Новогодний Ташкент

Марказий Осиё раҳбарлари Янги йил табригида нималарга эътибор қаратишди

990
(Янгиланган 13:19 01.01.2021)
Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари 2021 йил остонасида ўз халқларига қандай тилаклар билдирганлари ҳақида - Sputnik обзорида

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Янги йил остонасида давлат раҳбарлари ўтган йил якунларига тўхталиб, истиқболдаги режаларни белгилайдилар ёки шунчаки, халқни айём билан муборакбод этадилар.

Янгиланаётган Марказий Осиё минтақаси президентлари ўз фуқароларига Янги йил остонасида қандай тилакларни билдиришди?

Ўзбекистон: миллий юксалиш пойдеворини яратишга қаратилган ишлар қатъий давом эттирилади

Халқлар дўстлиги - бу шунчаки оддий гап эмас. Айнан халқларнинг жипслиги, дўстлиги туфайли Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан Ғалаба қозонилган. 2020 йилда ҳам дунё мамлакатлари бошига ёпирилган офат - коронавирус пандемияси халқлар ўртасидаги дўстлик, инсонпарварлик тамойилларига асосланган ҳамкорлик нақадар муҳимлигини кўрсатиб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил остонасида нуронийлар, хотин-қизлар, навқирон ёшлар билан биргаликда кўп миллатли Ўзбекистон халқига табрик йўллар экан, Янги йилнинг асосий вазифаси юртда тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувликни, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш бўлишини қайд этди.

Коронавирус пандемияси дунё қатори Ўзбекистон учун ҳам оғир ва мураккаб келди. Мирзиёев глобал инқироз инсониятни жиддий синовдан ўтказаётганини айтди. "Аммо шундай мураккаб вазиятга қарамасдан, мард ва олижаноб Ўзбекистон халқининг матонати, фидокорона меҳнати билан барча соҳаларда катта ўзгаришлар амалга оширилган", - деди давлат раҳбари.

2020 йил жамият маънавий-маърифий ҳаётида ҳам муҳим воқеаларга бой бўлгани қайд этилди: хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшнилар билан дўстлик ва ҳамкорлик янада кучайган. Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилган.

2021 йил Ўзбекистонда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилинган. Шу боис, президент таъкидига кўра, ёшлар, хотин-қизлар, кекса кишиларнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш эътибор марказида бўлади. Соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалалари янги босқичга кўтарилади.

Янги йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда бошлаган кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилади. 

Халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият берилади.

2021 йилда давлат мустақиллигига 30 йил тўлади. Президент яна бир бор ушбу шонли сана муносиб нишонланишини таъкидлади. Янги Ўзбекистонни барпо этиш, миллий юксалиш пойдеворини яратишга қаратилган улкан ишлар қатъий давом эттирилади, деб ваъда берди Мирзиёев.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу йил Янги йилга табрик мурожаатни икки тилда: рус ва ўзбек тилларида йўллади. Президентнинг икки тилдаги чиқиши ўзбек сегментидаги журналистлар, блогер ва фаол фойдаланувчилар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тожикистон: президент халқни электр энергиясини тежашга ва фидойилик билан меҳнат қилишга чақирди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўз байрам мурожаатини пандемия оқибатлари ҳақидаги гаплар билан бошлади. 2020 йил инсоният тарихида энг мураккаб давр сифатида муҳрланишини таъкидлади. Раҳмон коронавирус пандемияси миллиондан зиёд инсонлар ҳаётини олиб кетганини, жаҳон иқтисодиётига қақшаткич зарба берганини қўшимча қилди. Аммо, Тожикистон ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли пандемия оқибатларини юмшатишга муваффақ бўлган.

2020 йилда мамлакат Ҳукумати мавжуд ресурсларни фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун қулай шароитларни яратишга йўналтирган.

Тожикистон президенти ҳам Ўзбекистон президенти каби 2021 йилда буюк айём - мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланишига эътибор қаратди.

"Ишончим комилки, ватанпарвар ва доимо бунёдкорлик сари интилаётган халқ ушбу тарихий ва тақдирли санани тожик давлати учун муҳим ютуқлар билан кутиб олади", - деди Эмомали Раҳмон.

Тожикистон етакчиси ўз табрик-мурожаати давомида халқни электр-энергияси бўйича тежамкорликка чақирди. "Мулк шаклидан қатъий назар ҳар бир оила, ҳар бир ташкилот ва муассаса, ҳар бир корхона ва цехда қишда электр энергиясидан тежамкор ва оқилона фойдаланишга устувор аҳамият беринг", - деди етакчи.

Тожикистон президенти қатор мутахассислар, халқаро ташкилотлар, шу жумладан БМТнинг етакчи экспертлари таҳлилларига таянган ҳолда 2021 йилда сайёра миқёсида озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан охирги 100 йилда энг мураккаб йиллардан бири бўлишини қайд этди.

