Россияда бир кунда 10 мингдан зиёд киши коронавирус билан касалланди

216
Россияда аниқланган янги COVID-19 ҳолатлари илк бор май ўртасидан буён 10 мингдан ошди. Умумий беморлар сони 1 215 001 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россияда аниқланган янги COVID-19 ҳолатлари илк бор май ўртасидан буён 10 мингдан ошди. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш штаби маълум қилди.

Ўтган кун давомида Россияда 10 499 та коронавирус билан касалланиш аниқланган. 107 киши вафот этган. 3284 кишига эса касалхонадан жавоб берилган.

Янги касалланиш ҳолатлари Россиянинг барча минтақаларида қайд этилган. Энг кўп Москвада 3327 та аниқланган. Санкт-Петербург (392) ва Москва вилояти (296) кейинги ўринларда.

Россияда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 1 215 001 нафарга етди. Шулардан 979 143 нафари тузалиб кетди. 21 258 киши вирус қурбонига айланди.

Москвада Москвада иш берувчиларга ходимларининг 50 фоизини мажбурий тартибда масофавий ишлашга ўтказиш белгиланган. Бундан ташқари, Москвада мактаб ўқувчилари 5 октябрдан 18 октябрга қадар икки ҳафталик кузги таътилга чиқади. Москва мэри Сергей Собянин COVID-19 билан касалланиш кўпайгани сабаб шундай қарор қабул қилган.

216
Теглар:
вакцина, коронавирус, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1224)
Скелет древного животного

Ер тарихидаги энг даҳшатли фалокат тафсилотлари маълум бўлди

817
(Янгиланган 14:43 22.10.2020)
Германия олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Германиядаги Океан тадқиқотлари маркази ва Гельгольц номидаги Геология фанларини ўрганиш маркази олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди. Бу ҳақда РИА Новости EurekaAlert’га асосан хабар қилди.

Ердаги фалокат натижасида денгиз ҳайвонларининг 95 фоизи ва қуруқликдаги ҳайвонларнинг 75 фоизи қирилиб кетган эди. Бунга ҳозирги Сибир ҳудудида Перм ва Триас даврлари чегарасида вулқон фаол ҳаракати сабаб бўлган деб тахмин қилинади, аммо бунга аниқ далиллар йўқ эди.

Тадқиқотда немис олимлари 252 миллион йил олдин Тетис океанининг шелф денгизлари тубидаги қазилма брахиоподларнинг қобиғидан фойдаландилар. Қобиқдаги бор элементининг изотопларини ўлчаш орқали улар турларнинг оммавий қирилиб кетишидан олдин ва кейин денгиз сувининг pH кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишди. pH даражасига атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори таъсир қилганлиги сабабли, ушбу маълумотни ҳам қайта тикланди.

Маълум бўлишича, магманинг кўламдор оқими жуда кўп миқдорда парник газини чиқарди. Унинг атмосферада тўпланиши бир неча минг йилларга чўзилиб, океаннинг кучли исиши ва кислоталилигини келтириб чиқарди. Бу денгиз калсификация қилувчи организмларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Парник эффекти қуруқликдаги ҳарорат ва кимёвий об-ҳавонинг ошишига олиб келди. Кўп миқдордаги озуқа моддалари океанга тушди, уларни ортиқча уруғлантирди ва кислородсиз ўлик зоналар ҳудуди кенгайди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсири ҳайвонларнинг турли гуруҳларини йўқ қилди.

Гидрат метаннинг эриши - фалокатнинг яна бир сабаби сифатида эҳтимолдан йироқ эди.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Хана Юрикова тушунтиришича, қадимги вулқон отилишини антропоген углерод чиқиши билан таққослаш керак эмас: барча қазиб олинадиган ёқилғилар ёқилиши атмосферада CO2нинг Перм ва Триас даврлари чегарасида бўлгани каби кўпайишига олиб келмайди.

"Шу билан бирга, ҳозирги кунда парник газининг тўпланиш суръати Ер тарихидаги энг катта биологик фалокат пайтида кузатилган кўрсаткичдан 14 баравар юқори эканлиги хавотирга сабаб бўлмоқда", - деб қўшимча қилди олим.

817
Истребитель F-16. Архивное фото

АҚШ ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини Болгарияга совға қилади

286
АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ дипмиссияси давлат котибининг сиёсий ва ҳарбий масалалар бўйича ёрдамчиси Кларк Купер чоршанба куни Болгария ҳаво кучларининг иккита базасига ташриф буюрган.

Ҳисобдан чиқарилган самолётларни Болгарияга кўчириш бу ташаббус АҚШ Конгрессида тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади. Америкалик ҳарбийлари режаларига кўра, болгариялик ҳамкасблар хайрия қиладиган самолётдан ўқув машқларда ўрганиш ва техника билан умумий танишиш сифатида фойдаланади.

Болгария АҚШ билан қиймати 1,26 миллиард долларлик саккиз дона F-16 Block 70  қирувчисини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Сентябр ойида София қўшимча равишда яна саккиз дона F-16 қирувчисини сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

286

Андижондаги қийноқ воқеаси: тергов якунланди

41
Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104, 227, 234 ҳамда 235 моддалари билан айб эълон қилинган

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Жорий йилнинг май ойида Андижон шаҳар Ички ишлар органлари Фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари фуқаро А.Абдукаримовни ноқонуний ушлаб турган ҳолда иқрорлик кўрсатуви беришга мажбурлаш мақсадида зўрлик ишлатиб босим ўтказишган. Оқибатда А.Абдукаримов вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олиниб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104 (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 227 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 234 (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ҳамда 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан айб эълон қилиниб, 5 нафарига “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиет чоралари қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судига мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилди.

41