Ситуация в аэропорту Домодедово

Россия яна учта мамлакат билан парвозларни тикламоқда

509
(Янгиланган 16:53 14.10.2020)
Россия Сербия, Куба ва Япония билан мунтазам парвозларни қайта тикламоқда. Ҳафтасига рейслар сони чекланган бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Россия Сербия, Куба ва Япония билан мунтазам парвозларни қайта тикламоқда. Тегишли фармонга Россия бош вазири Михаил Мишустин имзо чеккан. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Ҳафтасига рейслар сони чекланган бўлади. Сербияга иккита рейс амалга оширилади – Москвадан Белградга. Россиядан Кубага ҳам шунча рейс қўйилади. Москва – Кайо-Коко ва Москва – Санта-Клара йўналишлари бўйича.

Япония билан авиақатнов 1 ноябрдан қайта тикланади. Рейслар ҳафтасига уч марта амалга оширилади. Иккитаси Москвадан Токиога, яна биттаси Владивостокдан Токиога.

Россия март ойи охиридан бошлаб коронавирус пандемияси сабаб бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер авиақатновларни тўхтатиб қўйган эди.

1 августдан бошлаб Россия ҳукумати чет элга парвозларни қайта тиклашни бошлади. Туркия, Буюк Британия, Танзания, Швейцария, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Мальдив билан икки томонлама парвозлар тикланган.

509

Bild: Германияда илк бор ковидга қарши эмланишдан бош тортган ходимлар ишдан ҳайдалди

59
Немис фирмаларидан бирининг раҳбари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлик учун етти нафар ходимини ишдан бўшатди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ногиронлар ва қарияларни парваришлаш билан шуғулланувчи немис фирмаларидан бирининг раҳбари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлик учун етти нафар ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда “Bild” газетаси хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Германияда эмланиш ихтиёрий бўлишига қарамасдан, бу коронавирус инфекциясига қарши эмланишдан бош тортганлик учун ходимларнинг ишдан бўшатилишининг биринчи ҳолатидир. Ходимларини ишдан бўшатгандан кейин фирма бошлиғи Рене Вильмерга эмланишга қарши чиқаётганлар тарафидан таҳдидлар қилина бошланган. Улар ҳатто ўлдириш билан таҳдид қилишган.

Вильмер вакцина олиб келиши биланоқ ходимларидан эмланишни талаб қилган. Германияда ногиронлар ва қарияларни парваришлаш хизмати ходимлари вакцинани биринчи навбатда олувчилар гуруҳига киради.  Уч киши эмланишдан бош тортган, яна тўрт киши бир тўхтамга келолмаган. Фирма раҳбари уларга қарор қабул қилиш учун икки кун муҳлат берган. Аммо ходимлар эмланмаган ва буларнинг ишдан ҳайдалишига сабаб бўлган.

“Мен мижозларимизни ҳимоялаш учун барча ишни қиламан. Бу бурчимдир”, - дея ўз қарорини асосланган Вильмер.

Германияда 2 миллиондан ортиқ киши коронавирус билан касалланган. 47 мингдан зиёд киши вафот этган. Мамлакатда COVID-19 га қарши эмланиш 27 декабрь куни бошланди. 1,3 миллион аҳоли аллақачон эмланган.

59
Теглар:
вакцина, эмлаш, коронавирус, Германия
Российская вакцина против COVID-19 может появиться в СНГ

"Спутник V" йўриқномасида янги огоҳлантириш пайдо бўлди

181
(Янгиланган 11:54 25.01.2021)
Вакцина саратон шишига эга бўлган беморларда синовдан ўтмагани туфайли айрим беморлар учун хавфли бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. "Спутник V" вакцинасининг йўриқномасида янги огоҳлантириш пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Унда Россия вакцинасини қабул қилаётганлар "Спутник V"нинг онкология касалига чалинган кишиларга таъсири ҳақида маълумот етишмаслиги ҳақида огоҳлантирилган. 

"Маълумот етишмаслиги оқибатида, вакцина аутоиммун касаллигига чалинган ва ёмон сифатли саратон шишига эга бўлган беморлар учун хавфли бўлиши мумкин", - дейилган огоҳлантиришда. 

Эслатиб ўтамиз, Одам аденовируси асосида яратилган "Спутник V" вакцинаси 2020 йилнинг август ойида Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилган эди. Бугунги кунда вакцина қабул қилганлар сони 1 миллиондан ошиб кетган. 

Айни дамда Россия вакцинасининг синовлари Венесуэлада муваффақиятли якунланган. Туркияда уни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 

 

181

Россияда ишсиз қолган ўзбекистонликларга мурожаат қилинди

20
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишсиз қолган ўзбекистонликларни бошқа ишга жалб қилиш тизими йўлга қўйилганини эслатди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россияда ишсиз қолган Ўзбекистон фуқароларини бошқа ишга жалб қилиш тизими йўлга қўйилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эслатма билан чиқди.

Россияда иш излаётган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, мурожаат қилиши лозим бўлади.

Шунингдек, ушбу масалада меҳнат мигрантлари номидан уларнинг оила аъзолари ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Онаси Россияда вафот этган олти яшар болакай Ўзбекистонга қайтарилди

Агентлик қўшимча маълумотларни 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақам орқали олиш мумкинлигини таъкидлаган.

20
Мавзу бўйича
Мигрантлар учун ҳужжат расмийлаштириш соддалаштирилади
Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин
Мигрантларни эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди
Россия ИИВ 50 мингдан зиёд ўзбекистонлик мигрантларни "нолегал"лар сафидан чиқарди
Оилали мигрантларни “депорт” қилмаслик таклиф этилди
Россияда мигрантларнинг вақтинчалик бўлиш муддати 15 июнга қадар узайтирилди
Путин муҳлат берди: мигрантларни қурилишга жалб қилиш масаласи ҳал қилиниши керак
Хорижда қийин аҳволда қолган мигрантлар қаерга мурожаат қилиши керак?
Патент ва тиббий кўрик: ИИВ миграция тизимини рақамлаштириш лойиҳасини тайёрламоқда