Навальный касалхонадан чиқарилди

153
(Янгиланган 14:00 23.09.2020)
Германиянинг "Шарите" стационар клиникаси мутахассисларига кўра, блогер Навальныйнинг тўлиқ тузалиб кетишига умид бор

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Алексей Навальный  сешанба куни Берлиннинг стационар "Шарите" клиникасидан чиқарилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Бемор ҳолати шу даражада яхшиландики, тез тиббий ёрдам кўрсатишни тўхтатиш мумкин. Алексей Навальный "Шарите"да 32 кун даволанди, шундан 24 куни — жонлантириш бўлимида кечди", — дейилади тиббий муассаса баёнотида.

"Шарите"да таъкидланишича, даволовчи шифокорлар Навальныйнинг тўлиқ тузалиб кетишига ишонч билдиришмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирча "заҳарланишнинг кейинроқ юзага келиши мумкин бўлган оғир асоратлари" борасида фикр билдиришнинг имкони йўқ.

Алексей Навальный билан боғлиқ ҳодиса

Жорий йил 20 август куни бортида Навальный бўлган самолёт Томскдан Москвага учаётган маҳалда шошилинч тарзда Омскда қўнди. Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси парвоз вақтида ўзини ёмон ҳис қилган, самолёт қўнгач, уни Омскдаги №1 тез тиббий ёрдам касалхонасига жонлантириш бўлимига ётқизишган.

Россиялик шифокорлар бемор пешоби ва қонида заҳарли моддаларни аниқлашмаган. Уларнинг сўзларига кўра, асосий ишчи ташхис - қонда қанд миқдорининг кескин пасайишига сабаб бўлган моддалар алмашинуви бузилишидир. Орадан икки кун ўтгач, шифокорлар беморнинг яқинлари талабига кўра, Навальныйни Германияга даволашга олиб кетишга қарор қиладилар (аввалига консилиум уни транспортабель эмас, дея топган эди). Ўша вақтдан бошлаб КҚФ асосчиси берлиннинг "Шарите" клиникасида даволанаётган эди.

ГФР ҳукумати россияликни "Новичок" жанговар моддаси гуруҳига мансуб субстанция билан заҳарлашгани ҳақида баёнот беришди. Мамлакат вазирлар маҳкамаси маълумотларига кўра, немис экспертлари хулосаларини Швеция ва Франциядаги лабораториялар ҳам тасдиқлашган. Москва таҳлиллар хулосалари бўйича тўлиқроқ маълумотни тақдим этиш илтимосини йўллади, аммо жавоб келмади.

Коррупцияга қарши кураш фонди асосчисининг аҳволи яхшилангани ҳақида 7 сентябр куни хабар берилган эди. Шифокорлар уни кома ҳолатидан чиқаришди ва ИВЛ аппаратидан узишди.

Тез орада Навальныйнинг Instagramдаги расмий аккаунтида, у касалхонага ётқизилгач, шериклари дарҳол адвокат чақиртиришгани ва Томскдаги Xander Hotel (КҚФнинг бутун жамоаси шу меҳмонхонада тўхтаган бўлган) номерида бўлган нарсаларни рўйхатдан ўтказишгани ҳақида маълумот тақдим этилди.

Аниқланган нарсалар хатланган ва кейинги ўрганиш учун терговга тақдим этилган.

Постда айтилишича, натижада сув идишларида немис мутахассислари томонидан "Новичок" излари топилган.

Шу билан бирга, BND - германия разведкасининг 1990-йиллардан бошлаб ушбу моддадан фойдалана олгани маълум. Ушбу модда, шунингдек, 20та ғарб давлатлари, хусусан, Буюк Британия, АҚШ, Швеция, Чехия томонидан ўрганилган. Россия, 1992 йилдаги президент фармонига биноан кимёвий қурол соҳасида ишланмаларни тўхтатган, 2017-йилда эса бу сингари моддаларнинг барча захирасини йўқ қилган, бу ҳолат ОЗХО томонидан тасдиқланган.

153
Скелет древного животного

Ер тарихидаги энг даҳшатли фалокат тафсилотлари маълум бўлди

821
(Янгиланган 14:43 22.10.2020)
Германия олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Германиядаги Океан тадқиқотлари маркази ва Гельгольц номидаги Геология фанларини ўрганиш маркази олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди. Бу ҳақда РИА Новости EurekaAlert’га асосан хабар қилди.

Ердаги фалокат натижасида денгиз ҳайвонларининг 95 фоизи ва қуруқликдаги ҳайвонларнинг 75 фоизи қирилиб кетган эди. Бунга ҳозирги Сибир ҳудудида Перм ва Триас даврлари чегарасида вулқон фаол ҳаракати сабаб бўлган деб тахмин қилинади, аммо бунга аниқ далиллар йўқ эди.

