Шприцы и бутылочки с вакциной Pfizer

Қирғизистон Pfizer вакцинасидан воз кечади

230
(Янгиланган 17:58 19.01.2021)
Қирғизистон Pfizer компанияси вакцинасидан уни сақлаш учун жиҳозлари бўлмаганлиги сабаб воз кечади. Бу вакцинани -70 градус ҳароратда сақлаш керак.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қирғизистон техник сабабларга кўра Pfizer компанияси вакцинасидан воз кечади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев маълум қилди.

“Бизга -70 градус ҳароратда сақланиши керак бўлган Американинг Pfizer вакцинаси таклиф қилинди. Бизга бир миллиондан зиёд дозани бепул тақдим этишмоқчи бўлишди. Уни олиб келиш, сақлаш ва аҳолини эмлаш учун бизга махсус совутгичлар лозим. Бироқ бизда бундай совутгичлар йўқ”, - деди у “Биринчи радио”га берган интервьюсида.

Вазирнинг сўзларига кўра, Pfizer вакцинасини сақлаш учун республика 2 миллион долларга жиҳоз сотиб олиши керак бўларди.

Бейшеналиев Қирғизистон ҳозирда Россия ҳукумати билан мамлакатга “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказаётганини қўшимча қилди. “Спутник V”ни минус 2 даражадан минус 18 даражагача бўлган ҳароратда сақлаш мумкин ва мамлакат зарурий жиҳозларга эга.

Қирғизистонда жами 83 268 киши коронавирус билан касалланган. Шулардан 79 249 нафари тузалиб кетган. 1390 бемор коронавирусдан вафот этган.

“Спутник V” Марказий Осиёда

Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси намуналарини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келган эди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг маълум қилишича, мамлакатда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, уни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Қозоғистон мамлакатда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва у билан 1 февралдан, режалаштирилган муддатдан олдинроқ аҳолини эмлашни бошламоқчи.

Туркманистон “Спутник V” вакцинасини Марказий Осиёда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказди.

19 январь куни Тожикистонга россиялик ҳарбийлар учун мўлжалланган “Спутник V” вакцинасининг 1100 та дозаси келтирилди.

“Спутник V” вакцинаси Гамалея эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Препарат инсоннинг аденовирус векторли платформасига асосланган бўлиб, унинг муҳим афзалликлари - хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли салбий оқибатларнинг йўқлиги. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ўтказилган тадқиқотда якуний назорат нуқтасида маълумотларни таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг самарадорлиги 91,4 фоизни, оғир ҳолатларда эса 100 фоизни кўрсатди.

230
Теглар:
вакцина, Қирғизистон
Близнецы, акробатки и блогеры Тиган и Сэм Рыбка

Эгизак опа-сингиллар акробатик трюклари билан интернетда машҳур бўлмоқда

360
(Янгиланган 14:59 26.02.2021)
Австралиялик эгизак опа-сингиллар Тиган ва Саманта акробатик трюклари билан ижтимоий тармоқларни забт этмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Австралиялик эгизак опа-сингиллар Тиган ва Саманта Рибка ўзларининг акробатик трюклари билан ижтимоий тармоқларни забт этмоқда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от The Rybka Twins (@rybkatwinsofficial)

Қизлар уч ёшида акробатика билан шуғулланишни бошладилар. Ҳозир уларнинг ёши 25да.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от The Rybka Twins (@rybkatwinsofficial)

Улар икки йил олдин Australia's Got Talent шоуда қатнашдилар ва кейинчалик видеороликларни YouTube’да жойлаштиришни бошлашган. Кўпгина фойдаланувчилар эгизакларнинг эгилувчанлигига ҳайратда қолишмоқда, уларнинг каналига 7,3 миллион киши обуна бўлган.

Шунингдек, қизларни Instagram ва TikTokда миллионлаб обуначилар кузатиб боришмоқда.

360
Теглар:
ижтимоий тармоқ, интернет, қизиқарли видео
Кость динозавра. Иллюстративное фото

Ўзбекистондаги “динозаврлар қабристони”да ноёб топилма аниқланди

277
(Янгиланган 13:44 26.02.2021)
Археологлар Ўзбекистон Қизилқум чўлида фанга маълум бўлмаган динозавр турини аниқлашди. Динозаврлар Осиё қитъасининг энг ғарбий қисмида жойлашган қирғоқ текислигида бундан 100 миллион йил олдин, Ер қитъаларга ҳали ажралмаган пайтда яшаган.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Археологлар Ўзбекистон Қизилқум чўлида фанга маълум бўлмаган динозавр тури қолдиқларини қазиб олишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилди.

Как выглядел джаратитанис, который существовал в Меловой период (от 145,5 до 65,5 млн лет назад).
Как выглядел джаратитанис, который существовал в Меловой период (от 145,5 до 65,5 млн лет назад).

Унга Dzharatitanis kingi ном берилган. У сайёрада яшаган энг катта жонзот - диплодокнинг энг яқин қариндоши бўлган.

Динозаврлар Осиё қитъасининг энг ғарбий қисмида жойлашган қирғоқ текислигида бундан 100 миллион йил олдин, Ер қитъаларга ҳали ажралмаган пайтда яшаган. Унинг хивичсимон думи ва узун бўйни сабаб баланд дарахтлардан озуқа ея олган.

Динозавр дум суяги Қизилқум чўлидаги “динозаврлар қабристони” деб аталувчи макондан халқаро археологлар жамоаси томонидан қазиб олинган.

Dzharatitanis kingi кичикроқ бош ва ўткир тишларга эга бўлган. Бу унга дарахтларнинг шохларини кесиб олиш имконини берган. У бундан 145,5 миллион йил олдин бошланиб, 65,5 миллион йил олдин якунланган Бўр даврида яшаган.

277
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов

Муродов афғон урушида бедарак кетган яна олти аскар қабрлари топилганини маълум қилди

202
VETERAN бирлашмаси раиси Талъат Муродов Афғонистонда жанг қилган ветеранлар коронавирус пандемияси вақтида қандай қўллаб-қувватлангани, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида уруш вақтида бедарак йўқолган жангчиларни қидириш ишлари қандай кечаётгани ҳақида гапирди

Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.

"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.

"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.

Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.

"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.

202
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида