ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россия Қорабоғ бўйича келишувлар ҳар икки тараф томонидан сўзсиз бажарилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.
“Қабул қилинган қарорлар ҳар икки тараф томонидан сўзсиз бажарилишига умид қиламиз”, - деди Лавров Москвада Арманистон ТИВ раҳбари Зограб Мнацаканян билан музокаралардан сўнг.
Шунингдек, Лавров Қорабоғдаги вазиятни тартибга солишга оид сиёсий музокаралар тикланишининг чўзилиши нотўғри эканини маълум қилди
“Биз бундан кейин (уч томонлама маслаҳатлашувлардан сўнг) қандай олдинга силжиш борасида фикр алмашдик. Бу барча масалалар тез ва бир вақтнинг ўзида ҳал бўлишини англатмайди. Жараён лозимлигини тушунамиз, лекин сиёсий музокаралар тикланишининг чўзилишини нотўғри деб ҳисоблаймиз”, - деди Россия ташқи ишлар вазири. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар 27 сентябрь куни бошланди. Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини ҳарбий ҳаракатларни бошлашда айбламоқда. Арманистон ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди. Озарбайжон эса қисман ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик жорий этди.
9 октябрь куни Москвага Россия президенти таклифига биноан Арманистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари келди. Улар россиялик ҳамкасби билан 10 соатдан зиёд музокаралар ўтказишди. Натижада Ереван ва Боку 10 октябрь соат 12:00 дан бошлаб Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга, асирлар ва ҳалок бўлган таналари билан ўзаро алмашишга келишиб олди. Аммо 10 октябрь куни томонлар бир-бирини келишувни бузишда айблади.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Кремл Геленджикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган текширувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.
Куни кеча Навальний жамоаси президент Қора денгиз қирғоғида 100 миллиард рублга қаср қургани тўғрисидаги материални эълон қилди.
"Биласизми, бу мавзу 3-4 йил олдин тармоққа ташланганди. Ва бу ҳолатда қуруқ сафсата қилинмоқда, мана бу ҳийла-найранглардан фойдаланишга бир неча бор уринишди. Кўпинча ўзларини қийнашмаяпти ҳам <...> ҳеч бўлмаганда бирон бир нарсани исботлаш эмас, ҳеч бўлмаганда тасвирлаб беришга минимал уринишлар билан” - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
У ягона янгилик бу - "монтаж ҳикоялари"дан фойдаланиш бўлган, дея тахмин қилди.
"У ерда, маълум бир қасридаги бассейнда, Путиннинг Енисейда сузиб юргани акс этган <...> бутун дунёда тарқалган <...> тасвирлар қўшиб қўйилган. Бу шундай қуруқ констатация", - деб тушунтирди Кремл вакили.
Бундан ташқари, Песков россияликларни "ФБК муттаҳамларига" пул ўтказмасликка чақирди, бундай текширувлар – бу фирибгарлик эканлигини таъкидлади.
"Давлат раҳбарига қарши тайёрланган ва тайёрланаётган ахборот хужумлари ҳақида аллақачон бизга маълум. Улар бўлган, афсуски, давом этади. Бу ҳолатда президент мавжуд бўлмаган мулкка эгалик қилишда айбланмоқда. Бутун мол-мулк Россия президенти томонидан ҳар йили декларацияланади ва чоп этилган йиллик декларацияда акс этган", - деб хулоса қилди Песков.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Мелания Трамп АҚШ бўлажак биринчи хоними Жил Байденни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишдан бош тортиб, 70 йиллик анъанани бузди. Бу ҳақда LADbible портали хабар қилди.
Анъанага кўра, кетишдан аввал биринчи хоним турмуш ўртоғи президентлигининг сўнгги кунларида 2-3 қаватлардаги хоналар бўйлаб экскурсия уюштиради. 70 йил давомида АҚШ президентлари рафиқалари бўлажак биринчи хонимлар билан чой ичиб, уларга Оқ уй "хўжалиги"ни топширадилар. 4 йил олдин Мелания ўзи собиқ биринчи хоним Мишел Обама билан чой базмида меҳмон бўлиб, президент қароргоҳи бўйлаб сайр қилган.
Таъкидланишича, Мелания биринчи хонимнинг лавозимидан 47 фоиз маъқуллаш рейтинги билан тарк этади, бу аввалги хонимларга қараганда анча паст.
Бу анъана 1952 йилда президент Гарри Трумэннинг рафиқаси Бесс Трумэн Дуайт Эйзенхауэрнинг рафиқаси Мэми Эйзенхауэрни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишидан бошланган.
АҚШнинг янги президентининг инаугурацияси 20 январ куни бўлиб ўтади. Дональд Трамп маросимда қатнашмаслигини айтганди. У инаугурациядан тўрт соат олдин Вашингтонни тарк этади.