Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и его сторонники присутствуют на встрече с журналистами в селе Кой-Таш близ Бишкека.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олинди

1081
(Янгиланган 16:29 10.10.2020)
Сал илгарироқ, нашр, Атамбаевнинг Бишкек яқинидаги - Қўй-Тошдаги уйига спецназ етиб келгани ҳақида хабар берган эди.

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олинди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон агентлиги унинг партиясига таянган ҳолда.

Сал илгарироқ, нашр, Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйига спецназ етиб келгани ҳақида хабар берган эди.

Атамбаевдан ташқари, унинг тарафдорлари - собиқ тан соқчилари Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаевлар ҳам қўлга олинган. Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизмати расмий баёнотига кўра, сиёсатчини Бишкекда оммавий тартибсизликлар ташкил этиш жиноий иши доирасида қўлга олишган.

6 октябрга ўтар кечаси Бишкекдаги воқеалар вақтида Атамбаев ДМХХ СИЗОсидан озод қилинган эди. Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши иши бўйича суд қилинган, ҳамда Қўй-Тошдаги воқеалар иши фигуранти ҳисобланади.

1081
Ким Кардашьян

Кардашьян туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун танқидга учради

17
(Янгиланган 14:58 30.10.2020)
Пандемия даврида туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун телеюлдуз Ким Кардашьян интернетда танқидга учради.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўтган ҳафта 21 октябрь куни америкалик телебошловчи, супермодель, актриса Ким Кардашьян ўз юбилейини нишонлади. У 40 ёшни қаршилади.

У туғилган куни нишонлаш мақсадида хусусий оролни ижарага олиб, дабдабали базм уюштирди. РИА Новости хабарига асосан.

Тадбирда Кендалл, Хлои ва Кортни сингиллари, онаси Крис Женнер, оиланинг яқин дўсти, Фай Хадра, бизнесмен Саймон Хук ва бошқалар меҳмон бўлди.

Кардашьян базмда тасвирга олинган суратлар билан ижтимоий тармоқларда ўртоқлашди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Kim Kardashian West (@kimkardashian)

Инстаграмда Ким Кардашианнинг байрамона пости 5,3 миллиондан ортиқ "лайк" тўплаганига қарамай, кўплаб фойдаланувчилар унинг коронавирус пандемияси вақтида базм қилгани учун танқид қилишди.

17
Бокс, боксерские перчатки

Йилнинг энг яхши нокаути - худди кинодагидек бўлди

15
(Янгиланган 14:53 30.10.2020)
Америкалик яккакурашчи нокаути "Йилнинг энг яхши нокаути" номини олди, UFC эса жангчига қўшимча 50 минг $ бонус тўлади.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. UFCнинг 11 октябр куни бўлиб ўтган навбатдаги жангида ёш, ҳаи ҳеч ким яхши танимайдиган Хоакин Батли исмли жангчи ажойиб нокаут ижро этди. 

Ижтимоий тармоқларда клуб ишқибозлари ушбу нокаутни бир зумда "Йилнинг энг яхши нокаути" деб номлашди. UFC эса жангчининг маошига "жозибадор нокаут" қўшимча равишда 50 минг $ бонус тулади.    

Трамоқда жойлаштирилган видео остига ишқибозлар: 

- Мана сизга йилнинг энг яхши нокаути, балким охирги 10 йилнинг, 

- Яна "кунг-фу ишламайди" дейишади, 

- Бу бола ҳам Кунг-фу ҳам Ниндзя сирли услубларидан хабардор шекилли, - 

қабилида изоҳлар қолдиришган. 

Маълумот учун Хоакин Бакли UFCда икки ой олдин ўз фаолиятини бошлаган эди. Унинг биринчи жанги 2020 йил августида бўлиб ўтган. Ўша жангда у ютқизган бўлсада кейингисида - сўзсиз ғолиб бўлди. 

15