Тадқиқотда немис олимлари 252 миллион йил олдин Тетис океанининг шелф денгизлари тубидаги қазилма брахиоподларнинг қобиғидан фойдаландилар. Қобиқдаги бор элементининг изотопларини ўлчаш орқали улар турларнинг оммавий қирилиб кетишидан олдин ва кейин денгиз сувининг pH кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишди. pH даражасига атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори таъсир қилганлиги сабабли, ушбу маълумотни ҳам қайта тикланди.

Маълум бўлишича, магманинг кўламдор оқими жуда кўп миқдорда парник газини чиқарди. Унинг атмосферада тўпланиши бир неча минг йилларга чўзилиб, океаннинг кучли исиши ва кислоталилигини келтириб чиқарди. Бу денгиз калсификация қилувчи организмларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Парник эффекти қуруқликдаги ҳарорат ва кимёвий об-ҳавонинг ошишига олиб келди. Кўп миқдордаги озуқа моддалари океанга тушди, уларни ортиқча уруғлантирди ва кислородсиз ўлик зоналар ҳудуди кенгайди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсири ҳайвонларнинг турли гуруҳларини йўқ қилди.

Гидрат метаннинг эриши - фалокатнинг яна бир сабаби сифатида эҳтимолдан йироқ эди.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Хана Юрикова тушунтиришича, қадимги вулқон отилишини антропоген углерод чиқиши билан таққослаш керак эмас: барча қазиб олинадиган ёқилғилар ёқилиши атмосферада CO2нинг Перм ва Триас даврлари чегарасида бўлгани каби кўпайишига олиб келмайди.

"Шу билан бирга, ҳозирги кунда парник газининг тўпланиш суръати Ер тарихидаги энг катта биологик фалокат пайтида кузатилган кўрсаткичдан 14 баравар юқори эканлиги хавотирга сабаб бўлмоқда", - деб қўшимча қилди олим.

821
Истребитель F-16. Архивное фото

АҚШ ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини Болгарияга совға қилади

287
АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ дипмиссияси давлат котибининг сиёсий ва ҳарбий масалалар бўйича ёрдамчиси Кларк Купер чоршанба куни Болгария ҳаво кучларининг иккита базасига ташриф буюрган.

Ҳисобдан чиқарилган самолётларни Болгарияга кўчириш бу ташаббус АҚШ Конгрессида тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади. Америкалик ҳарбийлари режаларига кўра, болгариялик ҳамкасблар хайрия қиладиган самолётдан ўқув машқларда ўрганиш ва техника билан умумий танишиш сифатида фойдаланади.

Болгария АҚШ билан қиймати 1,26 миллиард долларлик саккиз дона F-16 Block 70  қирувчисини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Сентябр ойида София қўшимча равишда яна саккиз дона F-16 қирувчисини сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

287

Қашқадарёда ишчилар нимадан норози бўлгани аниқланди

18
(Янгиланган 10:06 23.10.2020)
Бир неча кун олдин можаро уюштирган Uzbekistan GTL компанияси ишчилари аслида узоқ вахта тартиби ҳамда сифатсиз овқатдан норози бўлишган.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Энергетика вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қашқадарё вилояти ҳокими, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари Қашқадарё вилоятида жойлашган GTL компанияси ишчилари билан учрашиб уларнинг талабларини тинглашди.

Встреча с рабочими компании ETER Engeneering

Эслатиб ўтамиз, 21 октябр куни ушбу компания ишчилари томонидан можаро содир этилган, норозилик белгиси сифатида офисларининг ойналини синдириб, компания мулкига зарар етказишган эди.

Ишчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлишича, улар биринчи навбатда карантин шароитида 40-45 кун объектдан чиқмай ишлаш тартиби ўрнатилганидан норози бўлишган.

Иккинчидан, ишчилар ошхонадаги узун навбат ва овқат сифатидан ҳам норози бўлишган.

Ижтимоий тармоқларда айтиб ўтилган ойлик маошларигтгш ўз вақтида тўлаш муаммоси – ўз тасдиғини топмади. Ишчилар маошлар ўз вақтида тўланаётганини тасдиқлашди.

Ишчилар “ENTER Engineering” компанияси раҳбарияти, вилоят ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдиришди.

 – Бу учрашув туфайли биз илк бор илгари ҳеч кўрмаган лойиҳа ва компания касаба уюшмаси раҳбарлари билан юзма-юз учрашдик, - деб қайд этишди оддий ишчилар.

Учрашув якунида Қашқадарё вилояти ҳокими санитария ва эпидемиология чораларига риоя қилган ҳамда ва ПЦР таҳлилини ўз вақтида топширган - қатъий карантин чораларининг бекор қилиниши маъқулланди.

Шунингдек, корхонада йиғилиб қолган норозиликларни ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг таркибига ҳокимият ва бошқарувчи компания, энергетика вазирлиги, вазирлиги ва Ўзбекнефтгаз вакиллари киритишга келишиб олинди.

Встреча с рабочими компании ETER Engeneering
18