Российская вакцина против COVID-19 может появиться в СНГ

Россияда неча киши COVIDга қарши вакцинацияга рози экани маълум бўлди

176
(Янгиланган 10:23 05.10.2020)
Жамоатчилик сўровида маълум бўлишича россияликларнинг фақат 23% коронаивирусга қарши вакцинани қабул қилишга рози.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россиянинг энг йирик партияси бўлган "Единая Россия" томонидан аҳоли орасида оммавий эмлаш мавзусида ўтказилган сўров кутилмаган натижаларни кўрсатди. РИА Новости хабарига асосан.

Сўровда маълум бўлишича, бугунги кунда Россия аҳолисининг фақат 23 % коронавирусга қарши эмланишга рози, 73 % аҳоли эса - рози эмас. Қолган 4% - аллақачон коронавирус билан касалланиб бўлганини ва уларга вакцина керак эмаслигини маълум қилишган. 

Шунингдек сўровда иштирок этганларнинг 93 % - вакцинация кўнгилли равишда ўтказилиши керак деган фикрда, 7% эса - мажбурий бўлиши керак деб ҳисоблайди.  

Сўров онлайн кўринишда, 16-23 сентябр кунлари ўтказилди, унда 20 мингга яқин кишилар иштирок этди. "Едина Россия" партияси вакиллкари ушбу сўров натижаларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказишни ваъда берган. 

Эслатиб ўтамиз, Гамалея номидаги Эпидемиология ва Микробиология маркази дунёда биринчи бўлиб COVID-19 га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказди. "Спутник V" деб номланган вакцина синовларнинг 2 босқичидан муваффақиятли ўтиб клиник синовлар фазасига етиб келган. Айни дамда у 40 минг кишилда синовдан ўтмоқда. 

176
Скелет древного животного

Ер тарихидаги энг даҳшатли фалокат тафсилотлари маълум бўлди

827
(Янгиланган 14:43 22.10.2020)
Германия олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Германиядаги Океан тадқиқотлари маркази ва Гельгольц номидаги Геология фанларини ўрганиш маркази олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди. Бу ҳақда РИА Новости EurekaAlert’га асосан хабар қилди.

Ердаги фалокат натижасида денгиз ҳайвонларининг 95 фоизи ва қуруқликдаги ҳайвонларнинг 75 фоизи қирилиб кетган эди. Бунга ҳозирги Сибир ҳудудида Перм ва Триас даврлари чегарасида вулқон фаол ҳаракати сабаб бўлган деб тахмин қилинади, аммо бунга аниқ далиллар йўқ эди.

Тадқиқотда немис олимлари 252 миллион йил олдин Тетис океанининг шелф денгизлари тубидаги қазилма брахиоподларнинг қобиғидан фойдаландилар. Қобиқдаги бор элементининг изотопларини ўлчаш орқали улар турларнинг оммавий қирилиб кетишидан олдин ва кейин денгиз сувининг pH кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишди. pH даражасига атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори таъсир қилганлиги сабабли, ушбу маълумотни ҳам қайта тикланди.

Маълум бўлишича, магманинг кўламдор оқими жуда кўп миқдорда парник газини чиқарди. Унинг атмосферада тўпланиши бир неча минг йилларга чўзилиб, океаннинг кучли исиши ва кислоталилигини келтириб чиқарди. Бу денгиз калсификация қилувчи организмларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Парник эффекти қуруқликдаги ҳарорат ва кимёвий об-ҳавонинг ошишига олиб келди. Кўп миқдордаги озуқа моддалари океанга тушди, уларни ортиқча уруғлантирди ва кислородсиз ўлик зоналар ҳудуди кенгайди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсири ҳайвонларнинг турли гуруҳларини йўқ қилди.

Гидрат метаннинг эриши - фалокатнинг яна бир сабаби сифатида эҳтимолдан йироқ эди.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Хана Юрикова тушунтиришича, қадимги вулқон отилишини антропоген углерод чиқиши билан таққослаш керак эмас: барча қазиб олинадиган ёқилғилар ёқилиши атмосферада CO2нинг Перм ва Триас даврлари чегарасида бўлгани каби кўпайишига олиб келмайди.