Шу боис, Раҳмон, баҳорги экин ишларига ҳозирдан ҳар томонлама тайёргарлик кўриш лозимлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлиги учун сифатли уруғлардан фойдаланиш масалаларига эътибор қаратишга чақирди. Озиқ-овқат нархлари кўтарилиб кетмаслиги, маҳсулотлар тақчиллиги муаммосига дуч келмаслиги учун бу йил фидойилик билан меҳнат қилишимиз лозим, деди халққа мурожаатида Тожикистон етакчиси.

Қирғизистон: президенти в.б. ўз халқи олдида узр сўради

Давлат раҳбари вазифасини бажарувчи Талант Мамытов Янги йил мурожаати билан чиқиш қилар экан, йил мураккаб келганига урғу берди.

У шунингдек, қирғизистонликлардан пандемия вақтидаги воқеалар ва иқтисодиётдаги пасайишлар учун узр сўради.

"Ҳеч бир давлат пандемияга тайёр эмасди, шу жумладан биз ҳам", - деди коронавирус туфайли ўз яқинларидан жудо бўлган оилаларга ҳамдардлик изҳор қилар экан, Қирғизистон президенти в.б.

Мамытов йил мураккаб келганини қайд этди. Мамлакат раҳбари вазифаси бажарувчисининг фикрича, турли баҳслар, келишмовчиликлар, халқ намойишлари фақат бу йил эмас, балки ўн йиллик давомида содир бўлиб келган.

Аммо, ҳамма битта нарсани - гуллаб-яшнаётган Қирғизистонни кўришни истайди, деди Мамытов.

Расмий статистик маълумотларга кўра, Қирғизистонда 2020 йилда коронавирус инфекциясидан 1 356 киши қурбон бўлган. 

Туркманистон: давлат - фуқаролар учун

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов туркманистонликларни Янги йил билан қутлар экан, шарқ тақвимига мурожаат қилди.

"Туркманларнинг севимли жониворларидан бири бу сигирдир ва бу бежиз эмас, бунинг мазмуни шундаки, инсон ўзини боқадиган уй-ҳайвонларига чин дилдан муносабатда бўлади. Сигир боқувчи оила эҳтиёж нелигини билмайди, чунки у уйга бойлик олиб келади. Шу сабабли, Сигир йилиша фаровонлик келтирадиган йил деб қаралади", - деди Бердимуҳамедов.

2020 йил Бердимуҳаммедовнинг таъкидлашича, миллий иқтисодиётда стабилликни сақлаб қолишга муваффақ бўлинган.

Айни вақтда Туркманистонда халқаро аҳамиятга молик қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, бу лойиҳалар мамлакатни минтақавий ва минтақалараро транспорт-коммуникация тизимининг янги муҳим бўғинига айлантиради, деб қайд этди Туркманистон президенти.

Миллий парламентнинг янги, икки палатали тизимига ўтиш Туркманистон ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаши ҳақида тўхталинди.

Миллатга Янги йил мурожаатида Туркманистон президенти халқ соғлиғи муҳофазаси ва бахтли ҳаётини таъминлашда спорт ва жисмоний тарбия катта аҳамиятга эгалигини қайд этди.

Бердимуҳаммедов Туркманистонда ёшларнинг муносиб таълим олиши учун энг яхши шарт-шароитлар яратилаётганига эътибор қаратди. Туркманистон ёшларининг замонавий касбларни эгаллаши, рақамли технологияларни ўрганиши давлат сиёсатининг энг устуворликларидан бири саналади.

Туркманистон етакчиси Янги йилдаги нутқида ташқи сиёсатга ҳам етарлича аҳамият қаратди: Туркманистон бу борада нейтрал-ҳуқуқий мақомга таянишини таъкидлаб ўтди.

2020 йилда Туркманистон нейтралитетининг 25 йиллиги кенг нишонланди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамеов янги йилда Туркманистон мустақиллиги эълон қилинганига 30 йил тўлишини эсга олди.

"Биз давлатимиз суверен ривожланишининг ушбу шонли санасини тарихий воқеалар ва байрам тантаналари билан белгилаб, кенг нишонлаймиз", - деди у.

Қозоғистон: биз янги чақириқларга қарши тура олдик!

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Янги йил кириб келиши арафасида йўллаган табриги аввалида 2020 йил энг оғир синовлар, драматик ҳодисалар содир бўлган йил сифатида тарихда қолишини қайд этди.

Аммо, Токаевнинг айтишича, умумий уринишлар билан иқтисодни синишдан сақлаб қолишга муваффақ бўлинган.

Ишлаб-чиқариш қишлоқ хўжалиги соҳаларида яратувчанлик салоҳияти сақлаб қолинган.

