Джо Байден

Умид қиламан, Байден АҚШ-Россия ўртасидаги ишончни тиклаш муҳимлигини тушунади - Горбачёв

423
Михаил Горбачёв АҚШнинг янги президенти даврида Россия-Америка муносабатларининг истиқболлари ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилган Жо Байден Россия ва АҚШ ўртасидаги ишончни тиклаш муҳимлигини тушунади деб умид қилмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

Демократлар партиясидан номзод Байден ўтган шанба куни мамлакат президенти этиб сайланганини эълон қилди, ундан илгарироқ ғалаба ҳақида Американинг йирик ОАВлари эълон қилди. Шу билан бирга, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сайловлар ҳали якунланмагани айтиб, судда ўз ғалабасини ҳимоя қилишни режалаштирмоқда.

Михаил Горбачёв АҚШнинг янги президенти даврида Россия-Америка муносабатларининг истиқболлари ҳақида гапирди.

"Мамлакатларимиз ўртасидаги ишончни тиклаш керак. Умид қиламан, сайланган президент бунинг муҳимлигини тушунади, Россия раҳбарияти эса жиддий мулоқотга тайёр, деб ўйлайман", - деди Горбачёв РИА Новости билан суҳбатда.

423
Диего Марадона

Марадона сурати туширилган пул чиқарилиши мумкин - фото

129
Аргентиналиклар афсонавий футболчи Диего Марадонанинг суратини 10 минг песо пул бирлигида тасвирлашни таклиф қилишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Аргентиналиклар афсонавий футболчи Диего Марадона суратини 10 минг песо пул бирлигида тасвирлашни таклиф қилишди. Петиция матни Change.org платформасида жойлаштирилди.

Акция 1 декабрга ўтар кечаси бошланди, айни вақтда ташаббусни 15 мингдан ортиқ киши қўллаб-қувватлади, уларнинг сони ўсишда давом этмоқда.

Аргентина байроғи,  кўк ва оқ рангларида - пул бирлигининг дизайни яратилди. Купюранинг марказида Марадонанинг ёшликдаги портрети, орқа фонда эса у 1986 йилда ютиб олган Жаҳон кубоги тасвирланган.

Аргентинада энг катта пул бирлиги 1000 песо.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 25 ноябрда 60 ёшида вафот этди. Буэнос-Айресда дафн маросими бўлиб ўтди.

129
Теглар:
Диего Марадона
Церемония прощания с иранским ученым-ядерщиком Мохсеном Фахризаде в Тегеране

Эрон ядрошунос олими космосдан бошқарилган қурол ёрдамида ўлдирилди - Al-Alam

287
(Янгиланган 13:58 01.12.2020)
Эрон ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризода космосдан бошқариладиган қурол ёрдамида ўлдирилган бўлиши мумкин - Al-Alam телеканали.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Эрон ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризода космосдан бошқариладиган қурол ёрдамида ўлдирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Al-Alam телеканалига асосан хабар қилди.

"қотилликни амалга ошириш учун қўлланилган қурол, Исроилда ишлаб чиқарилган - сунъий йўлдош орқали бошқарилган", - деди телеканал манбаси.

Эрон ОАВ ёзганидек, 27 ноябр куни кундузи Фахризода машинаси Теҳрон вилоятидаги Абсард аҳоли пунктида ҳаракатланаётган эди. Ҳужум оқибатида олимнинг тан соқчилардан бири жароҳат олган. Фахризоданинг ўзи касалхонага вертолётда олиб келинди, аммо уни қутқаришнинг иложи бўлмади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ОАВларда Эроннинг ракета дастурини асосчиларидан бири деб айтилаётган, ядрошунос-физик олимнинг ўлдирилишини кескин қоралади.

Дипломат бу воқеада Исроил махсус хизматларининг алоқадорлигини таъкидлади, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни, хусусан, Европа Иттифоқини икки томонлама сиёсатни тўхтатиш ва "давлат терроризми" актини қоралашга чақирди.

Куни кеча Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхани ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризодага суиқасд ташкилотчилари аниқланганини маълум қилганди.

"Бу мураккаб операция бўлди, воқеа жойида ҳеч ким бўлмаган (суиқасд уюштирган жой). Шу билан бирга, бизга буни ким томонидан режалаштирганини маълум, унинг тарихини биламиз", - деди Шамхани, Tasnim агентлиги томонидан эълон қилинган видеода.

Унинг сўзларига кўра, суиқасдда Исроил ва “Моссад” ўз ролларини ўйнашди.

287
Теглар:
Исроил, қотиллик, Эрон

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео

0
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси аҳолиси тинч ҳаётга қайтмоқда. Бунда уларга Россия тинчликпарвар кучлари ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мутахассислари ёрдам бермоқда.

Муҳандислик қўшинлари йўлларни тозалашда ва транспорт ҳаракатини тиклашда ёрдам беришмоқда, сапёрлар аввалги уруш зонасини портловчи моддаларда тозалашда давом этмоқда. Қутқарувчилар махсус техника, қурилиш материаллари ва гуманитар ёрдамни етказиб бермоқда.

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда – бу ҳақда видеомизда.

0