Навальний ва унинг ёрдамчилари мухолифат эмас - Захарова

844
(Янгиланган 17:26 09.02.2021)
Кеча Навальний ёрдамчилари Брюссельда НАТО вакиллари билан онлайн учрашув ўтказиб, Россияда вазиятни беқарор қилиш учун йўриқномалар олган - Захарова.

ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг  махсус вакили Мария Захарова Алексей Навальний ва унинг тарафдорларини, жумладан "Навальний штаби"нинг бошлиғи Леонид Волковни ва ФБК директори Владимир Ашурковни мухолифат деб аташни бас қилишга ва уларни - НАТОнинг таъсир агентлари деб аташни таклиф қилди.

"Умуман уларни мухолифат деб аташни бас қилиш керак. Мухолифат - бу бошқа нарса. Улар - таъсир  агентлари ва мен буни сизга ҳозир исботлаб бераман, - деди Захарова. - Эсингизда бўлса, 4 феврал куни Волков қиш вақти бошқа намойишлар ўтказмасликларини ва акциялар баҳор ва ёзда бўлиб ўтишини эълон қилган эди. Бугун эрталаб эса бутунлай бошқа нарсани, акциялар февралда ҳам давом этишини эълон қилишди. 

Хўш, шу кунлар 4-9 феврал орасида нима содир бўлди? Афсуски ҳаммаси ўта оддий ва ачинарли... Кеча Брюсселда Польша, ЕИ, АҚШ ва Британия вакилларининг Волков ва Ашурков билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди. 

Ушбу учрашувнинг кичик бир аҳамиятли томони бор. Бу ЕИ давлатлари + Британия ва АҚШ, яъни бу - НАТО. Демак кеча улар НАТО вакиллари билан суҳбат қилишган ва қандай йўл тутиш бўйича тулиқ йўриқномалар олишган. Менимча, уларга баҳор ёки ёзни кутиб ўтиришнинг кераги йўқлигини ва вазиятни "тебратишда" давом этишни буюришган", - деди Захарова. 

ТИВ расмий вакили айтишига кўра, ушбу учрашув ҳам Россияда вазиятни дестабилизация қилишга қаратилган. 

"Буни қандай яширманг, нима деб атаманг, бу - суверен давлатда вазиятни беқарор қилиш учун таъсир агентлари билан учрашув. Буни бошқа ном билан атаб бўлмайди", - деди Захарова Биринчи канал эфирида.   

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний шартли қамоқ жазосини ўташ қоидаларини бузгани учун Россия прокуратураси томонидан жазо чорасини амалий қамоққа алмаштириш тўғрисидаги қарори билан 2 йил 4 ой муддатга қамалган эди. Шундан сўнг бутун Россия бўйлаб Навальний тарафдорларининг норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди. 

844

Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинаси экспертизасини бошлади

234
Европада Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг экспертизаси бошланди. Ҳозирча ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан вакцинани рўйхатдан ўтказган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатга олинган ҳужжатларининг экспертизасини бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.

Қарор катталарда ўтказилган лаборатория ва клиник тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

“EMA “Спутник V” вакцинасининг ЕИ томонидан ўрнатилган самарадорлик, хавфсизлик ва сифат бўйича стандартларга мос келишини баҳолайди”, - дейилган хабарда.

“Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 42 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил этади. ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан уни рўйхатдан ўтказди. Венгрия ва Словакия ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Февраль охирида Чехия президенти Милош Земан ҳам мамлакатга “Спутник V”ни етказиб беришни сўраганди.

234
Теглар:
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА), вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Европа Иттифоқи
Архипелаг Земля Франца-Иосифа

Хитой Арктика туфайли Россия ва НАТО ўртасида уруш бўлишини башорат қилди

571
(Янгиланган 17:54 04.03.2021)
Хитой таҳлилчиларига кўра, НАТО Арктикада Россия учун ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда. Стратегик аҳамиятга эга бўлган архипелаг - Шпинцбергендан Россия сиқиб чиқарилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. НАТО Арктикада Россия учун ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда, деб тахмин қилмоқда хитойлик таҳлилчилар. Бу ҳақда Sohu нашри хабари қилди.

Экспертларга кўра, катта стратегик аҳамиятга эга бўлган архипелаг - Шпинцбергендан Россия сиқиб чиқарилиши мумкин. Маълумки, минтақа устидан суверенитет Норвегияга тегишли, аммо Россия Федерацияси унда иқтисодий фаолият олиб бориши мумкин.

Халқаро келишувга кўра, Шпицберген ва қирғоқ бўйи сувлари демилитаризация қилинган ҳудуд ҳисобланади. Архипелаг шимолий кенгликларда жойлашган кўплаб транспорт йўналишларини назорат қилади.

Хитойлик таҳлилчилари таъкидлашича, Шпицберген нафақат катта нефт ва газ захиралари, балки балиқ ресурсларидан фойдаланиш имкониятини очади.

Sohu нашрига кўра, Россия архипелагда фаолият олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Бунга НАТО доирасида Норвегия ва АҚШ ўртасидаги яқин ҳамкорлик ёрдам беради.

Аввалроқ Американинг стратегик бомбардимончилари Орланд авиабазасида (Норвегия) жойлаштирилди, деб таъкидлади экспертлар. Бу Осло Вашингтон билан биргаликда Москва билан геосиёсий қарама-қаршиликка қарор қилганидан далолат беради. Вужудга келган вазият туфайли Россия янги чақирувларга, шу жумладан Шпицберген учун курашга тайёр туриши керак. НАТО ва АҚШ бошчилигидаги Норвегиянинг бошқа шериклари Россия Федерациясини архипелагдан сиқиб чиқарилишидан манфаатдор. Бироқ, ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, Москва узоқ вақтдан бери бундай воқеа ривожига тайёр.

571
Теглар:
НАТО, Хитой, Россия, АҚШ
Шавкат Мирзиёев поздравил Узбекистан с Днем конституции

Мирзиёев бир гуруҳ аёлларни байрам муносабати билан тақдирлади

101
(Янгиланган 20:25 04.03.2021)
Президент 8 март байрами арафасида бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Улар орасида актрисалар Гавҳар Зокирова ва Лола Элтоева ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.

Улар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганлари учун ушбу мукофотларга лойиқ кўрилган.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарида Абдураҳимова, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Орал Атаниязова тақдирланган.

"Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввархон Усмонова "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан мукофотланган.

Тўрт киши "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. Улар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова ҳам бор.

24 киши "Меҳнат шуҳрати" орденига лойиқ кўрилган. Улар орасида Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам бор.

"Дўстлик" орденига 31 киши муносиб кўрилган. Тақдирланганлар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Лола Элтаева ҳам бор.

7 киши II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, яна 7 киши II даражали "Саломатлик" ордени, 4 киши "Соғлом турмуш" медали, 4 киши "Содиқ хизматлари учун" медали, 9 киши "Келажак бунёдкори" медали билан, 33 киши "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Қуйида тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

101