Лимонная акула

COVID’га қарши вакцина учун қанча акула ўлдирилиши мумкин экспертлар ҳисоб-китоби

1042
(Янгиланган 13:46 28.09.2020)
АҚШ акулаларни ҳимоя қилиш гуруҳи мутахассислари COVID-19га қарши вакцинани яратиш учун қанча акула ўлдирилиши мумкинлигини ҳисоблашди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Калифорнияда акулаларни ҳимоя қилиш гуруҳи экспертлар коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун 500 минг бош акула ўлдирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости Telegraph газетасига асосан хабар қилди.

Таъкидланишича, акула жигари ҳосил бўладиган сквален моддаси айрим COVID -19 вакциналарининг таркибий қисми ҳисобланади.

Буюк Британия GlaxoSmithKline фармацевтика компанияси гриппга қарши вакцина тайёрлашда акула жигаридан олинади сквален моддасидан фойдаланади.

Компания май ойида коронавирусга қарши вакциналарда ушбу қўшилмани тайёрлаш учун миллиард дозани ишлаб чиқариш режалаштираётганини маълум қилганди.

Shark Allies акула ҳимоячилари гуруҳи маълум қилишича, дунёдаги барча одамлар сквален ўз ичига олган  COVID-19 вакцина билан эмланиши учун тахминан 250 000 акулани ўлдириш керак бўлади, агар ҳар бир кишига иккита эмлаш керак бўлса, бу ҳисоб икки бараварга кўпаяди.

Аммо, GlaxoSmithKline вакили компаниянинг "атроф-муҳит асраш тамойилларига қатъий риоя қилиши ва иложи борича муқобил хомашё манбаларидан фойдаланиш йўлларини ўрганишини" таъкидлади.

Июл ойи бошида Буюк Британия ҳукумати икки фармацевтика компанияси - Франциянинг Sanofi ва Британиянинг GlaxoSmithKline (GSK) билан 60 миллион доза COVID -19га қарши вакцина етказиб бериш тўғрисида шартнома тузди. Йил охирига қадар компаниялар коронавирусга қарши вакцинани клиник синовларининг учинчи босқичини бошлашга умид қилмоқда. Апрел ойида Sanofi ва GlaxoSmithKline (GSK) компаниялари биргаликда коронавирусга қарши вакцина яратишини маълум қилди.

1042
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1238)
Землетрясение в Турции

Туркия ва Грецияда кучли зилзила юз берди - видео

525
(Янгиланган 19:30 30.10.2020)
Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берди - Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD).

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD).

Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

ОАВ ва гувоҳларнинг хабар беришича, зилзила кучи мамлакат ғарбидаги турли вилоятларда ва Истанбулда сезилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлди, 120 киши жароҳатланди.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Twitter’да 6 бино зарар кўрганини маълум қилди.

Аввалроқ Грециядаги Додекан оролларида 6,6 балли зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Афина университети сейсмик лабораториясининг маълумотларига кўра, манба Самосдан 24 километр шимоли-ғарбда, 10 километр чуқурликда жойлашган. Афинада ҳам зилзила сезилган.

525
 Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов мусулмонлар ҳақида айтган сўзлари учун Макронни ҳақорат қилди

888
(Янгиланган 19:07 30.10.2020)
Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Франция президенти Эммануэл Макрон ва бошқа франциялик вакилларининг сўзларини кескин танқид қилганлар сафига қўшилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Франция президенти Эммануэл Макрон ва бошқа франциялик вакилларининг сўзларини кескин танқид қилганлар сафига қўшилди. Спорт-РИА Новости хабарига асосан.

Спортчи "улар сўз эркинлиги шиори остида бир ярим миллиарддан зиёд мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилди", - деб ҳисоблайди.

"Биз мусулмонмиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни оналаримиз, оталаримиз, фарзандларимиз, хотинларимиз ва қалбимизга яқин бўлган барча одамлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Ишонинглар, бу провокациялар уларга ёмонлик билан қайтади", - деб ёзган Нурмагомедов.

Спортчи Макроннинг исмини тилга олмаган, аммо постга қуйидаги суратни илова қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Макрон Франциядаги диний сепаратизмга қарши катта нутқ билан чиқиш қилган ва республика қадриятларини кучайтиришга қаратилган қонунчилик лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилиши ҳақида хабар берган эди.

Франция етакчиси "Францияни чет эл таъсиридан озод этиш" ва масжидлар молиялаштирилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги хусусида фикр билдирди.

Франция президенти Charlie Hebdo сатира журналида сентябр бошида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларга изоҳ берар экан, мамлакатда шаккоклик қилиш эркинлиги мавжудлигини алоҳида таъкидлаган эди. Тарих муаллими Самюэль Пати қотиллигидан сўнг Макрон Францияда карикатуралар чоп этилишидан воз кечилмаслигини маълум қилди.

888
Землетрясение в Турции

Мирзиёев Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

43
(Янгиланган 09:20 31.10.2020)
Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияда юз берган зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоғанга таъзия йўллади.

Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади", - дейилади хабарда.

Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

Шу вақтгача зилзила оқибатида қурбон бўлган инсонлар сони 24 нафарга етгани, 804 киши жабрлангани ҳақида маълумот берилди.

Зилзила кичикроқ цунамини юзага келтирган, Сеферихисарда қирғоққа яқин кўчаларни сув босган.

Сал кейин Anadolu агентлиги Туркиядаги Эгей денгизи қирғоқларида кун давомидаги иккинчи зилзила юз бергани, унинг магнитудаси 5,1 баллни ташкил этгани ҳақида хабар берган. 

43