Артист театра и кино Андрей Мягков.

“Ишдаги ишқ” юлдузи энди йўқ: Андрей Мягков вафот этди

495
(Янгиланган 18:07 18.02.2021)
Мягков мухлислар қалбидан жой олган “Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг” ва “Ишдаги ишқ” фильмларида суратга тушган.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Россия халқ артисти Андрей Мягков 83 ёшида вафот этди.

Актёрнинг ўлимига дастлабки маълумотларга кўра, ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

Андрей Василевич Мягков 1938 йил 8 июлда Ленинградда (ҳозирги Санкт-Петербург) туғилган. МХАТ бадиий театр мактабини тугатган. 1977 йилдан у А.П.Чехов номидаги Москва бадиий театрида хизмат қилди.

На съемках фильма Ирония судьбы (режиссер Эльдар Рязанов). В роли Надежды Шевелевой — польская актриса Барбара Брыльска, в роли врача Евгения Лукашина — Андрей Мягков.
© Sputnik / В. Алисов
На съемках фильма "Ирония судьбы" (режиссер Эльдар Рязанов). В роли Надежды Шевелевой — польская актриса Барбара Брыльска, в роли врача Евгения Лукашина — Андрей Мягков.

Элдар Рязановнинг "Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!" фильмидаги шифокор Евгений Лукашин роли Мягковга катта машҳурлик олиб келган.

Шунингдек, актёр “Ишдаги ишқ” фильмда Новосельцев роли ўйнаб, кўплаб томошабинлар меҳрига сазовор бўлган.

© Sputnik / Владимир Вяткин
На съемках фильма "Служебный роман". Режиссер Эльдар Рязанов. В главной роли Андрей Мягков (в центре). Киностудия "Мосфильм. 1977 год
495

Космосдан ҳужум: Апофис астероиди Ерга қулаши мумкинми?

371
Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради. Бундай маълумотлар 2029 ва 2068 йилларда Ер билан тўқнашув эҳтимолини рад этиш ёки тасдиқлаш учун зарур. Апофиснинг сайёрага қулаши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. РИА Новости хабарига асосан.

2004 йилда Сонора чўлида (Аризона, АҚШ) жойлашган Китт-Пик миллий расадхонаси ходимлари Ерга нисбатан яқин бўлган номаълум астероидни аниқлашди. Ёмон об-ҳаво ва техник муаммолар астероидни яхшилаб кўриб чиқишни қийинлаштирди. Бироқ, бу самовий жисмнинг диаметри тахминан 400 метр эканлигини маълум бўлди.

Бир неча ойдан сўнг, Сайдинг-Спринг расадхонаси (Австралия) мутахассислари астериодни ўрганиб чиқди. Улар америкалик ҳамкасбларининг маълумотларини тасдиқлади ва орбита параметрларини аниқлади.

Декабрда, маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, NASA Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази мутахассислари ҳисоблаб чиқдилар: Ер билан тўқнашув эҳтимоли тахминан 2 фоизни ташкил қилади ва табиий офатнинг тахмин қилинган санаси 2029 йил 13 апрел. 2004 MN4 астероиди (кейинчалик қадимги Миср зулмат ва ёвузлик худоси шарафига Апофис деб номланди) - астрономик объектга Турин шкаласи бўйича 4 балла берилган.

Кузатувлар туфайли олимлар деярли ҳар ҳафта потенциал хавфли объектларни аниқлайди. Уларнинг орбиталари сайёра орбитасини кесиб ўтади ва шунинг учун тўқнашув эҳтимоли жуда кичик. Апофис кашф этилганидан бери 20 мингга яқин бундай осмон жисмлари - астероидлар ва кометалар аниқланди. Бироқ, Апофис ҳануз энг жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади.

371
Теглар:
NASA (АҚШ аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), Россия, АҚШ, Астероид, Қуёш, Ой, космос

Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинаси экспертизасини бошлади

407
Европада Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг экспертизаси бошланди. Ҳозирча ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан вакцинани рўйхатдан ўтказган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатга олинган ҳужжатларининг экспертизасини бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.

Қарор катталарда ўтказилган лаборатория ва клиник тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

“EMA “Спутник V” вакцинасининг ЕИ томонидан ўрнатилган самарадорлик, хавфсизлик ва сифат бўйича стандартларга мос келишини баҳолайди”, - дейилган хабарда.

“Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 42 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил этади. ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан уни рўйхатдан ўтказди. Венгрия ва Словакия ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Февраль охирида Чехия президенти Милош Земан ҳам мамлакатга “Спутник V”ни етказиб беришни сўраганди.

407
Теглар:
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА), вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Европа Иттифоқи
Девушка легкого поведения

Бухорода "ижтимоий ётоқхона"га жойлаштирилган аёл хонадонни фоҳишахонага айлантирди

31
(Янгиланган 08:58 06.03.2021)
Бухоролик аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйга жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, доимий турар жойига эга бўлмаган, ажрашган, 3 нафар фарзанди бўлган аёл Қоракўл туманида ташкил этилган "ижтимоий ётоқхона"да вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган.

2021 йилнинг 18 февраль куни аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

31