Ўзбек танкчилари “Танк биатлони” мусобақасини қандай бошлашди

© Министерство обороны УзбекистанаУзбекские танкисты испытали танки перед соревнованием
Узбекские танкисты испытали танки перед соревнованием - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Танк биатлони”нинг биринчи дивизиони иккинчи босқичда - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон танкчилари иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Москва вилоятидаги “Алабино” ҳарбий полигонида “Танк биатлони”нинг биринчи дивизиони иккинчи босқич ўтказилди. Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон - тўртта экипаж стартга чиқди.

Мусобақа мезбонлари масофани 18 дақиқадан кам вақтда босиб ўтиб, пойга ғолибларига айланишди. Иккинчи ўринни қозоғистонлик жамоа эгаллади. Улар масофани босиб ўтиш ва отиш бўйича 23 дақиқадан кўпроқ вақт сарфлади. Қирғизистон экипажи 27.04 натижалари билан учинчи ўринда, Ўзбекистон жамоаси 28.43 дақиқалик вақт билан якунлади.

Ўзбекистон танкчилари 5 та нишондан 2 тасини яксон қилди. Отишма ва жарима масофани ўтиш учун вақт йўқотди.

Республика танкчилари иштирокидаги навбатдаги пойгалар 26 ва 27 август кунлари бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0