Эчки икки оёқда юришни “ўрганди” ва ҳинд қишлоғида туризмни тиклади видео

381
(Янгиланган 17:22 13.10.2020)
Ҳинд қишлоғида маҳаллий аҳоли бир неча ҳафта давомида эчкини икки оёқда юришга ўргатишди. Энди эчкини кўриш учун қишлоққа кўплаб сайёҳлар келмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik.  Ҳиндистоннинг турли ҳудудларидан мамлакатнинг Телвар қишлоғига кўплаб сайёҳлар келмоқда. Сабаби – у ерда эски икки оёқда юришни “ўрганди”.

The Daily Mail нашри ёзишича, қишлоқда истиқомат қилувчи кишилар эчкини шундай юришга ўргатишди. Улар бир неча ҳафта давомида ҳайвон билан машқ қилишди.

Эчки ҳақида янгиликлар пайдо бўлгандан сўнг қишлоқ машҳур сайёҳлик йўналишига айланди. Бошида қўшни қишлоқлардан, кейин эса бутун Ҳиндистондан сайёҳлар келишни бошлади.

381
Ким Кардашьян

Кардашьян туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун танқидга учради

105
(Янгиланган 15:35 30.10.2020)
Пандемия даврида туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун телеюлдуз Ким Кардашьян интернетда танқидга учради.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўтган ҳафта 21 октябрь куни америкалик телебошловчи, супермодель, актриса Ким Кардашьян ўз юбилейини нишонлади. У 40 ёшни қаршилади.

У туғилган куни нишонлаш мақсадида хусусий оролни ижарага олиб, дабдабали базм уюштирди. РИА Новости хабарига асосан.

Тадбирда Кендалл, Хлои ва Кортни сингиллари, онаси Крис Женнер, оиланинг яқин дўсти, Фай Хадра, бизнесмен Саймон Хук ва бошқалар меҳмон бўлди.

Кардашьян базмда тасвирга олинган суратлар билан ижтимоий тармоқларда ўртоқлашди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Kim Kardashian West (@kimkardashian)

Инстаграмда Ким Кардашианнинг байрамона пости 5,3 миллиондан ортиқ "лайк" тўплаганига қарамай, кўплаб фойдаланувчилар коронавирус пандемияси вақтида дабдабали базм қилгани учун уни танқид қилишди.

105
Бокс, боксерские перчатки

Йилнинг энг яхши нокаути - худди кинодагидек бўлди

46
(Янгиланган 14:53 30.10.2020)
Америкалик яккакурашчи нокаути "Йилнинг энг яхши нокаути" номини олди, UFC эса жангчига қўшимча 50 минг $ бонус тўлади.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. UFCнинг 11 октябр куни бўлиб ўтган навбатдаги жангида ёш, ҳаи ҳеч ким яхши танимайдиган Хоакин Батли исмли жангчи ажойиб нокаут ижро этди. 

Ижтимоий тармоқларда клуб ишқибозлари ушбу нокаутни бир зумда "Йилнинг энг яхши нокаути" деб номлашди. UFC эса жангчининг маошига "жозибадор нокаут" қўшимча равишда 50 минг $ бонус тулади.    

Трамоқда жойлаштирилган видео остига ишқибозлар: 

- Мана сизга йилнинг энг яхши нокаути, балким охирги 10 йилнинг, 

- Яна "кунг-фу ишламайди" дейишади, 

- Бу бола ҳам Кунг-фу ҳам Ниндзя сирли услубларидан хабардор шекилли, - 

қабилида изоҳлар қолдиришган. 

Маълумот учун Хоакин Бакли UFCда икки ой олдин ўз фаолиятини бошлаган эди. Унинг биринчи жанги 2020 йил августида бўлиб ўтган. Ўша жангда у ютқизган бўлсада кейингисида - сўзсиз ғолиб бўлди. 

46
Национальная валюта Узбекистана — сум

Айрим транспорт воситаларидан утилизация йиғими ундирилмайди

21
Айрим транспорт воситаларидан 2022 йил 31 декабрга қадар утилизация йиғими ундирилмайди. Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. “Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 31 декабргача қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади:

- юк ташиш учун мўлжалланган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);

- юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);

- ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).

Шунингдек, эндиликда давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспорт воситаларига ҳам утилизация йиғими ундирилмайди.

21