Зубная щетка

Коронавирусни икки дақиқада йўқ қиладиган усул топилди

1400
Бундан ташқари, тадқиқот натижалари цетилпиридиния хлорид билан оғизни чайиб ташлаш вирусни ярим дақиқада йўқ қилишини кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Рух ва қалай моддаси мавжуд бўлган тиш пасталари икки дақиқада коронавирусни 99,9 фоиз зарарсизлантиришга қодир экани айтилмоқда. Лаборатория тадқиқотларини ўтказган  америкалик олимлар шундай хулосаларга келишди. Тадқиқот натижалари “British Dental Journal” да чоп этилган.

Бундан ташқари, тадқиқот натижалари цетилпиридиния хлорид билан оғизни чайиб ташлаш вирусни ярим дақиқада йўқ қилишини кўрсатган.

Тадқиқот октябрь ойида Нью-Жерси штатидаги Ратгерс номли тиббиёт мактаби ва минтақавий биохавфсизлик лабораториялари томонидан ўтказилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 72 миллиондан зиёд киши янги коронавирусни юқтириб олган. Шулардан 50,5 миллиондан ортиғи тузалиб кетган. 1,6 миллион киши эса қурбон бўлган.

1400

Туркия “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

44
Таъкидланишича, ишлаб чиқарилган вакцина ҳам Туркия ички бозорига, ҳам бошқа мамлакатларга етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ва етакчи Туркия фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Туркияда COVID-19 га қарши “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, йилига бир неча миллион доза вакцина ишлаб чиқарилади, келгусида ишлаб чиқаришни кенгайтириш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. 

“Вакцина ҳам Туркия ички бозорига, ҳам бошқа мамлакатларга етказиб берилади”, - дейилган хабарда.

Туркия “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга қизиқиш билдирди

"Спутник V" – Россиянинг Гамалея номидаги Миллий микробиолигия ва иммунология маркази томонидан ишлаб чиқилган ва рўйхатга олинган дунёдаги биринчи вакцинадир. Бугунги кунда Спутник V вакцинасини олганлар сони 1 миллиондан ошган ва унинг самарадорлиги 95 %ни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб борилаётгани ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилган эди.

44
Теглар:
вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Туркия
Генерал Ллойд Джеймс Остин III

Илк бор афроамерикалик Пентагон раҳбари бўлди - Сенат Ллойд Остин номзодини маъқуллади

219
(Янгиланган 10:05 23.01.2021)
АҚШ Сенати Мудофаа раҳбари номзодини маъқуллади. Пентагон раҳбари лавозимини тўрт юлдузли генерал рангига эга 67 ёшли Ллойд Остин эгаллади. У 2016 йилдан истеъфода эди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. АҚШ Сенати Пентагон раҳбари лавозимига Ллойд Остин номзодини маъқуллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Остин учун 93 нафар сенатор овоз берган, икки киши қарши чиққан. Сал олдин унинг номзодини сенатнинг мудофаа қўмитаси қўллаб-қувватлаган эди. 

Фуқаролик мудофаа вазири лавозимига етти йилгача бўлган муддат аввал истеъфога чиққан ҳарбийлар сафидан номзодлар учун конгресснинг махсус рухсатномаси талаб этилади. Остин 2016 йилда истеъфога чиққан.

Ллойд Остин 67 ёшда, тўрт юлдузли генерал рангига эга. Остин АҚШ мудофаа идорасига раҳбарлик қилган биринчи афроамерикаликка айланди. Германияда, Қўшма Штатларнинг кўплаб нуқталарида хизмат қилган, штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитасида фаолият юритган, дивизия қўмондони бўлган ва 2006 йилда генерал-лейтенант унвонини олган.

2010-йилда Остин АҚШнинг Ироқдаги кучлари қўмондони этиб тайинланган ва мамлакатдан аста-секин чиқарилиши учун жавоб берган. 2011 йилнинг декабрида уни қуруқликдаги кучлар штаби қўмондони ўринбосари этиб тайинлашган, 2013-2016 йилларда у АҚШ ҲК Марказий қўмондонлигига раҳбарлик қилган.

Бу лавозимда у Вашингтоннинг "Ислом давлати"га қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқишда бош рольни ўйнаган. 2016 йилда истеъфодан сўнг энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи - Raytheon директорлар кенгашида лавозимни эгаллаган.

219
Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента

“Ўлик жонлар” ортидан 983,5 млн сўмни ўмарган боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди

54
Боғча мудираси ва бошқалар билан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 983,5 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу боғчада текшириш ўтказилган.

Текширишда боғча мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилгани аниқланган. Ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича штат жадваллари ва бухгалтерия табелларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштирилган. Бу йўл билан 983,5 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эди. Унга кўра, мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

54