Москвада коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачон бошланиши айтилди

445
Москва мэри Сергей Собянин аҳолини оммавий эмлаш “пандемия устидан узил-кесил ғалаба” бўлишини қўшимча қилган.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Москвада коронавирусга қарши оммавий эмлаш декабрь-январда бошланади. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ноябрь ойида Москва коронавирусга қарши вакцинанинг маълум даражадаги биринчи партиясини олишни режалаштирмоқда.

“Декабрь-январда аҳолини оммавий эмлашни бошлаймиз”, - дейилган хабарда.

Собянин оммавий эмлаш “пандемия устидан узил-кесил ғалаба” бўлишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган: Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган “Спутник V” ва “Вектор” марказининг “ЭпиВакКорона” вакциналари. Бундан ташқари, Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан ҳам янги вакцина устида иш олиб борилмоқда.

445

Уханлик вирусолог коронавируснинг янги турлари ҳақида гапирди

22
Коронавирус тарқалган ҳудуднинг "юрагидан" бўлган хитойлик эксперт-вирусолог ўз ўрганишлари давомида кашф қилган ҳолатлар ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Хитой ҳудудида коронавирусга эга кўпшапалакларнинг бир қанча тури мавжуд, деб хабар қилди Ухань вирусология институти мутахассиси Ши Чженли. Унинг сўзларидан Guardian иқтибос келтирмоқда.

Вирусолог коронавируснинг янги турлари мамлакатнинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмларида рўйхатдан ўтказилганини қўшимча қилди.

Эксперт шунингдек, коронавирусли кўршапалаклар Хитой чегарасидан ташқарида, хусусан, Жанубий Осиёда ҳам мавжуд, дея ҳисоблайди.

Чжэнли COVID-19 вируси кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри юқмаганини, ўртадаги ташувчини аниқлаштириш кераклигига эътибор қаратди.

Шунингдек, ўтган йилнинг охирида топилгунига қадар, вируснинг ҳайвонлар ёки одамлар орасида қанча вақт циркуляция қилганлиги ҳақидаги савол ҳам номаълумлигича қолмоқда.

22
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

36
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

36
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси