Экс-президент СССР Михаил Горбачев перед началом военного парада, посвящённого 74-й годовщине Победы в Великой Отечественной войне.

Горбачёв ўз хатоларини қандай баҳолайди

1096
(Янгиланган 10:22 15.12.2020)
СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв ишда, жумладан, кадрлар сиёсатида хатоликларга йўл қўйганини тушунади. Аммо омма олдида чиқишларда бу хусусда кўп гапиришни ёқтирмайди

ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Горбачёвнинг ёрдамчиси собиқ президентнинг ўзи томонидан йўл қўйилган хатоликларига муносабати ҳақида гапирди. РИА Новости хабари асосида.

СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв ишда, жумладан, кадрлар сиёсатида ҳам хатоликларга йўл қўйганини тушунади. Аммо омма олдида чиқишларда кадрларга доир қарорлари хусусида кўп гапиришни ёқтирмайди ва ўз шерикларига нисбатан кек сақламайди, деди Горбачёв-фонди матбуот-хизмати раҳбари Павел Палажченко.

Палажченко 1985-1991 йилларда совет етакчиси таржимони бўлиб ишлаган.

Бу ҳақдаги саволган Биринчи каналдаги дастурларнинг бирида жавоб берар экан, Палажченко, Горбачёв баъзи ўзи нотўғри деб ҳисоблаган қарорлар ҳақида у билан шахсий суҳбатларда ёдга олганини айтади.

 

"У, албатта, хатоликлар бўлганини, жумладан, кадрлар сиёсатида хатолар бўлганини тушунади. Унинг кадрлар сиёсатида йўл қўйган хатоликлари хусусида қандай фикрдалиги борасида камроқ гапиришни истардим. Биринчидан, у бу ҳақда жамоатчилик олдида гапирган, керак бўлса, баъзи одамларга тавсиф берган. Аммо, иккинчидан, бу ҳақда у хўб ва кўп гапиришни ёқтирмайди. Баъзи одамлар сингари ҳеч кимга нисбатан кек сақламайди. Баъзи шериклари турли вақтларда уни тарк этган, баъзилари сотиб кетган. Аммо буларга қарамай у бунга анча босиқ ёндашади", - деган Палажченко.

Сиёсий қарорларга келадиган бўлсак, Горбачёв Совет иттифоқи децентрализацияси ва ислоҳотини анча олдинроқ амалга ошириш керак эди, деб ҳисоблайди, дея қўшимча қилган матбуот-хизмати раҳбари. "У КПССни анча олдин ислоҳ қилиш керак эди, деб ҳисоблайди, КПСС эса ўша вақтда ислоҳ қилиб бўлмайдиган эди, демак кетиш керак эди", - деган Палажченко.

У 1991 йилнинг баҳорида Горбачёв партия пленумида истеъфога кетиши ҳақида эълон қилганини эслатиб ўтди. Бу воқеа, партия марказий органлари раҳбарлари, ЦК аъзолари унинг "миясини ювгани" ва "Сиз амалга ошираётган барча ишлар нотўғри" деб айтишганидан сўнг рўй берган.

"Шундан сўнг пленум, бу масалани кўриб чиқишдан воз кечди. Унинг олдига келишди, қайтишни илтимос қилишди. Мана у - ўшанда қайтмаслик керак эди, дейди. Буни ҳам ўз хатоси дея ҳисоблайди", - деди Палажченко.

Шунингдек, Горбачёв иқтисодий сиёсатни ҳам эсга олган. "Унинг сўзларига кўра, бизда пул массаси, жумладан, одамлар енгил саноат товарлари, ундан кейин озиқ-овқат маҳсулотлари учун улкан навбатга турганларида эҳтимол барча мавжуд имкониятларни сафарбар қилиш керак эди. Ҳақиқатан ҳам буни амалга ошириш мумкин эди - ушбу товарларни сотиб олиб, уларни бозорга чиқариш - бу жамоатчилик ўртасидаги зиддиятларни юмшатиши мумкин эди", - дея қўшимча қилди собиқ Совет етакчиси таржимони.

