Европейский парламент.

Янги резолюция. Европарламентда Россия изоляцияси давом этиши учун овоз беришди

339
Депутатлар ЕИ, БМТ, Европа кенгаши ва ОЗХО иштирокида Навальний билан боғлиқ ҳодиса устидан текширув бошлашга чақиришди.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Европа парламенти депутати чиқарилган резолюцияда Россия билан муносабатларни кўриб чиқишга ва Алексей Навальный атрофидаги ҳолат туфайли РФни "изоляция қилишда давом этишга" чақиришди, деб хабар беради РИА Новости.

Ушбу ҳужжатни муҳокама қилиш ишлари чоршанба ва пайшанба кунлари бўлиб ўтмоқда.

Европа парламентида Европа ва Россия муносабатларида стратегик қайта баҳолашни ўтказиш таклиф этилди. Парламентарийлар Москвага халқаро форумларда, жумладан, G7 ва бошқаларида бойкот эълон қилиш, шунингдек, турли платформаларда у билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш таклифини илгари сурдилар.

Депутатлар ЕИ, БМТ, Европа кенгаши ва ОЗХО иштирокида Навальний билан боғлиқ ҳодиса устидан текширув бошлашга чақиришди.

Навбатдаги бор "Шимолий оқим - 2" бўйича ҳамкорликни тўхтатишга даъватлар янграи, шунингдек, Украина бўйича минск келишувларининг бажарилиши, ЕИ шарқий ҳамкорлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Европа иттифоқининг энергетик хавфсизлигини таъминлаш, халқаро масалаларда ЕС манфаатларини кўзловчи Европа-Россия ҳамкорлигини ривожлантириш, ва ниҳоят, Россиядаги фуқаролик жамиятини ва Россия ҳамда Евроиттифоқ халқлари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган бешта тамойилга амал қилиш бўйича навбатдаги бор даъватлар янграб ўтди.

Йигирма тўққизинчи август куни ичида Навальний бўлган, Томскдан Москвага қараб йўл олган самолёт шошилинч Омскда қўндирилгани, жамоат арбобининг парвоз вақтида саломатлиги ёмонлашгани ҳақида хабар берилди. Уни биринчи рақамли тез тиббий ёрдам касалхонасига етказишди. Бемор бу вақтда комага тушган эди. Россиялик врачлар Навальныйга қўйган ишчи ташхисга кўра, блогерда углевод баланси ва моддалар алмашинувининг бузилиши ҳолати кузатилган.

Эртаси куни Навальный ва унинг рафиқаси Юля хусусий самолётда Омскдан Берлинга қараб йўл олди. Россия фуқароси Берлиннинг "Шарите" клиникасига олиб кетилди.

339

Путин Нобел тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди

135
(Янгиланган 15:04 24.09.2020)
Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Нобель тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди, РИА новости хабарига асосан. 

Ушбу ташаббус Россиялик журналист ва ёзувчи Сергей Комков томонидан амалга оширилган. Комков Путин номзодини 2021 йил нобель тинчлик мукофотига номзод сифатида расмий аризани 10 сентябр куни Осло шаҳрига юборган. 

Маълумот учун, Россия президентини биринчи маротаба ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилаётгани йўқ. 2013 йилда ҳам Владимир Путин Дунё халқлари бирлиги академияси президенти томонидан ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилган эди. 

Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

Турли йилларда ушбу мукофотга Барак Обама, Альберт Гор, Кофи Анан, Ким Де Жун, Нельсон Манделла, Михаил Горбачев ва бошқалар муносиб деб топилган. 

 

135
Стюардесса

Шпагат очган соҳибжамол стюардесса Insta-фойдаланувчиларини мафтун қилди

443
(Янгиланган 13:42 24.09.2020)
Стюардессанинг сурати бир неча кун ичида Instagram ижтимоий тармоғида 3,7 минг лайк тўплашга улгурди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Самолёт ўриндиқлари орасида шпагатга ўтирган стюардесса акс этган сурат Instagram фойдаланувчиларини ўзига мафтун қилди.

Сурат flight___love аккаунтида чоп этилди. Стюардесса Алисса Корааг Transavia авиакомпания кийимида суратга тушган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от aviation love (@flight___love)

Фойдаланувчилар стюардессанинг растяжкасини юқори баҳолаб, уни балет раққосаси билан таққосладилар. Баъзилар унинг бир вақтнинг ўзида "модел ва гимнастикачи"га  ўхшашлигини ёзишган.

Айни пайтда пост 3700 дан ортиқ лайк тўплаган.

443
2 марта в Сергелийском районе города Ташкента прошла церемония открытия 2 новых общеобразовательных школ

Мирзиёев “Таълим тўғрисида”ги қонунни имзолади

11
Қонун билан профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. “Таълим тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, таълим турлари қуйидагилардан иборат: мактабгача таълим ва тарбия; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; профессионал таълим; олий таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; мактабдан ташқари таълим.

Умумий ўрта таълим I–XI синфларни ўз ичига олади.

Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.

Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади.

Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.

Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилади.

Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади.

Шунингдек, мазкур қонун билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлар ўз кучини йўқотди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11