Муз солинган идишда 2,5 соат турган француз жаҳон рекордини янгилади видео

271
Франциялик Ромен Вандендорп муз солинган идишда 2 соат 35 дақиқа 33 сония чидаб туришга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Франциялик Ромен Вандендорп муз солинган идишда туриш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. У 2 соат 35 дақиқа 33 сония чидаб туришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “La Voix du Nord” газетаси хабар қилмоқда.

Парчаланган музга тушиш махсус шаффоф контейнерда бўлиб ўтди. У ердаги ҳарорат минус 18 даража совуқ ташкил этган. Бу жараённи Гиннесснинг рекордлар китоби вакиллари кузатган.

​Нашрнинг ёзишича, Ромен Вандендорп “ўз физиологияси чегараларини кенгайтириш учун” икки йил мобайнида машқ қилган.

“Сиртдан қаршингизда муз бўлакларига тўла қуттидаги оддий йигит бўлиб кўринади, лекин, сизни ишонтириб айтаманки, ичимда кўплаб нарсалар рўй бермоқда. Биринчи соатда ҳаммасини назорат қилган бўлсам, қолган вақтни титроқни енгиш учун диққатни сақлашга тўғри келди”, - дея фикрлари билан ўртоқлашди француз.

У рекордини саратондан азият чекаётган болаларга бағишлади. Газета маълумотларига кўра, унинг отаси ва Огюстин исмли 4 ёшли қизалоқ шу касаллик туфайли вафот этган.

Гиннесснинг рекордлар китобидаги қайдларга кўра, аввалги рекордни хитойлик Цзинь Сунчао 2014 йил 4 сентябрда ўрнатган. Ўшанда у бўйнига музга кўмилган ҳолда 1 соату 53 дақиқа турган.

271

Пандемия йилида Россияда автомобил савдоси қандай бўлди?

140
(Янгиланган 18:35 15.01.2021)
Россия автомобил бозори икки йилдан буён камайиб келмоқда. Мутахассислар хулосасига кўра 2021 йилда ҳам тикланиш сезиларли даражада бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўтган 2020 йил нафақат соғлиқни сақлаш, туризм, ошхона ва бошқа хизматлар соҳаси, балким автомобил савдоси учун ҳам мураккаб йил бўлди.

Пандемия туфайли Хитой ва бошқа давлатлардан эҳтиёт қисмлар етказиб беришда муаммолар туғилди, кўплаб автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналар, дилерлик марказлари ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлишди.

2020 йилнинг иккинчи ярмишга келиб Россия автомобил бозори секин-аста тиклана бошлади, лекин йил охирига қадар  ўтган йилги ҳажмини тиклай олмади.

Европа Автомобил ишлаб чиқарувчилари бизнеси Ассоциацияси маълумотига кўра, Россияда янги енгил ва тижорат автомобиллари савдоси 2019 йилга нисбатан 9,1%га қисқарган. Сотилган жами автомобиллар сони – 1,59 млн донани ташкил қилган. 2019 йилда жами 1,76 млн дона автомобил сотилган эди.

Россияда 2020 йилда энг кўп автомобил сотган компаниялар:  

  • Lada - 343 минг дона (2019 йилга нисбатан камайиш - 5%)
  • Kia –   201 минг (-11%),
  • Hyundai – 163 минг  (-9%),
  • Renault –  128 минг (-11%),
  • Volkswagen – 105 минг (-5%)
  • Skoda – 94 минг (+7%)
  • Toyota – 91 минг (-12%)
  • Nissan – 56 минг (-13%)
  • ГАЗ – 51 минг (-20%)
  • BMW – 42 минг (+3%)
  • Mercedes-Benz – 40 минг (-7%)

Шу ўринда пандемияга қарамасдан савдо миқдорини оширишга муваффақ бўлган компанияларни алоҳида қайд этиш керак.

Булар Skoda (+7%), BMW (+3%), Suzuki (+3%),Isuzu (+16%). Хитой брендлари ҳам бу йил яхши ўсиш қайд этишди Haval (+41%), Geely (+61%), Chery (+80%), Changan (+153%) ва FAW (+77%).

Қолган аксарият маркалар ўткан йилда савдо камайишини намойиш қилишди. Йирик брендлардан савдо ҳажми энг сезиларли даражада камайган компания Mitsubishi бўлди (- 30%).

АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross
Пресс-служба ПАО "АВТОВАЗ"

Энг кўп сотилган автомобил моделлари эса Лада Гранта (126 минг). Иккинчи ўринда Лада Веста (107 минг), Kia Rio (88 минг).  Кроссоверлар орасида Hyundai Creta - 73 минг, Toyota RAV4 – 36 минг, Volkswagen Tiguan – 32 минг, Renault Duster – 31 минг.

Европа ва жаҳон автомобил бозори билан солиштирганда Россия автомобил бозори пандемиядан унча катта зарар кўрмаганини тушуниш мумкин. Хусусан 2020 йилда Европа автомобил бозори қисқариши ўртача 33%ни ташкил қилган. Шимолий Америкада эса ушбу кўрсатгич 26 %ни ташкил қилган.

Европа автомобил бизнеси Ассоциацияси Россияда автомобил савдоси яқин вақт ичида қайта тикланишига умид билдирмаяпти. Уларнинг прогнозига кўра Россияда 2021 йилда автосаноат 2,1 %га тикланади холос.

140
АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross

АвтоВАЗ яна нархларни оширди

251
(Янгиланган 17:34 15.01.2021)
Пандемия ва автомобил савдоси қисқариши фонида Россия автомобил бозори етакчиси - АвтоВАЗ яна бир бор нархларини оширди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Россиянинг энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиси, "АвтоВАЗ" 15 январдан бошлаб нархи ошганини маълум қилди.

Автомобил нархлари барча моделлар учун ошган, фақат Lada Niva йўлтанламас нархи ўзгаришсиз қолган.

Lada Granta седан нархи энг кам ошган автомобил  бўлиб у фақат 10 минг рубльга қимматлаган. Энди унинг нархи 500 минг рублдан бошланади.

Lada Niva Legend (собиқ 4×4) нархи 12-14 минг рублга ошган. Уч ва беш эшикли модификациялари нархи 600 ва 645 минг рублдан бошланади.

Lada Largus нархи 15 минг рублга ошган. 7 ўринли универсалнинг нархи 669 минг рублдан бошланади, юк ташиш учун мўлжалланган фургон нархи эса— от 656 минг рубл.

Lada Xray йўлтанламасининг нархи 10-19 минг рублга ошган бўлиб 680 минг рублдан бошланади.

Lada Vesta ушбу рўйхатда энг нархи кўп ошган автомообил бўлди. Седан кузовидаги автомобил 20 минг рублга ошган ва 704 минг рублдан бошланади. Универсал модификациясининг нархи - 31 минг рублга ошган ва 791 минг рублдан бошланади.

Lada Vesta Cross – автомобили нархи 39 минг рублга ошган ва 906 минг рублни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз 2020 йил давомида Вологабўйида жойлашган автомобил завода бир неча маротаба нархларини оширган эди, лекин ҳар сафар нархлар 1-2 % атрофида ошган.

Маълумот учун, Россияда икки йилдан буён янги автомобиллар савдоси камайиб боришда давом этмоқда. Ўтган 2020 йилда автомобил савдоси 9,1 %га қисқарди. Жами стоилган янги автомобиллар сони (енгил ва тижорат) 1,6 млн донани ташкил қилди. 2019 йилда 1,76 млн дона автомобил сотилган эди.

251
Бронетранспортер с узбекскими военнослужащими на конкурсе Чистое небо в Китае

Ўзбекистон дунёдаги энг қудратли армиялар рўйхатида юқорилади

168
(Янгиланган 20:51 15.01.2021)
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг глобал рейтингида ўз позицияларини яхшилади. Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг Global firepower рейтингида ўз позицияларини яхшилаб, 51-ўринга кўтарилди (2020 йилда республика 52-ўринда бўлган). 

Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич. Россия (2-ўрин), Украина (25), Беларусь (51). Марказий Осиёдаги қўшнилар орасида Қозоғистон 62-ўринда.

Global Firepower ҳарбий рейтингида қайд этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари 420 дона танк, 1215 дона зирҳли машина, 140 дона ўзиюрар артиллерия ва 98 дона кўп зарбали реактив тизимларига эга. Шунингдек, 80та қирувчи, 122та вертолёт ва бошқа авиация (жами 227) - ҳаво кучларининг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ватандошларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон етакчиси бундан 4 йил олдин мамлакатда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича энг муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олинганини, шу асосда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини айтган.

Ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди, дея эслатган президент.

168
Теглар:
Беларусь, Қозоғистон, Украина, Россия, Ўзбекистон, ҳарбий техника, ҳарбий, Мудофаа вазирлиги, ҳарбийлар