Доллары США

Пандемия туфайли кимлар миллиардерга айланди - Forbes рўйхати

298
(Янгиланган 15:27 24.12.2020)
Форбс нашри ёзишига кўра 2020 йилда АҚШ, Хитой ва Европада тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида кўплаб янги миллиардерлар пайдо бўлган.

ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. 2020 йилда пандемия туфайли дунёнинг турли мамлкатларида 50 киши миллиардерга айланди, деб ёзмоқда Forbes нашри. 

Янги миллиардерлар асосан тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият юритади. Улардан энг машҳурларини қуйида санаб ўтамиз. Бойлик бўйича биринчи ўринда, албатта, йил бўйи барчанинг диққат марказида бўлган вакцина ишлаб чиқарувчи компаниялар акциядорлари бўлишди.

Янги бойлар рейтингининг биринчи қаторларини Ғарбда 2та муваффақиятли вакцина ишлаб чиқарган компаниялар - Pfizer ва BioNTech ҳамда Moderna раҳбарлари эгаллашган. 

Угур Шахин, германиялик турк - 4,2 миллиард доллар. BioNTech компанияси раҳбарияти таркибига киради. Йил бошидан буён компания акциялари 160%га ўсди. Pfizer билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган вакцина 95 % самарадорлик намойиш этган. 

Стефан Бансель, Франция фуқароси - 4,1 миллиард. АҚШнинг Moderna компанияси директори ва акциядори. Коронавирус эпидемияси пайдо бўлган вақтдан бошлаб компанияга улкан сармоялар жалб қилишга муваффақ бўлди. Moderna Ғарбда энг самарадор бўлган mРНК технологияси асосида вакцина ишлаб чиққан.

Вакцина мутлақ сунъий бўлиб, у вирус геномига мувофиқ равишда компьютер дастурлаш тизими ёрдамида ишлаб чиқилган. Айни дамда вакцина 2 босқич синовларидан ўтмоқда. Ушбу революцин технология кўплаб кишиларда умид уйғотган, лекин ҳозирча бирорта ҳам давлатда рўйхатдан ўтмаган. Шундай бўлсада компания ўз акциядорларини аллақачон миллиардерга айлантирди.

Юан Липин, Канада - 4,1 миллиард. Хитойда вакцина ишлаб чиқариувчи йирик фармацевтика корхонаси Shenzhen Kangtai Biological Products компаниясининг 24% акциялари эгаси. 

Ху Кун, Хитой - 3,9 миллиард. Тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчи Contec Medical Systems компанияси директори. Йил давомида компания акциялари 150%га ўсган. 

Карл Хансен, Канада - 2,9 миллиард. Ванкуверда жойлашган AbCellera биотехнологик компанияси бош директори ва акциядори. Компания антитаначалар билан даволашнинг энг замонавий услубларидан фойдаланади: сунъий онг ва машинали ўқитиш услубларидан. Компания коронавирусни даволашда юқори самарадорлик намойиш қилган "бамланивимб" препаратини ишлаб чиққан. 

Тимоти Спрингер, АҚШ - 2 миллиард доллар. Модерна компанияси бош иммунологи ва биологик кимё мутахассиси ва акциядори.

Сержио Серванто, Италия - 1,8 миллард. Италияда жойлашган Stevanato Group компанияси тиббий қадоқлашга ихтисослашган бўлиб, 40 йилдан буён вакциналар учун шиша идишлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 

Роберт Лангер, АҚШ - 1,5 миллард. Модерна компанияси бош кимёгари. 

Премчанд Годха, Ҳиндистон - 1,4 миллиард. Мумбай шаҳрида жойлашган Ipca Labs женериклар ва фармацевтик ингредиентлар тайёрлаш билан шуғулланади. 

Ва ҳо казо, ушбу рейхатда яна 10дан ортиқ Хитойлик тиббиёт соҳаси вакиллари АҚШ ва Европалик фармацевтлар бор. 

 

 

 

 

298
Руки в наручниках.

АҚШда "ИД"га ёрдам берган ўзбекистонлик 12,5 йилга қамалди

15
Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Федерал Бруклин суди ўзбекистонликни "Ислом давлати" террористик уюшмасига кўмак кўрсатгани учун 12,5 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда New York Post.

Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган.

Суд жараёни давомида 2015 йилда Рахматов ИД сафига янги қўшилган Ахрор Саидахметовга у ИШИД сафига қўшилиш учун Сурияга етиб олиши ва қурол сотиб олиши учун 400 АҚШ доллари бергани маълум бўлган.

