Тигровая змея

Учта ўрдак ўта хавфли йўлбарс илонни кўлдан қувиб юборди фото

873
(Янгиланган 14:19 21.09.2020)
Австралия паркида учта ўрдак илонни кўлдан ҳайдаб юборди. Бу ҳолат акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Австралиянинг Перт шаҳри яқинида жойлашган кўнгилочар паркда учта ўрдак йўлбарс илонни кўлдан қувиб юборишди, деб хабар қилди Daily Mail.

Ёввойи табиат суратчиси Тим Кемп кўлда заҳарли илон учта ўрдак ёнига яқинлашаётгани кўради. У қушларга ҳужум қилмоқда, деб уйлади. Аммо улар бирлашиб, илонни ўз ҳудудидан қирғоқ томон ҳайдаб юборишди.

"Мен аввал ҳеч қачон шунга ўхшаш ҳолатни кўрмаганман. Ўрдаклар ҳеч нарса хавф солмаётгани билган, деб ўйлайман. Уларнинг у ерда уялари йўқ эди. Бундан ташқари, бу қушлар илон учун жуда катта ўлжа. Назаримда, уларнинг кучи қурбақа, балиқ ва кичикроқ қушларга етади", - деди Тим.

Йўлбарс илонларнинг узунлиги икки метргача бўлиши мумкин. Уларнинг заҳри бир зумда майда ҳайвонларни ўлдириши мумкин.

873
Хабиб Нурмагомедов

Ҳабиб Нурмагомедов бўғма илондан қочиши видеога олинди

282
(Янгиланган 12:57 30.10.2020)
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бўғма илондан қочиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бўғма илондан қочиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Тахмин қилинишича, жангчининг мураббий Хавьер Мендес видеони тақдим этди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Javier Mendez (@akajav)

Спортзалга илон олиб келинди. Жангчи илонни кўриши билан зали бўйлаб югуришни бошлайди, ҳатто зинапоядан пастга тушишга уриниб кўради.

Таъкидланишича, видео америкалик жангчи Жастин Гэтжига қарши жангга тайёргарлик кўриш пайтида олинган.

282
Студентка Ярославского педагогического университета имени К. Д. Ушинского Альбина Королева

“Россия гўзали” танлови ғолибаси аниқланди

260
(Янгиланган 12:42 30.10.2020)
Ярославл педагогика университети талабаси Альбина Королева "Россия гўзали-2020" танловининг ғолибаси бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. К.Д.Ушинский номидаги Ярославл педагогика университети талабаси Альбина Королева "Россия гўзали-2020" танловининг ғолибаси бўлди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от КРАСА РОССИИ 2020 (@albi.koroleva)

"Россия гўзали" танлови 26 йилдан бериш ўтказиб келинади.

Финал босқичи Сочида бўлиб ўтди, 15 ёшдан 34 ёшгача бўлган 49 иштирокчи асосий ғолиблик учун беллашди.

Шунингдек, Альбина Королева "Miss Earth Russia" унвони эгасига айланади ва Россияни Филиппинда бўлиб ўтадиган "Miss Earth" халқаро гўзаллик танловида иштирок этади.

260
Стенд Узбекистана на продовольственной выставке Продэкспо-2020

Алкогол истеъмол ёшини янада ошириш таклиф қилинди - янги қонун

45
(Янгиланган 14:16 30.10.2020)
Узумчилик ва виночилик агентлиги табиий винолардан бошқа алкогол рекламасини таъқиқловчи қонун лойиҳасини таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишда, реклама қилишда қўшимча чековлар киритилиши мумкин. Бу ҳақида янги қонун лойиҳақида айтиб ўтилган. 

Ушбу қонун лойиҳасида айтилишига кўра, алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш тартибига қўйидаги чекловларни киритиш керак: 

1. Алкогол ва тамаки маҳсулотларини фақат 21 ёшда катта бўлган фуқароларга (ҳозир 20) 

2. Алкогол (кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) ва тамаки маҳсулотларини реклама қилишнинг ҳар қандай турлари, сотувини рағбатлантириш ва ҳомийлик қилиш тақиқланади

3. Кўпикланадиган ва табиий вино учун реклама телевидениеда маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан соат 07:00 гача намойиш қилиниши мумкин.

4. Алкогол маҳсулотини иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилишга йўл қўйилмайди.

5. Тамаки маҳсулотларин жамоат жойларида ва транспортда фақат махсус ажратилган жойларда истеъмол қилиш мумкин; 

6. Шахсий автотранспорт воситаларида 18 ёшга тўлмаган ёки хомиладор аёллар бўлган тақдирда, тамаки маҳсулоти ва чилимни истеъмол қилиш тақиқланади.

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан таклиф этилган ушбу қонун лойиҳаси 13 ноябрга қадар муҳокамада бўлади. 

 

 

 

 

45