"Биз янги чақириқлар ҳужумига дош бердик. Қатъийлик ва ҳамжиҳатликни намоён этдик, энг қийин шароитларда нафақат кундалик вазифаларни ҳал қилиш, балки мамлакатнинг изчил ривожланишини таъминладик. Шундай экан, халқимиз ушбу қийин йилда эришган ютуқлари билан ҳақли равишда фахрланиши мумкин", - деди Токаев.

Президент сўзларига кўра, қозоғистонликлар шунчаки навбатдаги янги йилга қадам қўймаяпти. Янги дунё, янги даврга қадам қўйилмоқда. Мавжуд барча қийинчиликларга қарамай, Қозоғистон келажакка ишонч билан қарамоқда ва фақат олдинга ҳаракатланади.

990
Теглар:
ўзбек-қирғиз муносабатлари, Қирғизистон ҳукумати, қирғизистонликлар, Қозоғистон президенти, Қозоғистон, Эмомали Рахмон, Эмомали Раҳмон, Тожикистон, Мирзиёев, Шавкат Мирзиёев, Бердимуҳаммедов, Қасим-Жомарт Тоқаев, Янги йил, янги йил
Генерал Ллойд Джеймс Остин III

Илк бор афроамерикалик Пентагон раҳбари бўлди - Сенат Ллойд Остин номзодини маъқуллади

178
(Янгиланган 10:05 23.01.2021)
АҚШ Сенати Мудофаа раҳбари номзодини маъқуллади. Пентагон раҳбари лавозимини тўрт юлдузли генерал рангига эга 67 ёшли Ллойд Остин эгаллади. У 2016 йилдан истеъфода эди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. АҚШ Сенати Пентагон раҳбари лавозимига Ллойд Остин номзодини маъқуллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Остин учун 93 нафар сенатор овоз берган, икки киши қарши чиққан. Сал олдин унинг номзодини сенатнинг мудофаа қўмитаси қўллаб-қувватлаган эди. 

Фуқаролик мудофаа вазири лавозимига етти йилгача бўлган муддат аввал истеъфога чиққан ҳарбийлар сафидан номзодлар учун конгресснинг махсус рухсатномаси талаб этилади. Остин 2016 йилда истеъфога чиққан.

Ллойд Остин 67 ёшда, тўрт юлдузли генерал рангига эга. Остин АҚШ мудофаа идорасига раҳбарлик қилган биринчи афроамерикаликка айланди. Германияда, Қўшма Штатларнинг кўплаб нуқталарида хизмат қилган, штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитасида фаолият юритган, дивизия қўмондони бўлган ва 2006 йилда генерал-лейтенант унвонини олган.

2010-йилда Остин АҚШнинг Ироқдаги кучлари қўмондони этиб тайинланган ва мамлакатдан аста-секин чиқарилиши учун жавоб берган. 2011 йилнинг декабрида уни қуруқликдаги кучлар штаби қўмондони ўринбосари этиб тайинлашган, 2013-2016 йилларда у АҚШ ҲК Марказий қўмондонлигига раҳбарлик қилган.

Бу лавозимда у Вашингтоннинг "Ислом давлати"га қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқишда бош рольни ўйнаган. 2016 йилда истеъфодан сўнг энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи - Raytheon директорлар кенгашида лавозимни эгаллаган.

178
Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров (в центре)

Жапаров кортеж ва зиёфатдан воз кечди - инаугурация камтарона ўтказилади

533
(Янгиланган 20:08 22.01.2021)
Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қирғизистон сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилди.

21 январь куни пойтахтининг марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди: мамлакат раҳбарининг махсус автокарвони ўтиши учун репетиция ўтказилди.

Sputnik Қирғизистон ёзишича, тадбирга 10 миллион қирғиз сўмини сарфлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда йўлларнинг ёпилиши, маросим харажатларини танқид қилишди.

Бугун Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

"Мен катта миқдордаги молиявий харажатларни келтириб чиқарадиган махсус кортежи, зиёфат ва бошқа ташкилий тадбирлардан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилдим. Президентлик лавозимига киришиш учун фақат қонунда белгиланган мажбурий тартибларни ҳисобга олиб, амалга оширилади", - деди Жапаров.

Унга кўра, ҳозирда ҳукумат бюджет маблағларини халқ ва уларнинг эҳтиёжлари учун ишлатишга қаратиши керак. Инаугурация ташкилий қўмитаси тадбир учун янги сценарий тузиши керак.

Инаугурация 28 январь куни Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.

533
Теглар:
интернет, инаугурация, инаугурация маросими, сайлов, Садир Жапаров, Бишкек, Қирғизистон
Мавзу бўйича
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади
Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт
“Қамоқдан президентликка”: Садир Жапаровга ўхшаган етакчилар кўп бўлганми?
Мирзиёев Садир Жапаров билан қўнғироқлашди. Нима ҳақда гаплашишди?

