Светлана Тихановская на пресс-конференции в Минске

Тихановския Беларусь мухолифати “кўчаларни ютқазганини” тан олди

867
Республика президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мухолифат “кўчаларни йўқотганини” билдирди.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Беларусь мухолифати “кўчаларни йўқотди”. Бу ҳақда республика президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская “Le Temps” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Мен тан олишим керакки, кўчаларни йўқотдик, намойишчиларга қарши зўравонлик режимига қарши курашиш имкониятимиз йўқ. уларнинг қуроли бор, уларнинг кучи бор, шундай экан, ҳа, ҳозир биз ютқазгандек бўлиб туюляпти. Белоруслар чарчашганини, қўрқишларини биламан”, - деди у.

Тихановскаянинг сўзларига кўра, Беларусь аҳолиси сиёсий вазият тез ҳал бўлишини кутишган, аммо “демократияга қайтиш” кутилгандан кўпроқ вақтни олган.

Беларусда бўлиб ўтган 9 августдаги президент сайловларида олтинчи маротаба 80,1 % овоз билан Александр Лукашенко ғалаба қозонгач, мамлакатда мухолифатнинг оммавий норозилик акциялари бошланиб кетган эди, улар куч тузилмалари томонидан махсус воситалар ва махсус техника ёрдамида бостирилган эди.

867
Встреча президентов России и Сирии

Сурия етакчиси коронавирусга чалинди

2
Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди. Улар икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди, деб хабар қилди Сурия етакчиси девони.

“Улар COVID-19 белгиларига ўхшаш енгил аломатларни бошдан кечиргач, президент Башар Асад ва Асма хоним ПЦР-тестини топширишди. Таҳлил натижаси мусбат чиққан", - дейилган хабарда.

Баёнотда айтилишича, Башар Асад ва рафиқасининг аҳволи барқарор ҳолатда.

Сурия президенти ва унинг рафиқаси икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.

2
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус, президент, Сурия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш санасини маълум қилди

423
(Янгиланган 14:46 08.03.2021)
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини шу йил 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Tolo News телеканали АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг президент Ашраф Ғанига ёзган мактубига асосланиб.

"Вашингтонда сиёсий жараён давом этаётганлиги сабабли, АҚШ бирон бир вариантни рад этмайди. Биз 1 майга қадар қўшинларимизни тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз", - дейилган ҳужжатда.

Мактубда ёзилишича, АҚШ Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ва вакилларини Афғонистонда тинчликни сақлашга қаратилган ягона ёндашувни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш юзасидан БМТга мурожаат қилмоқчи.

Бундан ташқари, Вашингтон "Туркия ҳукуматидан тинчлик битимини якунлаш учун яқин ҳафталарда икки томоннинг юқори даражадаги учрашувини ташкил қилишни" режалаштирмоқда.

Аввалроқ Пентагон АҚШ президенти Жо Байденнинг администацияси Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини қўллаб-қувватлашини айтганди. Вашингтон “Толибон” ҳаракати (Россияда тақиқланган) амалдаги келишув шартларини бажарган тақдирда, май ойигача мамлакатни тарк этишга тайёр. Жангарилар битим шартларини бажарганлигини таъкидламоқда.

2020 йилда Қатарда АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан олиб чиқиб кетиш, маҳбуслар алмашинуви кейин афғонистонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутадиган биринчи тинчлик битимини имзоладилар.

 

423
Теглар:
Толибон, АҚШ, Афғонистон