Горбачев-фонди матбуот-хизмати раҳбарининг таъкидлашича, собиқ СССР президенти Беловеж битими имзолангунига қадар, яъни то охиригача иттифоқни қандайдир бўлса ҳам шаклда сақлаб қолишга уринган.

"Шундай воқеалардан кейин Иттифоқни фақатгина куч ишлатиш йўли билан сақлаб қолиш мумкин эди, аммо қандай тарзда, буниси номаълум. Бу ерда нафақат ўша вақтда мамлакатда энг машҳур сиёсатчи бўлган Ельцинга, балки Беловеж келишувини тасдиқлаган совет республикалари олий кенгашларига ҳам қарши чиқиш керак эди", - дея аниқлик киритади Палажченко.

Давлат бошида турган сиёсатчи мамлакатда юз бераётган ҳар қандай ҳолат учун жавобгарликни олиб боради, дея тан олади Палажченко. Аммо бу ерда Горбачев Совет иттифоқини сақлаб қолишга ҳаракат қилгани, "ва бу уринишларни сиёсий воситалар орқали амалга оширишга уринганини" ёдда тутмоқ керак, дея давом этди матбуот-хизмати раҳбари. "Биз Горбачевга, ва барча бўлиб ўтган воқеаларда унинг жавобгарлиги борасида гапираётганимизда мана шуларни назарда тутиш жуда муҳим, наўаримда", - деб ҳисоблайди у.

1096

Байден Горбачёвни юбилей билан табриклади

143
(Янгиланган 20:45 02.03.2021)
АҚШ президенти Жо Байден СССР собиқ раҳбари Михаил Горбачёвни юбилей билан табриклади. 2 март куни СССРнинг собиқ президенти 90 ёшни қаршилади.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден СССР собиқ раҳбари Михаил Горбачёвни юбилей билан табриклади. РИА Новости хабарига асосан.

Бугун, 2 март куни СССРнинг собиқ президенти 90 ёшни қаршилади.

"Америка халқи номидан сизни 90 ёшингиз билан табриклайман. Бу сизнинг афсонавий ҳаётингиздаги муҳим воқеа. Мардлик ва озодликка бўлган садоқатингиз, ўнлаб йиллар давомида қийин, аммо зарур қарорларни қабул қилганингиз туфайли дунё хавфсизроқ бўлди ва бу ҳали ҳам илҳом манбаи бўлиб қолмоқда", - деб ёзилган мактубда.

Горбачёв-фонди матбуот хизмати бошлиғи Павел Палажченко маълум қилишича, мактубда СНВ-3 шартномаси хусусида ҳам тўхталган.

"Мен чин дилдан умид қиламанки, СНВ-3 шартномасининг беш йилга узайтирилиши, Сиз бошлаган ишни давоми биргаликдаги саъй-ҳаракатлар йўлида АҚШ ва Россия келгусида ҳам ҳамкорлик қилиши мумкинлигидан далолат беради", - дейилган табрик мактубида.  

143
Теглар:
СССР, юбилей, Михаил Горбачёв, АҚШ, Россия

Қайси пароллар 2020 йилда оммабоп бўлди

76
Ўтган йили энг оммабоп бўлган пароллар рўйхати эълон қилинди. 123456 бирикмаси аввалгидек оммабоплигича қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. DLBI маълумотлар сизиши разведкаси хизмати 2020 йилда энг оммабоп бўлган пароллар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар қилмоқда.

123456 бирикмаси аввалгидек энг оммабоп парол бўлиб қолмоқда. Рейтингда 123456789 ва 000000 ҳам юқори ўриндан жой олган. Биринчи марта унда “asdasd” ва “asdfghjkl”, кирилл ёзувидаги “марина” пайдо бўлган.

