Мечеть шейха Зайда в Абу-Даби

Абу-Даби ўзбекистонлик сайёҳлар учун кириш талабларини енгиллаштиради

99
(Янгиланган 12:45 23.12.2020)
“Яшил рўйхат”га кирувчи Ўзбекистон сайёҳлари 24 декабрдан бошлаб икки ҳафталик карантиндан озод қилинади.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Абу-Даби 24 декабрдан коронавирус пандемияси сабаб киритилган айрим чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Яшил рўйхат”га кирувчи Ўзбекистон, Тожикистон, Саудия Арабистони, Хитой, Гонгонг, Сингапур ва бошқа давлат сайёҳлари икки ҳафталик карантиндан озод қилинади. Ҳукумат бу рўйхатни ҳар икки ҳафта янгилаб боради. Ушбу рўйхатда бўлмаган давлат фуқаролари 10 кунгача карантинда бўлишлари шарт.

Шу билан бирга, барча сайёҳлар амирликка кириш учун 96 соатдан ошмаган вақт ичида топширилган манфий ПЗР-тест тақдим қилишлари талаб этилади. Бундан ташқари, Абу-Дабига етиб келгандан кейин ҳам тест топшириш керак. Агарда мамлакатда узоқроқ вақт ушланиб қолинса, 6 ва 12-кунлар коронавирусга тест топшириш зарур.

Бирлашган Араб Амирликларида пандемия бошлангандан буён 195,8 мингдан зиёд касалланиш ҳолати қайд қилинган. Шулардан 170 мингдан зиёди тузалиб кетишга муваффақ бўлган.

99
Теглар:
Абу-Даби, туризм, сайёҳлар, коронавирус, БАА

Туркия “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

40
Таъкидланишича, ишлаб чиқарилган вакцина ҳам Туркия ички бозорига, ҳам бошқа мамлакатларга етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ва етакчи Туркия фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Туркияда COVID-19 га қарши “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, йилига бир неча миллион доза вакцина ишлаб чиқарилади, келгусида ишлаб чиқаришни кенгайтириш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. 

“Вакцина ҳам Туркия ички бозорига, ҳам бошқа мамлакатларга етказиб берилади”, - дейилган хабарда.

Туркия “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга қизиқиш билдирди

"Спутник V" – Россиянинг Гамалея номидаги Миллий микробиолигия ва иммунология маркази томонидан ишлаб чиқилган ва рўйхатга олинган дунёдаги биринчи вакцинадир. Бугунги кунда Спутник V вакцинасини олганлар сони 1 миллиондан ошган ва унинг самарадорлиги 95 %ни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб борилаётгани ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилган эди.

40
Теглар:
вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Туркия
Генерал Ллойд Джеймс Остин III

Илк бор афроамерикалик Пентагон раҳбари бўлди - Сенат Ллойд Остин номзодини маъқуллади

219
(Янгиланган 10:05 23.01.2021)
АҚШ Сенати Мудофаа раҳбари номзодини маъқуллади. Пентагон раҳбари лавозимини тўрт юлдузли генерал рангига эга 67 ёшли Ллойд Остин эгаллади. У 2016 йилдан истеъфода эди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. АҚШ Сенати Пентагон раҳбари лавозимига Ллойд Остин номзодини маъқуллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Остин учун 93 нафар сенатор овоз берган, икки киши қарши чиққан. Сал олдин унинг номзодини сенатнинг мудофаа қўмитаси қўллаб-қувватлаган эди. 

Фуқаролик мудофаа вазири лавозимига етти йилгача бўлган муддат аввал истеъфога чиққан ҳарбийлар сафидан номзодлар учун конгресснинг махсус рухсатномаси талаб этилади. Остин 2016 йилда истеъфога чиққан.

Ллойд Остин 67 ёшда, тўрт юлдузли генерал рангига эга. Остин АҚШ мудофаа идорасига раҳбарлик қилган биринчи афроамерикаликка айланди. Германияда, Қўшма Штатларнинг кўплаб нуқталарида хизмат қилган, штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитасида фаолият юритган, дивизия қўмондони бўлган ва 2006 йилда генерал-лейтенант унвонини олган.

2010-йилда Остин АҚШнинг Ироқдаги кучлари қўмондони этиб тайинланган ва мамлакатдан аста-секин чиқарилиши учун жавоб берган. 2011 йилнинг декабрида уни қуруқликдаги кучлар штаби қўмондони ўринбосари этиб тайинлашган, 2013-2016 йилларда у АҚШ ҲК Марказий қўмондонлигига раҳбарлик қилган.

Бу лавозимда у Вашингтоннинг "Ислом давлати"га қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқишда бош рольни ўйнаган. 2016 йилда истеъфодан сўнг энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи - Raytheon директорлар кенгашида лавозимни эгаллаган.

219

Макгрегор Порьенинг кучли зарбаларидан ерга қулади видео

0
Абу-Дабида UFC 257 мусобақасининг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида кечди. Порье 2-раунддаёқ Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди.

Бирлашган Араб Амирликларидаги “Жангчилар ороли”да UFC 257 мусобақаси ўз якунига етди. Мухлислар интиқлик билан кутган жанг ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтди.

Биринчи раундда Макгрегор устунлигини намойиш этди. Бироқ иккинчи раундда Порье қулай фурсатни пойлаб, кетма-кет зарбалар билан Конорни чалғитиб қўйди. У кучли зарбаларга дош беролмасдан, ерга қулади. Ҳакам эса жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа Порье Конордан қасос олишга муваффақ бўлди. Макгрегор ва Порье 2014 йилда юзма-юз келган эди. Ўшанда Конор америкалик жангчини биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида нокаутга учратган эди.

0