Ишлаб чиқарувчи Су-57 қирувчининг сирларини ошкор қилди

1135
(Янгиланган 18:41 05.08.2020)
Россиянинг бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолёти барча турдаги ҳаво, ер ва сув устидаги нишонларини йўқ қилишга мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Россиянинг 5-чи авлод Су-57 қирувчи самолёти барча турдаги ҳаво, ер ва сув устидаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган бўлиб, сўнгги русумдаги ойналар билан жиҳозланган. Бу ҳақда РИА Новости'га "ОНПП Технология" ишлаб чиқарувчи компаниянинг бош директори Андрей Силкин.

"Экипаж электромагнит, ультрабинафша ва инфрақизил нурланиш таъсиридан, шунингдек ядровий портлашдан келиб чиқадиган нурланишдан ҳимояси таъминланган", - деб тушунтирди мутахассис.

Бундан ташқари, Силкиннинг сўзларига кўра, янги материаллар туфайли кабинанинг радиолокацион кўринмаслигига эришилди. Машинанинг оғирлиги икки баравар камайтирилган бўлганига қарамай, ойна сиртининг зарбага чидамлилиги ҳам ортди.

Агентликнинг аниқлашича, "Россия-2019" форумида Россия Ҳаво-космик кучларига 76 дона Су-57 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Ҳозирда ушбу самолёт синовлари ўтказилмоқда, унинг давомида тизимларнинг ишлаши, шунингдек, иккинчи босқич двигателининг иш режимлари синовдан ўтказилмоқда.

Июл охирида Sputnik радиоси Су-27 АҚШнинг разведка самолётини Қора денгиз устида тўхтатиб қолганини маълум қилди.

1135

Уханлик вирусолог коронавируснинг янги турлари ҳақида гапирди

109
Коронавирус тарқалган ҳудуднинг "юрагидан" бўлган хитойлик эксперт-вирусолог ўз ўрганишлари давомида кашф қилган ҳолатлар ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Хитой ҳудудида коронавирусга эга кўпшапалакларнинг бир қанча тури мавжуд, деб хабар қилди Ухань вирусология институти мутахассиси Ши Чженли. Унинг сўзларидан Guardian иқтибос келтирмоқда.

Вирусолог коронавируснинг янги турлари мамлакатнинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмларида рўйхатдан ўтказилганини қўшимча қилди.

Эксперт шунингдек, коронавирусли кўршапалаклар Хитой чегарасидан ташқарида, хусусан, Жанубий Осиёда ҳам мавжуд, дея ҳисоблайди.

Чжэнли COVID-19 вируси кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри юқмаганини, ўртадаги ташувчини аниқлаштириш кераклигига эътибор қаратди.

Шунингдек, ўтган йилнинг охирида топилгунига қадар, вируснинг ҳайвонлар ёки одамлар орасида қанча вақт циркуляция қилганлиги ҳақидаги савол ҳам номаълумлигича қолмоқда.

109
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

51
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

51
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Шойгунинг қизи Россия триатлон федерацияси президенти этиб сайланди

39
Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг қизи — Ксения Шойгу — Россия Триатлон федерациясининг янги президенти лавозимини эгаллади, бу ҳақда терма жамоа мутахассиси Мария Шорей РИА Новостига маълум қилган.

Федерация раҳбарлигига сайловлар шанба куни ҳисобот-сайлов анжуманида бўлиб ўтган.

Ташкилотнинг аввалги раҳбари Петр Иванов Бутунроссия енгил атлетика федерацияси раҳбари этиб сайланган.

Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган.

39