Спортчилар Лукашенкога терма жамоа учун ўйнашни рад этиш билан таҳдид қилди

267
Беларуслик бир қатор спортчилар президент Александр Лукашенкога очиқ хат йўллаб, унда уларнинг бир қатор талаблари бажарилмаса, терма жамоада ўйнашни тўхтатиши билан таҳдид қилишди.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Беларуслик бир қатор спортчилар ва спорт соҳаси ходимлари президент Александр Лукашенкога очиқ хат йўллаб, унда уларнинг бир қатор талаблари бажарилмаса, терма жамоада ўйнашни тўхтатиши билан таҳдид қилишди.

"Прессбол" сайтида жойлаштирилган мактуб матнига кўра, спортчиларнинг асосий талаби - "кўплаб сохталаштириш фактлари ва сайлов комиссияларига ўтказилган босимлар туфайли, Беларусь Республикасида 2020 йил 9 августда бўлиб ўтган президент сайловларини ҳақиқий эмас деб тан олиш".

Имзо чекканлар президент сайловларини қайта ўтказилишини талаб қилмоқда.

Бундан ташқари, хат муаллифлари намойишлар пайтида ҳибсга олинган фуқароларни озод қилинишини, барча сиёсий маҳбусларнинг реабилитация қилинишини, шунингдек тинч намойишлар пайтида ҳибсга олинган фуқароларни калтаклаш ва таҳқирлашда айбдорларни жазолашни талаб қилишди.

Хатга 110 киши имзо чеккан, улар орасида Олимпиада кумуш медали совриндори Андрей Кравченко, 2012 йилги Ўйинлар кумуш медал совриндори, "рассом" Наталья Лещик, самбо бўйича жаҳон чемпиони Дмитрий Базылев, енгил атлетика бўйича Европа чемпиони Эльвира Герман ва бошқалар.

Ғарбдан эҳтимолий кутилаётган тажовузлар ва баъзи қўшни давлатларнинг ҳарбий қисмлари Беларусь чегаралари атрофида тўпланиши хабарларига жавобан, Лукашенко ғарбий чегаралардаги Беларусь қўшинлари тўлиқ шайлик ҳолатига келтирилганлигини ва бўлинмалар ўз мажбуриятларини бажаришга тайёрлигини маълум қилди.

267
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Бир нечта мамлакат фуқаролари учун Россияга кириш тақиқи бекор қилинди

60
Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Тегишли қарорга Россия бош вазири Михаил Мишустин имзо чекди.

Юқорида кўрсатилган давлатлар фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин, россияликлар, ўз навбатида, ушбу мамлакатларга парвоз қилишлари мумкин.

Россия ҳукумати сайтида ёзилишича, рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Самолётлар Нур-Султон (Қозоғистон), Бишкек (Қирғизистон), Минск (Беларусь) шаҳарларига парвоз қилади.

Жанубий Корея билан авиақатнов эса 27 сентябрдан қайта тикланади.

Шунингдек, Россия халқаро авиақатновлар тикланиши муносабати билан чет элдан фуқароларини чартер рейсларда олиб келиш дастурини тўхтатиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тиклашга қарор қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

60
Теглар:
авиапарвозлар, коронавирус, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19

ЖССТ Европада COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашиши сабабини айтди

371
(Янгиланган 17:25 20.09.2020)
Европанинг қатор мамлакатларида чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Европада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши коронавирусга қарши ҳимоя чораларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бу ҳақда РИА Новостига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Белграддаги офиси маълум қилди.

Албания, Босния ва Герцеговина, Словения, Шимолий Македония, Хорватия, Черногория ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово республикасида июль ва август ойида касаллик камайганидан, чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

“Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабаблари фуқаролар томонидан чораларга, айниқса, дам олишда, стадионларда, тунги клубларда, диний ташкилотларда ва байрамларда ва бошқа оммавий йиғилишда риоя қилинмасликдадир. Инфекциянинг олдини олиш ва унинг устидан назорат айрим давлатлар учун жиддий чақириқ бўлди”,  - дейилган хабарда.

Шунингдек, ташкилот барча мамлакатлар бу вазиятга тегишли чоралар билан ҳамда мувофиқлашган ва қатъий равишда муносабат билдириши зарурлигини таъкидлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 31 миллиондан ошиб кетган. Қурбонлар сони 963 мингдан зиёд кишини ташкил этмоқда.

371
Теглар:
Европа, коронавирус, ЖССТ
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Золотой слиток из коллекции

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди

6
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Маълум қилинишича, 2019 йил январь-август ойларига нисбатан ўсиш 147,2 фоизни ташкил этди.

2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.

2020 йилнинг январь-август ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 24,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 12,7 фоизга камайган.

6