Туркия машҳур православ черковини масжидга айлантиради

319
(Янгиланган 13:21 21.08.2020)
Иншоот 1511 йилда Кахрие масжидига айлантирилган, худди Констинтинополь эгаллангач, Авлиё София собори масжидга айлантирилгани сингари.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Туркия ҳукумати Истанбулдаги машҳур Авлиё Халоскор Черкови жойлашган Хора монастирини масжидга айлантиришга қарор қилди. Бу ҳақдаги қарор жума куни эрталаб ҳукумат газетасида эълон қилинган, деб хабар беради РИА Новости.

Хабарда айтилишича, 74 йил олдин музейга айлантирилган монастир Истанбулнинг Фотих туманида жойлашган.

У эрамизга қадар 534 йилда, яъни олтинчи асрда бунёд этилган ва Истанбулнинг энг кўхна тарихий обидаларидан бири саналади.

Иншоот 1511 йилда Кахрие масжидига айлантирилган, худди Констинтинополь эгалланганидан кейин Авлиё София собори масжидга айлантирилгани сингари.

Хора монастири 434 йил давомида масжид сифатида фойдаланилган ва вазирлик қарори билан 1945 йилда музейга айлантирилган.

Туркия олий маъмурий суди - Давлат кенгаши - 1945 йилдаги масжидни музейга айлантириш ҳақидаги вазирлик қарори ноқонуний бўлган, деб ҳисоблаб, уни 2019 йилда масжидга айлантиришга қарор қилган. Давлат кенгаши қарори, то бугунга қадар, яъни президент фармони эълон қилинмагунича ижро этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида бутун жаҳонга машҳур, ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросига кирувчи Айё София черкови масжидга айлантирилган эди.

Россия патриархи Туркия ҳукуматидан Айё Софияни музей мақомида сақлаб қолишни сўради >>>

24 июль куни Айя-Софияда илк намоз адо этилди.

Авлиё София черкови - Айё София византиялик насроний-император Юстиниан I томонидан асос солинган ва 537 йилнинг 27 декабрида очилган. Собор минг йилга яқин насронийлар оламидаги энг катта храм мақомини сақлаб келган. Усмонийлар томонидан Константинопольнинг забт этилиши ва Византия империясининг қулаши оқибатида 1453 йилда собор масжидга айлантирилган, аммо 1934 йилда замонавий турк давлати асосчиси Камол Отатуркнинг декрети билан бино музейга айлантирилган ва ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

319
Американский эсминец Джон Маккейн

АҚШ ҳарбий кемаси Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди

495
(Янгиланган 13:06 24.11.2020)
АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Буюк Пётр кўрфазида Россия чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳолатни РФ "Адмирал Виноградов" катта кемаси ҳарбийлари ўз вақтида аниқлади.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Россия чегарасини кесиб ўтди, бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар қилди.

“Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан Россия Федерацияси давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, АҚШ кемаси чизиқдан икки километр нарига ўтиб кетди.

"Адмирал Виноградов" хорижий кемани халқаро алоқа канали орқали бундай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирди.

Шунингдек, Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

495

Россия яна бир давлат билан авиа-қатновларни тиклади

453
23 ноябрдан бошлаб Венесуэла Россия билан авиа қатновларни қайта тиклайди – деб хабар қилди Венесуэла фуқаролик авиацияси хизмати.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. 23 ноябрь куни Венесуэла Россия билан авиа қатновларни қайта тиклайди, деб хабар қилди Лотин Америкаси давлатининг фуқаролик авиацияси хизмати.

"Фуқаро авиацияси хизмати ... 23 ноябрдан бошлаб Россия ва Боливиядан тижорат рейслари очилиши тўғрисида хабар беради", - дейилган хабарда.

Ушбу 2та йўналиш Мексика, Доминикан Республикаси, Эрон, Туркия ва Панамага очиладиган рейсларга қўшилади.

Бир неча кун олдин Венесуэла президенти Николас Мадуро яқинда Венесуэла ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри рейслар очилишини эълон қилганди.

Венесуэладаги Conviasa авиакомпаниясининг веб-сайтида Москва йўналиши чипталарни сотувга қўйилди.

453

Ўзбекистоннинг бош арчаси қандай безатилмоқда - видео

0
(Янгиланган 19:24 24.11.2020)
Ўзбекистоннинг бош арчаси - Юнусобод туманидаги "Сайлгоҳ" майдонида ўрнатилмоқда. Арчанинг баландлиги ўзгармайди, ўтган йилги сингари 36 метрни ташкил қилади.

Арчани тўлиқ безатиш ишлари 20 декабрга қадар якунланади. Тез кунда Хитойдан янги инсталляцияларнинг олиб келиниши кутилмоқда.

0