Навальний билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишга асос йўқ - Лавров

562
(Янгиланган 18:01 18.01.2021)
Россияда Алексей Навальний билан содир бўлган воқеа юзасидан жиноий ишини очиш учун асос йўқ - Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россияда Алексей Навальний билан содир бўлган воқеа юзасидан жиноий ишини очиш учун асос йўқ, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"Навальний таҳлилларида ҳарбий моддалар билан заҳарланиш ҳақида гапирадиган ҳеч нарса топмаганлигимиз сабабли, кимдир бунинг акси ҳақида айтганидан қатъий назар, қонунчилигимиз бўйича жиноий ишини қўзғатиш учун асос йўқ", - деди Лавров матбуот анжуманида.

Аввалроқ Лавров Ғарб давлатларининг Навальнийни озод қилиш ҳақидаги чақириқларига изоҳ берар экан, уларнинг мақсади - либерал ривожланиш модели юзага келган энг чуқур инқироздан эътиборни чалғитиш эканлигини айтган эди.

Қидирувга эълон қилинаётган Навальний якшанба куни Германиядан Россияга қайтиб келди. У аэропортда ҳибсга олинди. ФСИН таъкидлашича, Навальнийга нисбатан бошқа эҳтиёт чоралари суд томонидан белгиланади, суд қарорига қадар у ҳибсда бўлади.

Алексей Навальний 20 август куни самолётда ўзини ёмон хис қилгандан кейин Омскдаги касалхонага ётқизилди. Шифокорлар модда алмашинуви бузилиши, қонда шакар даражасининг кескин пасайишига олиб келди. Бунга нима сабаб бўлганлиги ҳали аниқ эмас, аммо Навальнийнинг қони ва сийдигида заҳар излари топилмади.

Кейинчалик Навальний даволаниш учун Германияга олиб кетилади. Сентябрь ойи бошида Германия ҳукумати россиялик "Новичок" жанговар моддаси билан заҳарланганлигини эълон қилди. Москва Берлин лабораториясидан олинган таҳлиллар натижалари батафсил маълумот олиш учун сўровнома юборди, аммо жавоб келмади.

Шу билан бирга, Германия BND-разведка хизмати 1990 йилдан бери бошлаб ушбу моддадан фойдалана олгани маълум. Ушбу модда, шунингдек, 20та ғарб давлатлари, хусусан, Буюк Британия, АҚШ, Швеция, Чехия томонидан ўрганилган. Россия 1992 йилдаги президент фармонига биноан кимёвий қурол соҳасида ишланмаларни тўхтатган, 2017 йилда эса бу сингари моддаларнинг барча захирасини йўқ қилган, бу ҳолат ОЗХО томонидан тасдиқланган.

Октябр ойи бошида ОЗХО Навальний организмида топилган моддалар тақиқланган дорилар рўйхатида йўқлигини эълон қилди. Бироқ, Европа Иттифоқи Россияга қарши чекловларни жорий қилди.

562
Теглар:
Сергей Лавров, Германия, Россия, Навальный, Навальний

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

28
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

28
Портрет саудовского журналиста Джамаля Хашукджи в Стамбуле

Саудиялик журналист Хашоггининг Истанбулда ўлдирилиши - АҚШ меросхўр шаҳзодани айблади

150
Разведка маълумотига кўра, мамлакатда қарор қабул қилиш устидан назорат даражаси шу қадар юқорики, бу сингари ишлар шаҳзоданинг "оқ фотиҳаси"сиз рўй бериши мумкин эмас.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Журналист Жамол Хашоггининг Истанбулда қўлга олиниши ёки ўлдирилиши бўйича операция 2018 йилда Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан шахсан маъқулланган. Бу ҳақда АҚШ Миллий разведкаси директори офиси докладида айтилган. РИА Новости хабари асосида.

