Япония ўз чегараларини ёпмоқда

233
Чегараларни ёпиш тўғрисидаги қарор беш нафар японларда коронавируснинг “британча” штамми аниқлангани сабаб қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Япония ҳукумати дунёнинг барча давлатлари ва ҳудудларидан мамлакатга киришга вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, чекловлар 28 декабрдан бошлаб келгуси йил охирига қадар амал қилади.  Япония фуқаролари ва мамлакатда яшаш рухсатномасини олган чет элликлар мамлакатга қайтиши мумкин. Шунингдек, худди шу муддатга янги виза бериш тўхтатиб қўйилган.

Чегараларни ёпиш тўғрисидаги қарор беш нафар японларда коронавируснинг “британча” штамми аниқлангани сабаб қабул қилинган. Улар яқинда Буюк Британиядан қайтган бўлишган.

Ҳозирда Японияда, хусусан, Токио шаҳрида рекорд даражада коронавирус билан касалланиш кузатилмоқда. Ўтган кун мамлакатда 3,8 мингдан зиёд кишида COVID-19 аниқланган, шулардан 949 нафари Токиода. Японияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 213 мингдан ошган. Шулардан 180 мингдан зиёди тузалиб кетган. 3,1 мингдан ортиқ инсон вирус қурбонига айланган.

233
Теглар:
чегара, коронавирус, Британияда коронавируснинг янги штамми, Япония
Мавзу бўйича
ССВ коронавируснинг янги штамми хусусида маълумот берди
Коронавируснинг "британча" штамми Германияда аниқланди
Британияда аниқланган коронавируснинг янги мутацияси дунёни саросимага солмоқда
“Қамалда” қолган Британия кўчаларидаги ҳаётга назар
Дунё мамлакатлари коронавируснинг янги тури сабаб Британия билан парвозларни тўхтатмоқда

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

47
82 ёшли Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди. Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди.

Конде куни президент қароргоҳи Секутуреяда эмланган. У вакцинанинг биринчи дозасини олган. Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.

“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео

Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.

47
Теглар:
эмлаш, вакцина, Спутник V

Россия яна тўртта давлат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

195
(Янгиланган 11:00 17.01.2021)
Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.

Ушбу мамлакатларга халқаро рейслар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади.

“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Бундан ташқари, Мисрга парвозлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпайтирилади.

195
Теглар:
авиапарвозлар, Россия
Доллары США

Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди

25
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва  399  нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.

25