Россия ТИВ АҚШнинг ноқонуний митинглар ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди

179
РФ ТИВ Вашингтонда 6 январ куни манифестациялар ва Капитолий штурми рўй берганида Москвадаги АҚШ элчихонаси ҳеч қандай баёнот эълон қилмаганига эътибор қаратар экан, элчихона ўшанда "ўз фуқароларини тинч норозиликларга" мотивация қилмаганини қайд этиб ўтган.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Россиядаги ноқонуний акциялар ҳақидаги баёнотига кескин жавоб қайтарди.

Россия ТИВ АҚШ элчихонасининг РФдаги келишилмаган акциялар бўйича баёнотига изоҳ берар экан, америкалик ҳамкасбларни бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмай, шахсий муаммолари билан шуғулланишга чақирди.

Сал аввал америка дипмиссияси Россиядаги ноқонуний акциялар ҳақидаги хабарлар фонида, "Россиянинг 38 шаҳридаги норозилик акциялари ҳақидаги хабарларни кузатиб бораётгани" ҳақида баёнот қилган эди. АҚШ элчихонаси шунингдек, "одамларнинг тинч норозиликлар, фикрни эркин билдириш ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашини", Россия ҳукумати кўрган чоралар эса "ушбу ҳуқуқларни бостиришга қаратилганини" қўшимча қилган.

Сал аввал Вашингтонда оммавий тартибсизликлар рўй берган, у ерда полиция АҚШ президентлигига сайловлар натижаларидан норози бўлганларни ҳибсга олган эди.

Аммо бу воқеаларга АҚШ элчихонаси томонидан ҳеч қандай изоҳ бўлмаган.

"Ўз муаммоларингиз билан андармон бўлинг ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишни бас қилинг", - дейилади Россия ташқи сиёсий маҳкамасининг Facebookдаги хабарида.

РФ ТИВ 6 январ куни Вашингтонда манифестациялар ва Капитолий штурми рўй берганида Москвадаги АҚШ элчихонаси ҳеч қандай баёнот эълон қилмаганини, "ўз фуқароларини тинч норозиликларга" мотивация қилмаганини, тартибсизликлар вақтида юз берган қотилликлар ва юздан ортиқ инсонларнинг ҳибсга олинганини қораламаганини қайд этиб ўтган. Аксинча, Россия ТИВ хабарига кўра, сал ўтиб, АҚШнинг Россиядаги элчиси юз берган воқеаларни "жиноий босқинчилик", деб атаган.

"Полиция намойишчиларга ўқ узишни бошлаб, ҳукуматингиз туфайли тинч норозиликлар нотинч норозиликларга айланиб кетганини бутун сайёра кўриб турди. Сўнгра эса, АҚШ ҳукумати американинг тинч норозичилари ҳаракатларини "демократияга тажовуз", дея атади. Иккиюзламачилик - америка дипломатиясининг инструменти, у айниқса ковид-эпидемия вақтида ўта хавфли тус олди", - дейилади РФ ТИВ баёнотида.

Россия ИИВ ва Бош прокуратураси Москва ва бошқа шаҳарларда 23 январ куни режалаштирилган санкцияланмаган акйияларнинг ташкилотчилари билан бир қаторда оддий иштирокчиларини ҳам жавобгарлик ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирган эди. Ноқонуний акциялар провокация, жамоат тартибига таҳдид сифатида баҳоланади ва "шу пайтнинг ўзида бостирилади".

Параллел равишда Бош прокуратура интернетда тарқатилаётган шу хилдаги тадбирларга келиш ҳақидаги чақириқларни блоклашни талаб қилди, бундай даъватлар қонунда таъқиқланган. Президент матбуот-котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бундай акцияларга "маълум фитначилар" даъват қилмоқда, ва уларнинг ҳаракатлари мақсади Кремльга "яхши аён".

Мактаб ўқувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда – ота-оналардан болаларни бу сингари акциялардан четлатиш сўралмоқда. Талабаларга ҳам худди шундай мурожаатлар билан мурожаат қилинган, бу сингари тадбирларда талабаларнинг иштирокига "таълим муассасаси раҳбарияти томонидан турлича баҳо берилиши мумкин".

РИА Новости билан суҳбатда Москвадаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Ольга Ярославская ҳам "болаларнинг сиёсий ўйинларга жалб этилиши"га кескин қарши чиққан. Аёл сўзларига кўра, болалар сал улғайгач, у ёки бу ҳаракатлар замирида нима ётганини тушуниб оладилар.

Россия шаҳарлари ҳукуматлари сал олдин оммавий тадбирларга рухсат берилмасликни коронавирус туфайли юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият билан тушунтирган эдилар.

179