Разведка маълумотига кўра, мамлакатда қарор қабул қилиш устидан назорат даражаси шу қадар юқорики, бу сингари ишлар шаҳзоданинг "оқ фотиҳаси"сиз рўй бериши мумкин эмас.

"Меросхўр шаҳзода Хашоггини қироллик учун таҳдид деб билган ва зарурат туғилганида, унинг оғзини ёпиш учун зўравонлик чоралари қўлланилишини кенг қўллаб-қувватлаган", - дейилади доклад матнида.

Унда айтилишича, саудиялик амалдорлар операцияга олдиндан тайёргарлик кўришган, АҚШ "Хашогги қотиллигида "катта эҳтимол билан" қўли бор деб гумонлаётган" 21 кишидан иборат рўйхат ҳам келтирилган. Шу билан бирга, разведка ушбу алоқадор шахслар операция финали қандай бўлишини олдиндан билишган, деган фикрни таъкидлай олмайди.

Разведканинг ушбу доклади эълон қилинганидан сўнг, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен "Хашогги таъқиқи" киритилиши ҳақида эълон қилди.

"Бу чет эл ҳукуматлари вакили бўла туриб, диссидентларга, жумладан, ўз иши туфайли диссидентлар ҳисобланувчи журналистлар, фаоллар ёки бошқа шахсларни бостириш, таъқиб қилиш, кузатиш, қўрқитиш ёки бошқа зиён етказиш сингари жиддий экстериториал ҳаракатларда қатнашган шахсларга виза чекловларини киритиш имконини беради", - дейди амалдор.

Доклад эълон қилинганидан сўнг ўлдирилган журналистнинг рафиқаси Хатижа Женгиз Twitter да #justiceforjamal ("Жамол учун адолат") хэштегини жойлаштирди.

БМТнинг суддан ташқари қатллар бўйича махсус маърузачиси Аньес Калламар АҚШни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга қарши санкцияларни қўллашга чақирди.

"Қўшма Штатлар ҳукумати валиаҳд шаҳзодага, бошқа жиноятчиларга бўлгани каби, унинг шахсий активларига, шунингдек халқаро мажбуриятларига нисбатан ҳам санкцияларни қўллаши керак", - дейилади баёнотда.

Ўз навбатида, Саудия Арабистони ҳукумати АҚШ разведкасининг меросхўр шаҳзода Хашогги қотиллигига алоқадорлиги тўғрисидаги доклади хулосаларини рад этди.

"Саудия Арабистони Қироллиги ҳукумати ҳисоботда келтирилган Қироллик раҳбариятига берилган негатив, ёлғон ва мақбул бўлмаган баҳосини бутунлай рад этади ва ҳисоботда ноаниқ маълумотлар ва хулосалар бўлганлигини таъкидлайди", - дейилади ТИВ баёнотида.

Яқин шарқ қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек, АҚШ ва қироллик ўртасида "мустаҳкам шериклик" мавжудлигини қайд этиб ўтган.

Консулликда юз берган қотиллик

Таниқли саудиялик журналист Жамол Хашогги 2017 йилдан АҚШда истиқомат қилган ва Washington Post газетасида фаолият юритган. У 2018-йилнинг октябрида Истанбулда ўлдирилган эди. Аввалига саудия ҳукумати унинг Саудия Арабистони Қироллиги консуллиги ҳудудида ғойиб бўлганини тўлиқ рад этган, аммо видео- ва аудио ёзувларнинг пайдо бўлганидан сўнг Хашогги "консуллик ходимлари билан юз берган можаро оқибатида ўлдирилганлигини" тан олишди.

Туркия полицияси журналист жасадини топа олмади.

Араб матбуоти, Саудия Арабистони ҳукумати ҳаракатларини танқид қилган Хашоггини ўлдириш буйруғи қиролликдаги тахт учун даъвогар - валиаҳд шаҳзода томонидан берилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версияларни илгари сурган эди. Бироқ, Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги валиаҳд шаҳзоданинг бу жиноятга мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлаб келган.

 

150