"Шу билан бирга, ҳозирги кунда парник газининг тўпланиш суръати Ер тарихидаги энг катта биологик фалокат пайтида кузатилган кўрсаткичдан 14 баравар юқори эканлиги хавотирга сабаб бўлмоқда", - деб қўшимча қилди олим.

827
Истребитель F-16. Архивное фото

АҚШ ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини Болгарияга совға қилади

287
АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ дипмиссияси давлат котибининг сиёсий ва ҳарбий масалалар бўйича ёрдамчиси Кларк Купер чоршанба куни Болгария ҳаво кучларининг иккита базасига ташриф буюрган.

Ҳисобдан чиқарилган самолётларни Болгарияга кўчириш бу ташаббус АҚШ Конгрессида тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади. Америкалик ҳарбийлари режаларига кўра, болгариялик ҳамкасблар хайрия қиладиган самолётдан ўқув машқларда ўрганиш ва техника билан умумий танишиш сифатида фойдаланади.

Болгария АҚШ билан қиймати 1,26 миллиард долларлик саккиз дона F-16 Block 70  қирувчисини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Сентябр ойида София қўшимча равишда яна саккиз дона F-16 қирувчисини сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

287
Путин: приближение НАТО к границам России угрожает безопасности страны

Путин собиқ СССР мамлакатлари ишига аралашмасликка чақирди

22
Собиқ иттифоқ давлатлари билан муносабатларимиз қандай шаклланмасин, манфаатлар бирлиги барибир тош босади, деди Путин.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Собиқ иттифоқ ҳудудидаги мамлакатларда давлатчилик ниҳолларига ўта эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, маслаҳатлар ва тавсиялар билан улар ишига аралашмаслик керак, турли томонларни қўллаб қувватлаш мақсадида таклифлар ва миллионларни тутқазиб, ўта нозик жойда дағаллик билан ҳаракат қилиб, борини ҳам йўқ қилмаслик керак, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин.

"Барча собиқ иттифоқ мамлакатларига ўта эътиборлилик билан муносабатда бўлиб, бу давлатчилик ниҳолларини ўта эҳтиёткорлик билан қўллаб-қувватламоқ лозим, четдан туриб турли маслаҳатлар ва тавсиялар бериш, мутлақо мумкин эмас, шунингдек, ҳар қандай аралашувдан тийилиш лозим. Чунки бу нарсалар ушбу мамлакатлардаги энди ривожланиб келаётган, ҳали мўрт бўлган институтлар, суверенитетлар ва давлатчиликни барбод қилади. Бу мамлакатлардаги одамларга жамият ичидаги муносабатларни эҳтиёткорлик билан қуришларига имкон бериш лозим. Шунчаки мисоллар келтириш мумкин, бироқ ўз таклифларингиз, ўз миллионларингиз билан гоҳ бир, гоҳ иккинчи томонни, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида идиш-товоқлар дўконига кириб қолган филдек тутиш, улар ишига аралашиш керак эмас", - деди у "Валдай" мунозаралар майдонида қилган чиқишида.

Собиқ иттифоқ давлатлари билан муносабатларимиз қандай шаклланмасин, манфаатлар бирлиги барибир тош босади, деди Путин.

РФ президентига кўра, чунки бу давлатлар шунчаки кўп йиллар давомида ягона мамлакат доирасида яшаган эмас, улар юз йилликлар давомида умумий давлат доирасида бўлишган.

"Биз улкан алоқаларга эгамиз, иқтисоддаги кооперациямиз ўта чуқур, гуманитар алоқаларимиз кучли, бир ҳаммамиз битта тилда гаплашамиз... Мазмунан олганда, биз битта маданий майдон одамларимиз, мен тарих ҳақида гапирганим йўқ ҳали - биз умумий тарихга, нацизм устидан умумий ғалабага эгамиз. Бизнинг аждодларимиз, оталаримиз, боболаримиз ўз қони билан алоҳида муносабатларимизни мустаҳкамлашган. Ва бугун нимаики рўй бермасин, сиёсий конъюктура қандай ривожланмасин, айни вақтда шунга қатъий ишонаманки - мана шу - манфаатлар умумийлиги барча давлатлар билан, улар билан муносабатларимиз қанчалик қийин кечмасин, бироқ барибир алоқаларимиз қайтадан тараққий этишига йўл очиб беради", - деди Путин.

22