.

Қодиров унинг рафиқаси ва қизлари Америка чекловлар рўйхатига киритилгани юзасидан таажжуб изҳор этди.

 “Американинг энг жиддий санкциялар “Магнитский рўйхати”га ҳеч қандай далилсиз, судсиз киритишди. Ҳозир мени қўшишган рўйхат фақат киришга тақиқни назарда тутади, унгача эса отлар, мушуклар, итлар – ҳаммасини киритишган эди, плюс яна уялмасдан  янги рўйхатга киритишяпти. Агар мен жиноят содир этган бўлсам, унда менинг фарзандларимнинг бунга қандай алоқаси бор? Турмушга чиққан қизлар отасининг гуноҳлари учун жавобгарлиги қаерда ёзилган? Рафиқам, умуман ҳеч қаерга, на сиёсат, на бошқа жойга аралашмайди, унинг қандай алоқаси бор?", - деб таъкидлади Чеченистон раҳбари.

АҚШ Давлат департаменти Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни инсон ҳуқуқлари бузилишида иштирок этадиган шахслар қора рўйхатига киритилганини эълон қилганди. Қодировнинг рафиқаси ва қизлари ҳам санкциялар остида қолишди.

622

Қирғизистонда порахўрларга пулларни бир ойда ғазнага қайтаришга муҳлат берилди

144
(Янгиланган 19:02 21.10.2020)
Қирғизистонда иқтисодий афв эълон қилинди. Президенти вазифасини бажарувчи порахўрлардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат бош вазири Садир Жапаров порахўрлардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди ва уларга 30 кун муҳлат берди.

“Менга берилган ваколатлардан фойдаланиб, расман иқтисодий афв эълон қиламан. Афвдан мақсад, давлат бюджетини тўлдириш, хусусан, қўшимча ресурслар топиш. Жиноий схемалар тузган, оддий халқ ҳисобига бойлик орттирган порахўрлар, сизларга 30 кун вақт бераман! Барча топганларингизни давлат ғазнасига қайтаришингизни талаб қиламан! Давлатдан ноқонуний йўл билан олинган ҳар бир тийинни ихтиёрий равишда жойига қўйинг. Яширин мулк ва пулларингиз ҳақида очиқ маълумот беринг. Маълум қилинган мулк ва даромадларингиз дахлсизлигини, барча турдаги жазолардан озод бўлишингизни кафолатлайман”, – деган мурожаатида. Sputnik Қирғизистон мурожаатнинг тўлиқ матнини нашр этган.

Унинг сўзларига кўра,  иқтисодий авф фақат бир марта қўлланилади, бошқа имконият бўлмайди.

“Бу халқ талаби! Бу менга мамлакат тақдирини ишонган кишилар мақсади”, - дея сўзларини якунлаган Жапаров.

5 октябрь куни Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларнинг норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар тезда тартибсизликларга айланиб кетди. 6 октябрь куни МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди ва такрорий парламент сайловларни 20 декабрга белгилади.

144
Стратегический бомбардировщик ВВС США B-1 Lancer

Россия қирувчилари чегарага яқинлашаётган АҚШ бомбардимончисини ортга қайтарди

177
(Янгиланган 18:47 21.10.2020)
Россия қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россия қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

Ҳарбийлар чегарага яқинлашаётган иккита ҳаво нишонини қайд этишди. Уларни аниқлаш ва давлат чегараси бузилишини олдини олиш учун Шарқий ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига қарашли бўлган МиГ-31 ва Су-35 самолётлари кўтарилди.

“Россия қирувчиларининг экипажлари ҳаводаги нишонларни АҚШ ҳаво кучларининг иккита стратегик бомбардимончи B-1В эканлигини аниқладилар ва уларни Беринг денгизи бўйлаб кузатиб боришди”- дейилган хабарда.

Хорижий самолётлар ортга бурилганда, Россия қирувчилари аэродромга қайтди.

Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россия қирувчиларининг барча парвозлари ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. Россия давлат чегарасини бузилишига йўл қўйилмади.

177

Россияда "корона"га қарши 3-чи вакцина яратилди - видео

0
Россияда М.П.Чумаков номидаги марказда яратилган коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовлари бошланди. Ишлаб чиқувчилар декабрь ойида ССВ янги препаратни рўйхатдан ўтказади ва йил охирига қадар оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди.

Аввалроқ Новосибирскнинг "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина ҳам давлат рўйхатидан ўтганди. Шунингдек, дунёдаги биринчи “Спутник V” вакцинаси бўйича тадқиқотлар якунига етмоқда.

Айни вақтда Россия препаратини чет элда синашнинг учинчи босқичи давом этмоқда, вакцинанинг халқаро бозорда муваффақияти унинг натижаларига боғлиқ бўлади.

0