Саидахметов, ўз навбатида ИДга содиқ экани, аммо агарда жиҳод учун Сурияга етиб бора олмаса, бор ҳалокатли уринишларини АҚШдаги полициячилар ва ФБР агентларига қаратишга қасамёд қилган.

Ёвуз ният билан у Жон Кеннеди номидаги аэропортдан Истанбулга (Туркияга) қараб учган. Аммо Сурия билан чегарадан ўтмоқчи бўлганида ҳукумат томонидан қўлга олинган. 2017 йилда у 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Прокуратура баёнотига мувофиқ, иккала жиноятчи ҳам жазони ўтиб бўлганидан сўнг ватанга депортация қилинади.

15

Пандемия йилида Россияда автомобил савдоси қандай бўлди?

327
(Янгиланган 18:35 15.01.2021)
Россия автомобил бозори икки йилдан буён камайиб келмоқда. Мутахассислар хулосасига кўра 2021 йилда ҳам тикланиш сезиларли даражада бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўтган 2020 йил нафақат соғлиқни сақлаш, туризм, ошхона ва бошқа хизматлар соҳаси, балким автомобил савдоси учун ҳам мураккаб йил бўлди.

Пандемия туфайли Хитой ва бошқа давлатлардан эҳтиёт қисмлар етказиб беришда муаммолар туғилди, кўплаб автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналар, дилерлик марказлари ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлишди.

2020 йилнинг иккинчи ярмишга келиб Россия автомобил бозори секин-аста тиклана бошлади, лекин йил охирига қадар  ўтган йилги ҳажмини тиклай олмади.

Европа Автомобил ишлаб чиқарувчилари бизнеси Ассоциацияси маълумотига кўра, Россияда янги енгил ва тижорат автомобиллари савдоси 2019 йилга нисбатан 9,1%га қисқарган. Сотилган жами автомобиллар сони – 1,59 млн донани ташкил қилган. 2019 йилда жами 1,76 млн дона автомобил сотилган эди.

Россияда 2020 йилда энг кўп автомобил сотган компаниялар:  

  • Lada - 343 минг дона (2019 йилга нисбатан камайиш - 5%)
  • Kia –   201 минг (-11%),
  • Hyundai – 163 минг  (-9%),
  • Renault –  128 минг (-11%),
  • Volkswagen – 105 минг (-5%)
  • Skoda – 94 минг (+7%)
  • Toyota – 91 минг (-12%)
  • Nissan – 56 минг (-13%)
  • ГАЗ – 51 минг (-20%)
  • BMW – 42 минг (+3%)
  • Mercedes-Benz – 40 минг (-7%)

Шу ўринда пандемияга қарамасдан савдо миқдорини оширишга муваффақ бўлган компанияларни алоҳида қайд этиш керак.

Булар Skoda (+7%), BMW (+3%), Suzuki (+3%),Isuzu (+16%). Хитой брендлари ҳам бу йил яхши ўсиш қайд этишди Haval (+41%), Geely (+61%), Chery (+80%), Changan (+153%) ва FAW (+77%).

Қолган аксарият маркалар ўткан йилда савдо камайишини намойиш қилишди. Йирик брендлардан савдо ҳажми энг сезиларли даражада камайган компания Mitsubishi бўлди (- 30%).

АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross
Пресс-служба ПАО "АВТОВАЗ"

Энг кўп сотилган автомобил моделлари эса Лада Гранта (126 минг). Иккинчи ўринда Лада Веста (107 минг), Kia Rio (88 минг).  Кроссоверлар орасида Hyundai Creta - 73 минг, Toyota RAV4 – 36 минг, Volkswagen Tiguan – 32 минг, Renault Duster – 31 минг.

Европа ва жаҳон автомобил бозори билан солиштирганда Россия автомобил бозори пандемиядан унча катта зарар кўрмаганини тушуниш мумкин. Хусусан 2020 йилда Европа автомобил бозори қисқариши ўртача 33%ни ташкил қилган. Шимолий Америкада эса ушбу кўрсатгич 26 %ни ташкил қилган.

Европа автомобил бизнеси Ассоциацияси Россияда автомобил савдоси яқин вақт ичида қайта тикланишига умид билдирмаяпти. Уларнинг прогнозига кўра Россияда 2021 йилда автосаноат 2,1 %га тикланади холос.

327