Библиотека

Францияда Агата Кристининг "Ўнта негр боласи" романи номи ўзгартирилди

262
(Янгиланган 17:17 26.08.2020)
Одамлар ўртасида қоратанли аҳоли дискриминациясига қарши юз берган протестлар фонида американинг кўплаб шаҳарларида "ирқчилик" аломатлари бўлган кўчалар, метро станциялари ва ҳаттоки тоғлар номлари ўзгартирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Агата Кристининг "Ўнта негр боласи" детектив романи номи ўзгарди - эндиликда Францияда асар "Улар ўнта эди" номи билан сотувга чиқарилади, деб хабар қилади чоршанба куни RTL радиостанцияси муаллиф авлоди Жеймс Причардга таянган ҳолда.

Китобда ҳикоя қилинган воқеалар август ойида ўн киши топилган Негрлар оролида рўй беради. Сюжет давомида улар бирин-кетин ўлдирилади, ҳар бир ўлим ортидан эса кичик негр болаларининг чинни ҳайкалчалари йўқола бошлайди.

"Китоб ёзилган вақтда тил бошқача бўлган, бугунги кунда унутилиб кетган сўзлардан фойдаланилган. Китобдаги воқеалар Агата Кристи томонидан ёзилмаган ҳисобли шеърга асосланади. Мен аминманки, асарнинг оригинал номи ҳеч қачон АҚШда фойдаланилмаган. Буюк Британияда у 1980 йилларда ўзгартирилган, ва бугунги кунда биз уни бутун дунё бўйича ўзгартирмоқдамиз", - деб айтган Причард.

Эркакнинг айтишича, "кимдир у қўллаган сўзлардан хафагир бўлса", бу Агата Кристига ёқмаган бўларди.

"Биз кимгадир тегиб кетадиган атамаларни қўлламаслигимиз керак - 2020 йилда ўзимизни шундай тутмоғимиз лозим", - деб қўшимча қилди Кристининг авлоди вакили.

Янги номга эга китоб аллақачон Францияда сотувда пайдо бўлган. 

Сал олдин афроамерикалик Жорж Флойд Миннеаполисда полициячилар қўлида ҳалок бўлгач, американинг кўплаб шаҳарларида протест ва норозиликлар тўлқини авж олган эди. Одамлар қоратанли аҳолининг расизм ва дискриминациясига қарши норозиликларни намойиш этдилар. Протестлар фонида қатор ишлаб чиқарувчилар "ирқчиликка" алоқадордек кўринган маҳсулотлар ребрендингини амалга оширдилар. Шаҳарлар ҳукуматлари "ирқчилик" аломатлари бўлган кўчалар, метро станциялари ва ҳаттоки тоғлар номларини ўзгартиришмоқда. Кўплаб шаҳарларда ирқчиликка алоқаси бўлган ёдгорликлар қўпорилиб ташланмоқда.

262
Меган Маркл

"Бу ҳақда гаплашиш муҳим": Меган Маркл боласини йўқотгани ҳақида сўзлади

146
Меган Марклнинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Британия шаҳзодасиГаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл яқинда боласидан жудо бўлди, у бу ҳақда The New York Timesдаги колонкада маълум қилган.

Маълум бўлишича, бу июль ойида юз берган, аммо герцогиня Сассекскаянинг ҳомиладорлиги ўша вақтда кенг жамоатчиликка маълум қилинмаган эди.

"Ўғлимни каравот остидан олиб чиқиш олдидан сочларимни "хвост" қилиб йиғдим. Унинг таглигини алмаштириб, кескин титроқни ҳис қилдим. Мен у билан полга ётиб, иккимизни ҳам тинчлантириш учун алла айта бошладим, аммо куйнинг оҳанги ич-ичимдан сезаётган ҳавотирли туйғуга сира мос эмасди. Биринчи фарзандимни бағримга маҳкам қучган вақтимда, иккинчисини йўқотаётганимни англадим. Орадан бир неча соат ўтгач, касалхона койкасида турмуш ўртоғимнинг қўлидан ушлаганча ётардим. Мен унинг ёпишқоқ кафтини сезардим, кўз ёшларимиз ёмғиридан нам бўлиб кетган бармоқлари бўғинларидан бўса олдим",  деб ёзади Меган.

Унинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

"Хонадаги юз аёлдан 10-20 нафари боласидан ҳали у туғилмай жудо бўлган. Аммо, ушбу оғриқнинг лол қолдирувчи умумийлигига қарамасдан, у ҳақда гапириш (мутлақо асоссиз) уятга қоришиб кетган табулигича қолмоқда, фарзандини йўқотган аёл бу мушкулотни танҳо енгишга ҳукм қилинмоқда", - дея хотима қилган у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл ва ниҳоят янги туғилган фарзандларини кўрсатишган эди.

Меган Марклнинг ўғли - Арчи Маунтбеттен-Виндзор тахт ворислари линиясида еттинчи ўринни эгаллади, у қиролича Елизавета иккинчининг саккизинчи эварасидир.

146
Американский эсминец Джон Маккейн

Британия газетаси АҚШ кемаси туфайли “жаҳон уруши хавфи” ҳақида хабар қилди

386
(Янгиланган 18:48 25.11.2020)
Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин - Daily Express.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Daily Express журналисти Пол Уитерс. РИА Новости хабарига асосан.

Мақола муаллифининг сўзларига кўра, сўнгги кунларда АҚШ денгиз кучлари билан боғлиқ иккита муҳим воқеа юз берди: хусусан, 23 ноябрь куни “Donald Cook” ҳарбий кемаси НАТОнинг ҳарбий операцияси доирасида – “денгизда хавфсизликни таъминлаш" мақсадида Қора денгизга келди. Куни кеча эса "John McCain" кемаси Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди.

"Учинчи жаҳон уруши хавфи Россия ҳарбий кемаси Америка ҳарбий кемасини ҳайдаб юборгандан сўнг яна авж олди, бу эса Москванинг ишонтиришича, кема Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди", - дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан Россия Федерацияси давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

386
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

89
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

89