Обломки американского вертолета с флагом Ирана

Эронда мамлакатнинг грек-рим кураши бўйича чемпиони қатл қилинди

968
Илгарироқ, спортчи учун UFC раҳбари Дэйн Уайт ва ҳатто АҚШ президенти Дональд Трамп ўртага тушган, аммо Эрон ҳукумати уларнинг сўзларини инобатга олмади ва ҳукмни амалга оширди.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Эронда мамлакатнинг грек-рим кураши бўйича чемпиони - Навид Афкари қатл қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости Associated Pressга таянган ҳолда.

Афкари 2018 йилда ҳукуматга қарши кўча намойишларида иштироки учун ўлим жазосига ҳукм қилинган. Спортчини шунингдек, мамлакатнинг амалдаги режимини тўнтариш учун махсус гуруҳни яратишда айблашган.

Илгарироқ, спортчи учун UFC раҳбари Дэйн Уайт ва ҳатто АҚШ президенти Дональд Трамп ўртага тушган, аммо Эрон ҳукумати уларнинг сўзларини инобатга олмади ва ҳукмни амалга оширди.

968
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Бир нечта мамлакат фуқаролари учун Россияга кириш тақиқи бекор қилинди

48
Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Тегишли қарорга Россия бош вазири Михаил Мишустин имзо чекди.

Юқорида кўрсатилган давлатлар фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин, россияликлар, ўз навбатида, ушбу мамлакатларга парвоз қилишлари мумкин.

Россия ҳукумати сайтида ёзилишича, рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Самолётлар Нур-Султон (Қозоғистон), Бишкек (Қирғизистон), Минск (Беларусь) шаҳарларига парвоз қилади.

Жанубий Корея билан авиақатнов эса 27 сентябрдан қайта тикланади.

Шунингдек, Россия халқаро авиақатновлар тикланиши муносабати билан чет элдан фуқароларини чартер рейсларда олиб келиш дастурини тўхтатиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тиклашга қарор қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

48
Теглар:
авиапарвозлар, коронавирус, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19

ЖССТ Европада COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашиши сабабини айтди

369
(Янгиланган 17:25 20.09.2020)
Европанинг қатор мамлакатларида чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Европада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши коронавирусга қарши ҳимоя чораларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бу ҳақда РИА Новостига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Белграддаги офиси маълум қилди.

Албания, Босния ва Герцеговина, Словения, Шимолий Македония, Хорватия, Черногория ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово республикасида июль ва август ойида касаллик камайганидан, чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

“Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабаблари фуқаролар томонидан чораларга, айниқса, дам олишда, стадионларда, тунги клубларда, диний ташкилотларда ва байрамларда ва бошқа оммавий йиғилишда риоя қилинмасликдадир. Инфекциянинг олдини олиш ва унинг устидан назорат айрим давлатлар учун жиддий чақириқ бўлди”,  - дейилган хабарда.

Шунингдек, ташкилот барча мамлакатлар бу вазиятга тегишли чоралар билан ҳамда мувофиқлашган ва қатъий равишда муносабат билдириши зарурлигини таъкидлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 31 миллиондан ошиб кетган. Қурбонлар сони 963 мингдан зиёд кишини ташкил этмоқда.

369
Теглар:
Европа, коронавирус, ЖССТ
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото

Ҳаммаёқ таниш-билиш: Меҳнат кодексида қандай қариндошлар бирга ишлаши таъқиқланган?

40
(Янгиланган 10:51 21.09.2020)
Давлат корҳоналарида ака-ука, ота-она, қуда-анда ва бошқа яқин қариндошлар бир-бирининг қўл остида ишлаши таъқиқланди - Меҳнат кодексидан эслатма.

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Давлат корхоналарида яқин қариндошлар бевосида бирга ишлаши таъқиқланади, деб эслатиб қўйди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий Ахборот телеграм канали. 

Хусусан, Ўзбекистон Меҳнат кодексида қўйидаги модда бор:

79-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Меҳнат кодекси иловасида қуйидаги ҳолатлар ушбу қоидадан истисоно бўлиши алоҳида айтиб ўтилган: 

1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари.
2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ходимлари;
3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари, йўл, қурилиш-монтаж ва бошқа ходимлари;
4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари;
5. Соғлиқни сақлаш тизими шифокорлари, ўқитувчилар, кутубхоначилар;
7. Театр бадиий жамоалари, артистлар, рассомлар ва мусиқачилар;

Батафсил маълмуот билан Ўзбекистон Меҳнат кодекси ва унинг истисинолар рўйхатида танишишингиз мумкин. 

 

40