Шу билан бирга “qwerty” бирикмасидаги пароллар етакчи поғоналардаги ўрнини йўқотган. Улар ўтган йили рўйхатнинг биринчи ярмини эгаллаганди. Лекин бу бирикмалар фақат ҳарфлардан иборат пароллар орасида етакчи.

Хизмат маълумотларига кўра, инглизча “password”, “iloveyou”, “dragon” ва “monkey”кодлари энг кўп тарқалган. Кирилл ёзувида эса “йцукен” (ўтган йили иккинчи ўринда эди), “пароль” (2019 йил етакчиси), “я”, “любовь” ва “привет” энг кўп фойдаланилган.

Энг оммабоп ўнталикка “наташа”, “максим”, “люблю”, “андрей” ва “марина” ҳам киритилган.

Бундан ташқари, 2020 йилда коронавирус билан боғлиқ пароллар пайдо бўлган. Масалан, “covid19”, “корона”, “epidemic”, “COVID19_Access”, “pandemic”, “coronavirus”.

76
Мужчина держит папку в руке

Ҳарбий хизмат, ички ишлар ва божхона: пенсия таъминотига доир янги қонун

235
(Янгиланган 20:20 02.03.2021)
“Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
Пресс-служба президента Узбекистана

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан кўзланган мақсадлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқининг қонун ҳужжатларига мувофиқ яратилган бошқа ҳарбий тузилмаларда ҳарбий хизмат ўтаган бўлиб, собиқ Иттифоқ таркибига кирган, бироқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар ҳамда ушбу шахслар оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш (агар зикр этилган шахсларнинг пенсия таъминоти, мулоҳаза юритилаётган давлатларнинг ҳарбий хизмат (хизмат) ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлашга оид қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бўлса);

ҳарбий хизматчиларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш масалаларини нафақат уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларига тааллуқли кўплаб меъёрларни бир бутун қилиб, ўз ичига мужассам этадиган кодекс хусусиятига эга ҳужжат асосида, балки соҳага оид устувор масалаларни белгилаш бўйича давлат ҳокимияти идораларининг мажбуриятларини аниқ ифодалайдиган, мулоҳаза юритилаётган масалаларни рўёбга чиқариш йўлларини белгилаб берадиган ҳужжат асосида йўлга қўйиш киради.

"Қонун лойиҳаси пенсияларнинг қуйидаги миқдорларини кўзда тутади:

а) ҳақиқий ҳарбий хизмат ўталган муддат 20 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, хизмат ўташнинг чекланган ёшига етгани ёки соғлиги ёмонлашгани муносабати билан ҳақиқий ҳарбий хизматдан (хизматдан) истеъфога бўшатилган шахсга эса 45 фоизи тайинланади. 20 йилдан ортиқ ўталган ҳар бир тўлиқ хизмат йили учун пул таъминотига оид тегишли сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, ушбу сумманинг жами 75 фоизидан ошмайди;

б) умумий меҳнат стажи 25 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 25 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 1 фоизи қўшилади;

в) меҳнат стажи ҳисобга олинган тарзда хизмат ўтаган йиллари учун пенсия тайинланаётганида: умумий меҳнат стажи 20 йилни ташкил этса,  пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 20 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, пул таъминотига оид тегишли сумманинг жами  75 фоизидан ошмайди.

Хизмат ўтаган йиллари учун тайинланадиган пенсия миқдори Ўзбекистон Республикасида жорий этилган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳарбий хизматчилар тоифасига мансуб, ногиронлик ҳолати ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган (ҳарбий жароҳат олган) ногиронларга қуйидаги миқдорларда пенсия тайинланиши кўзда тутилган:

I гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  90 фоизи;

II гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  80 фоизи;

III гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  55 фоизи", - деб ёзилган ҳужжатда.

235
Теглар:
Давлат божхона қўмитаси, божхона, Ички ишлар органи, Тошкент, Ўзбекистон