Хориждаги илк давлат: Беларусда “Спутник V” вакцинаси рўйхатга олинди

157
Беларусь Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олди.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Беларусь хорижий давлатлардан биринчи бўлиб коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) хабар қилди.

“РФПИ Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасига рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилганини маълум қилади. Шундай қилиб, Беларусь ўз ҳудудида вакцинани расман рўйхатга олган биринчи  хорижий давлат бўлди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ҳозир мамлакатда вакцинани ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида иш олиб борилмоқда.

Беларусга “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси сентябрь охирида етказиб берилган эди. Кўнгиллиларни эмлаш 1 октябрдан бошланган.

157
Теглар:
Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, вакцина, Спутник V, Беларусь

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

32
82 ёшли Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди. Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди.

Конде куни президент қароргоҳи Секутуреяда эмланган. У вакцинанинг биринчи дозасини олган. Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.

“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео

Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.

32
Теглар:
эмлаш, вакцина, Спутник V

Россия яна тўртта давлат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

174
(Янгиланган 11:00 17.01.2021)
Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.

Ушбу мамлакатларга халқаро рейслар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади.

“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Бундан ташқари, Мисрга парвозлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпайтирилади.

174
Теглар:
авиапарвозлар, Россия

Ҳабиб Нурмагомедов UFCʼга қайтиш шартини айтди

6
Ҳабиб Нурмагомедов UFC 254 мусобақаси доирасида Жастин Гэтжини мағлуб қилгандан сўнг спортдаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. UFCʼнинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов қайси ҳолатда карьерасини қайта тиклаш ҳақида ўйлаб кўришини маълум қилди. Куни кеча у ташкилот президенти Дана Уайт Абу-Дабида учрашув ўтказди. Дана Уайт учрашув тафсилотларини очиқлади.

Уайтнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Ҳабибнинг бошига кўплаб синовлар тушган: отасининг вафоти, Гэтжи билан жангдан олдин оёғининг жароҳатланиши.

“Ўшанда Ҳабиб билан ўзига келиб олиши учун танаффус олиш борасида келишиб олгандик. Ҳабиб ўзи хоҳлаган барча нарсага эришди. Унинг қайтиши учун мотивация йўқ. Келаси ҳафта биз иккита топ жанг гувоҳига айланамиз: Конор Макгрегор Дастин Порьега қарши, Майкл Чендлер эса Ден Ҳукерга. Агар ушбу йигитлар қандайдир феноменал нарса кўрсата олса, Ҳабиб қайтиш борасида ўйлаб кўришини айтди”, - деди Уайт. У Ҳабибга бразилиялик Чарльз Оливейра ўтказган жанг маъқул келганини қўшимча қилган.

“У (Ҳабиб. – Sputnik)  Ҳабиб қайтиш учун сабаб кўрмаса, дивизион чемпионлигини ушлаб турмайди. У UFC 257га келмоқчи, кўрамиз”, - дея хотима қилди Уайт.

Ҳабиб ўзининг эса Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида UFCʼ раҳбари билан суҳбат тафсилотларини "Кавказ асираси" фильми саҳнаси асосидаги тайёрланган ҳазил ролик билан таърифлади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов UFC 254 мусобақаси доирасида Жастин Гэтжинини мағлуб қилгандан сўнг спортдаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди. У 29 марта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида қўли баланд келган.

 

6