Военнослужащий армянской армии на боевой позиции

Арманистон учта Озарбайжон вертолётини уриб туширганини маълум қилди

578
Арманистон Қорабоғда Озарбайжон Қуролли кучларининг иккита вертолёти ва учта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Арманистон Қорабоғда Озарбайжон қуролли кучларининг иккита вертолёти ва учта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди. Бу ҳақда якшанба, 27 сентябрь куни Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян маълум қилди.

“Арцах (Қорабоғнинг ўзига ўзи берган номи – таҳр.) ҳаво ва ракета ҳужумларига учради... Арман томони душманнинг иккита вертолёти ва учта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди. Жанглар давом этмоқда”, - дея ёзди вазирлик вакили Степанян Facebookʼда.

Аввалроқ якшанба куни тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти матбуот котиби Ваграм Погосян Қорабоғда тинч маҳаллий аҳоли, жумладан, пойтахт Степанакерт артиллерия ҳужумига учраганини маълум қилган эди. У аҳолини яширинишга чақирган эди.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоғда ҳужум уюштиришни бошлаганини маълум қилган эди.

Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Қорабоғ чегарасидаги аҳоли пункларини ўққа тутганини маълум қилди. Унинг маълумотларига кўра, фуқаролар орасида қурбонлар бор. Арманистон томони ҳозирча ушбу маълумотларга юзасидан расмий муносабат билдирмаган.

578

Россия элчиси АҚШнинг Европадаги гипертовушли ракеталар ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

40
Аввалроқ Вашингтон Россияни тутиб туриш учун Европада гипертовушли қурол ва баллистик ракета жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов Европадаги ракета қуролланиш пойгасидан огоҳлантирди.

Дипломат АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайеннинг баёнотига шундай муносабат билдирди. О'Брайен 28 октябрь куни Вашингтон Россияни тутиб туриш учун Европада гипертовушли қурол ва баллистик ракета жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилганди.

“Шунга ўхшаш ниятлар минтақа ва глобал хавфсизлик мувозанати йўқолиш хавфини туғдиради, қарама-қаршилик потенциалининг ошишига олиб келади. <...> Агар Вашингтон ҳақиқатдан ҳам “қуролланиш устидаги реал назоратдан” манфаатдор бўлса, бунинг учун Европа қитъасида ракета қуролланиш пойгасини кескинлаштиришнинг ҳожати йўқ”, - деган Антонов. Унинг баёнотини Россия элчихонаси Facebook᾽даги саҳифасида эълон қилди.

Россия элчиси Владимир Путин Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномаси (ДРСМД) тўхташи шароитида кескинликка барҳам бериш таклифини “конструктив муқобил” деб атаган.

“Россия Европа қитъаси ва дунёнинг бошқа минтақаларида янги ракета қуролланиш пойгасининг олдини олиш бўйича хорижлик ҳамкорлари билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларга тайёр”, - дея хулоса қилган Антонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ Ғарбнинг Россия президентининг ДРСМДга оид таклифига бўлган муносабатини масъулиятсизлик деб атаган эди.

40

Ёвузлик худоси: Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди

227
Гавайи университети олимлари Ерга таҳдид солаётган Апофис астероид ҳаракатида хавфли ҳодисани аниқладилар.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Гавайи университети Астрономия институти олимлари 2068 йилда фазовий жисмининг Ер билан тўқнашув эҳтимоллигига таъсир қилиши мумкин бўлган Апофис астероиди ҳаракатида ўзгаришларни аниқлади. РИА Новости хабарига асосан.

Астероидни кузатиш жараёнида тадқиқотчилар Апофис Ярковский эффекти туфайли ўз орбитасидан йилига 170 метрга узоқлашаётганини аниқладилар, бунда иссиқлик нурланиш туфайли кундузи исиниб, кечаси совиш импульси туфайли астероид реактив кучланиш олади.

Бу эффект аниқлашидан олдин, олимлар 2068 йилда астероиднинг ер билан тўқнашуви имконсиз деб ҳисоблашган, аммо энди олимлар қўшимча тадқиқот ўтказишлари керак.

Диаметри 325 метр бўлган Апофис астероиди 2004 йилда аниқланган. Бу кашфиёт шов-шувга сабаб бўлди - ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, қадимги Мисрнинг ёвузлик ва ҳалокат худоси шарафига номланган – Апофис астероиди 2029 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин, бу эҳтимол 2,7 фоизга тенг.

Кейинчалик олимлар ушбу таҳдидни рад этишди, 2029 йил 13 апрелда астероид Ер марказидан 37,6 минг километр узоқликда учиб ўтишини ҳисоблашди.

227
Гостиница Узбекистан в центре Ташкента

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига кирди

21
“Gallup” Халқаро тадқиқот институти рейтингида Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Gallup” Халқаро тадқиқот институти “Глобал қонун ва тартиб” бўйича йиллик бутунжаҳон рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилган. Мамлакат 100 дан 92 балл тўплаган.

Всемирный индекс закона и порядка

Исландия, Қувайт, Норвегия, Aвстрия, Швейцария ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳам кучли ўнликка кирган.

Биринчи ўринни 97 балл билан Сингапур эгаллаган бўлса, Туркманистон (97) иккинчи, Хитой эса (94) учинчи поғонадан ўрин олган. Сўнгги ўринни 43 балл билан Афғонистон банд қилган.

Таъкидланишича, Сингапур бир неча йиллардан бери ушбу рейтингда етакчилик қилмоқда. Афғонистон эса кетма-кет иккинчи йил охирги ўринда қайд этилмоқда.

21