АҚШда 17 йиллик мораторийдан сўнг биринчи афроамерикалик қатл қилинди

332
Федерал ўлим жазосининг қайта тикланиши АҚШ учун рамзий маънога эга, чунки бу ерда аксарият қатллар федерал ҳукумат эмас, балки алоҳида штатлар юрисдикцияси остида ўтар эди

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. АҚШ ҳукумати федерал даражада ўлим жазосига киритилган 17 йиллик мораторий бекор қилингач илк афроамерикаликни қатл этди, деб хабар қилади маҳаллий WTHI канали.

Кристофер Виалва 1999 йил Техасда насроний фаоллар бўлган ёш эр-хотин қотиллиги учун олий жазога ҳукм қилинган эди. Ҳалок қилувчи инъекция ёрдамидаги қатл Индиана штатидаги Терре-Хот қамоқхонасида амалга оширилган.

Жорий йил июл ойида АҚШ Олий суди сал олдин қуйи инстанция судлари томонидан жорий этилган мораторийни бекор қилиб, 17 йил деганда биринчи марта АҚШ федерал судларида қатллар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида қарор эълон қилганди.

Биринчи ўлим жазосига ҳукм қилинган америкалик - 47 яшар Дэниел Льюис Ли бўлди. У ҳам Индиана штатидаги Терре-Хот федерал қамоқхонасида сақланиб келган.

Федерал ўлим жазосининг қайта тикланиши АҚШ учун рамзий маънога эга, чунки бу ерда аксарият қатллар федерал ҳукумат эмас, балки алоҳида штатлар юрисдикцияси остида ўтар эди.

332
Землетрясение в Турции

Туркия ва Грецияда кучли зилзила юз берди - видео

526
(Янгиланган 19:30 30.10.2020)
Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берди - Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD).

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD).

Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

ОАВ ва гувоҳларнинг хабар беришича, зилзила кучи мамлакат ғарбидаги турли вилоятларда ва Истанбулда сезилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлди, 120 киши жароҳатланди.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Twitter’да 6 бино зарар кўрганини маълум қилди.

Аввалроқ Грециядаги Додекан оролларида 6,6 балли зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Афина университети сейсмик лабораториясининг маълумотларига кўра, манба Самосдан 24 километр шимоли-ғарбда, 10 километр чуқурликда жойлашган. Афинада ҳам зилзила сезилган.

526
 Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов мусулмонлар ҳақида айтган сўзлари учун Макронни ҳақорат қилди

889
(Янгиланган 19:07 30.10.2020)
Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Франция президенти Эммануэл Макрон ва бошқа франциялик вакилларининг сўзларини кескин танқид қилганлар сафига қўшилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Франция президенти Эммануэл Макрон ва бошқа франциялик вакилларининг сўзларини кескин танқид қилганлар сафига қўшилди. Спорт-РИА Новости хабарига асосан.

Спортчи "улар сўз эркинлиги шиори остида бир ярим миллиарддан зиёд мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилди", - деб ҳисоблайди.

"Биз мусулмонмиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни оналаримиз, оталаримиз, фарзандларимиз, хотинларимиз ва қалбимизга яқин бўлган барча одамлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Ишонинглар, бу провокациялар уларга ёмонлик билан қайтади", - деб ёзган Нурмагомедов.

Спортчи Макроннинг исмини тилга олмаган, аммо постга қуйидаги суратни илова қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Макрон Франциядаги диний сепаратизмга қарши катта нутқ билан чиқиш қилган ва республика қадриятларини кучайтиришга қаратилган қонунчилик лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилиши ҳақида хабар берган эди.

Франция етакчиси "Францияни чет эл таъсиридан озод этиш" ва масжидлар молиялаштирилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги хусусида фикр билдирди.

Франция президенти Charlie Hebdo сатира журналида сентябр бошида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларга изоҳ берар экан, мамлакатда шаккоклик қилиш эркинлиги мавжудлигини алоҳида таъкидлаган эди. Тарих муаллими Самюэль Пати қотиллигидан сўнг Макрон Францияда карикатуралар чоп этилишидан воз кечилмаслигини маълум қилди.

889
Землетрясение в Турции

Мирзиёев Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

47
(Янгиланган 09:20 31.10.2020)
Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияда юз берган зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоғанга таъзия йўллади.

Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади", - дейилади хабарда.

Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

Шу вақтгача зилзила оқибатида қурбон бўлган инсонлар сони 24 нафарга етгани, 804 киши жабрлангани ҳақида маълумот берилди.

Зилзила кичикроқ цунамини юзага келтирган, Сеферихисарда қирғоққа яқин кўчаларни сув босган.

Сал кейин Anadolu агентлиги Туркиядаги Эгей денгизи қирғоқларида кун давомидаги иккинчи зилзила юз бергани, унинг магнитудаси 5,1 баллни ташкил этгани ҳақида хабар берган. 

47