Росавиация Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга рухсат берди

477
Россия авиакомпанияларига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат берилди. Таъкидланишича, бу авиақатновлар тикланганини англатмайди.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақда Росавиациянинг тегишли буйруғи эълон қилинди, дея ёзади РИА Новости.

Рўйхатдан қатновлар ҳозирча тикланмаган мамлакатлар ҳам ўрин олган.

Маълум қилинишича, авиакомпаниялар очиқ мамлакатлар Беларусь, Буюк Британия, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Мальдив ороллари, БАА, Туркия ва Танзанияга парвозлар учун рухсат олди.

Парвозга рухсат берилган ёпиқ мамлакатлар эса Арманистон, Германия, Греция, Исроил, Испания, Италия, Кипр, Хитой, Мальта, Нидерландия, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Туркманистон, Чехия, Ўзбекистон.

Шунингдек, авиаташувчилар Австрия, Болгария, Венгрия, Испания, Франция ва Кубага чартер рейслар учун рухсат олган.

Росавиация вакилининг таъкидлашича, ушбу ҳужжат авиақатновлар тикланганини англатмайди.

“Рухсат бу авиакомпаниянинг парвозлар тикланганда фойдалана олиши мумкин бўлган ҳуқуқидир”, — деди у.

Россия март охирларида бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер авиақатновларни тўхтатганди. Кейинроқ чекловлар босқичма-босқич олина бошланди.

477
Землетрясение в Турции

Туркия ва Грецияда кучли зилзила юз берди - видео

514
(Янгиланган 19:30 30.10.2020)
Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берди - Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD).

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD).

Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

ОАВ ва гувоҳларнинг хабар беришича, зилзила кучи мамлакат ғарбидаги турли вилоятларда ва Истанбулда сезилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлди, 120 киши жароҳатланди.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Twitter’да 6 бино зарар кўрганини маълум қилди.

Аввалроқ Грециядаги Додекан оролларида 6,6 балли зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Афина университети сейсмик лабораториясининг маълумотларига кўра, манба Самосдан 24 километр шимоли-ғарбда, 10 километр чуқурликда жойлашган. Афинада ҳам зилзила сезилган.

514
 Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов мусулмонлар ҳақида айтган сўзлари учун Макронни ҳақорат қилди

870
(Янгиланган 19:07 30.10.2020)
Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Франция президенти Эммануэл Макрон ва бошқа франциялик вакилларининг сўзларини кескин танқид қилганлар сафига қўшилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Франция президенти Эммануэл Макрон ва бошқа франциялик вакилларининг сўзларини кескин танқид қилганлар сафига қўшилди. Спорт-РИА Новости хабарига асосан.

Спортчи "улар сўз эркинлиги шиори остида бир ярим миллиарддан зиёд мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилди", - деб ҳисоблайди.

"Биз мусулмонмиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни оналаримиз, оталаримиз, фарзандларимиз, хотинларимиз ва қалбимизга яқин бўлган барча одамлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Ишонинглар, бу провокациялар уларга ёмонлик билан қайтади", - деб ёзган Нурмагомедов.

Спортчи Макроннинг исмини тилга олмаган, аммо постга қуйидаги суратни илова қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Макрон Франциядаги диний сепаратизмга қарши катта нутқ билан чиқиш қилган ва республика қадриятларини кучайтиришга қаратилган қонунчилик лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилиши ҳақида хабар берган эди.

Франция етакчиси "Францияни чет эл таъсиридан озод этиш" ва масжидлар молиялаштирилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги хусусида фикр билдирди.

Франция президенти Charlie Hebdo сатира журналида сентябр бошида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларга изоҳ берар экан, мамлакатда шаккоклик қилиш эркинлиги мавжудлигини алоҳида таъкидлаган эди. Тарих муаллими Самюэль Пати қотиллигидан сўнг Макрон Францияда карикатуралар чоп этилишидан воз кечилмаслигини маълум қилди.

870
Землетрясение в Турции

Мирзиёев Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

0
Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияда юз берган зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоғанга таъзия йўллади.

Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади", - дейилади хабарда.

Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

 

Шу вақтгача зилзила оқибатида қурбон бўлган инсонлар сони 24 нафарга етгани, 804 киши жабрлангани ҳақида маълумот берилди.

Зилзила кичикроқ цунамини юзага келтирган, Сеферихисарда қирғоққа яқин кўчаларни сув босган.

Сал кейин Anadolu агентлиги Туркиядаги Эгей денгизи қирғоқларида кун давомидаги иккинчи зилзила юз бергани, унинг магнитудаси 5,1 баллни ташкил этгани ҳақида хабар берган. 

0