Лавров ЕИнинг Навальний туфайли санкцияларига муносабат билдирди

461
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Навальний туфайли ЕИ қўллаган санкциялари юзасидан изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Алексей Навальний билан юз берган ҳодиса сабабли Германия ва Франция томонидан бошланган санкциялар Европа Иттифоқи нима бўлаётганини етарли даражада баҳолай олмаслигини кўрсатмоқда, деб таъкидлади Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

15 октябрда Брюссел олти россиялик ва илмий институтга нисбатан чеклов киритди ва Москва жавоб реакциясини ваъда қилди.

Лавров Берлин Россия бош прокуратурасининг Навальний бўйича кўплаб сўровларига жавоб беришни "такаббурона рад этгани"ни эслади. Дипломатнинг сўзларига кўра, бу Германиянинг Жиноят ишлари бўйича ўзаро ёрдам тўғрисидаги Европа конвенциясидаги мажбуриятларини бузмоқда.

"Ушбу халқаро ҳуқуқий ҳужжатни ҳурмат қилиш ўрнига Германия ва Франция вакиллари Европа Иттифоқининг Россия фуқароларига қарши яна бир ноқонуний санкцияларни бошладилар. Буларнинг барчаси ачинарли ва <...> (Брюссел. - таҳр.) ўзини қонундан ташқарига қўйиш истагини аниқ намоён қилмоқда" - деди Лавров Хорватиянинг “Вечерни Лист” газетасига берган интервюсида.

Унинг сўзларига кўра, дипломатия нима эканлигини унутган ва оддий юзсизлик даражасига тушиб қолган Ғарб ҳамкасбларининг Россияга қарши ҳужумлари Москвада жавобсиз қолмайди.

Дипломат таъкидлашича, Вашингтон ва Брюссел Россияни тийиб туриш бўйича кучларини икки баравар оширди, аммо шу билан бирга улар Москвага қарши айбловлар бўйича ҳеч қандай далил келтирмаяпти.

Лавров, европалик шериклар мулоқотни тиклаш мақсадида етарли соғлом идрок ва узоқни ўйлаб иш тутишига умид билдирди.

Навальний билан юз берган ҳодиса

Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальний 20 август куни самолётда ўзини ёмон хис қилгандан кейин Омскдаги касалхонага ётқизилди. Шифокорлар модда алмашинуви бузилиши, қонда шакар даражасининг кескин пасайишига олиб келди. Бунга нима сабаб бўлганлиги ҳали аниқ эмас, аммо Навальнийнинг қони ва сийдигида заҳар излари топилмади.

Кейинчалик Навальний даволаниш учун Германияга олиб кетилади. Сентябрь ойи бошида Германия ҳукумати россиялик "Новичок" жанговар моддаси билан заҳарланганлигини эълон қилди. Москва Берлин лабораториясидан олинган таҳлиллар натижалари батафсил маълумот олиш учун сўровнома юборди, аммо жавоб келмади.

Шу билан бирга, Германия BND-разведка хизмати 1990 йилдан бери бошлаб ушбу моддадан фойдалана олгани маълум. Ушбу модда, шунингдек, 20та ғарб давлатлари, хусусан, Буюк Британия, АҚШ, Швеция, Чехия томонидан ўрганилган. Россия 1992 йилдаги президент фармонига биноан кимёвий қурол соҳасида ишланмаларни тўхтатган, 2017 йилда эса бу сингари моддаларнинг барча захирасини йўқ қилган, бу ҳолат ОЗХО томонидан тасдиқланган.

Октябр ойи бошида ОЗХО Навальний организмида топилган моддалар тақиқланган дорилар рўйхатида йўқлигини эълон қилди. Бироқ, Европа Иттифоқи Россияга қарши чекловларни жорий қилди.

Айни вақтда Навальнийнинг аҳволи яхшиланмоқда, у реабилитациядан ўтмоқда.

461
Диего Марадона

Марадона сурати туширилган пул чиқарилиши мумкин - фото

125
Аргентиналиклар афсонавий футболчи Диего Марадонанинг суратини 10 минг песо пул бирлигида тасвирлашни таклиф қилишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Аргентиналиклар афсонавий футболчи Диего Марадона суратини 10 минг песо пул бирлигида тасвирлашни таклиф қилишди. Петиция матни Change.org платформасида жойлаштирилди.

Акция 1 декабрга ўтар кечаси бошланди, айни вақтда ташаббусни 15 мингдан ортиқ киши қўллаб-қувватлади, уларнинг сони ўсишда давом этмоқда.

Аргентина байроғи,  кўк ва оқ рангларида - пул бирлигининг дизайни яратилди. Купюранинг марказида Марадонанинг ёшликдаги портрети, орқа фонда эса у 1986 йилда ютиб олган Жаҳон кубоги тасвирланган.

Аргентинада энг катта пул бирлиги 1000 песо.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 25 ноябрда 60 ёшида вафот этди. Буэнос-Айресда дафн маросими бўлиб ўтди.

125
Теглар:
Диего Марадона
Церемония прощания с иранским ученым-ядерщиком Мохсеном Фахризаде в Тегеране

Эрон ядрошунос олими космосдан бошқарилган қурол ёрдамида ўлдирилди - Al-Alam

269
(Янгиланган 13:58 01.12.2020)
Эрон ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризода космосдан бошқариладиган қурол ёрдамида ўлдирилган бўлиши мумкин - Al-Alam телеканали.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Эрон ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризода космосдан бошқариладиган қурол ёрдамида ўлдирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Al-Alam телеканалига асосан хабар қилди.

"қотилликни амалга ошириш учун қўлланилган қурол, Исроилда ишлаб чиқарилган - сунъий йўлдош орқали бошқарилган", - деди телеканал манбаси.

Эрон ОАВ ёзганидек, 27 ноябр куни кундузи Фахризода машинаси Теҳрон вилоятидаги Абсард аҳоли пунктида ҳаракатланаётган эди. Ҳужум оқибатида олимнинг тан соқчилардан бири жароҳат олган. Фахризоданинг ўзи касалхонага вертолётда олиб келинди, аммо уни қутқаришнинг иложи бўлмади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ОАВларда Эроннинг ракета дастурини асосчиларидан бири деб айтилаётган, ядрошунос-физик олимнинг ўлдирилишини кескин қоралади.

Дипломат бу воқеада Исроил махсус хизматларининг алоқадорлигини таъкидлади, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни, хусусан, Европа Иттифоқини икки томонлама сиёсатни тўхтатиш ва "давлат терроризми" актини қоралашга чақирди.

Куни кеча Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхани ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризодага суиқасд ташкилотчилари аниқланганини маълум қилганди.

"Бу мураккаб операция бўлди, воқеа жойида ҳеч ким бўлмаган (суиқасд уюштирган жой). Шу билан бирга, бизга буни ким томонидан режалаштирганини маълум, унинг тарихини биламиз", - деди Шамхани, Tasnim агентлиги томонидан эълон қилинган видеода.

Унинг сўзларига кўра, суиқасдда Исроил ва “Моссад” ўз ролларини ўйнашди.

269
Теглар:
Исроил, қотиллик, Эрон
Строительство жилых домов

Қозонда ўзбекистонлик иккинчи қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди

8
37 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.M. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Татаристон пойтахти Қозонда ўзбекистонлик фожиали вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 27 ноябрь куни 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.M. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушган. Бунинг натижасида вафот этган.

Таъкидланишича, Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Фуқаронинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

8
Теглар:
бахтсиз ҳодиса, қурилиш, Қозон